Эпидемиологик вазият ёмонлашувига олиб келувчи шароит ва белгиларни аниқлаш
52
ШИИ профилактикаси муваффиқияти учун эпидемиологик вазият ёмонлашувига олиб келувчи бир қатор шароит ва белгиларга аҳамият қаратиш, ҳамда эпидемик аҳвол ёмонлашуви ва гуруҳли касалликлар пайдо бўлишидан аввал аниқ мақсадга йўналтирилган профилактик тадбирларни олиб бориш зарур.
чақалоқларда циркуляция бўлувчи микрофлора турининг алмашиши ва унинг шифохона ички муҳитидан ажратилган изолятлар билан бир хиллиги;
асосан битта турдаги қўзғатувчининг ажратилиши;
микроблар ассоциациялари пайдо бўлиши;
локуслар сони ва улардан ажралиб чиқувчи изоляцияланган культуралар миқдори ошиши;
эпидемиологик бир-бири билан боғлиқ икки ва ундан ортиқ касалланиш ҳолатларининг юзага келиши;
туққан аёлларда, шу жумладан туғишда оператив аралашувлардан кейин яллиғланиш касалликлари сони ошиши;
тиббиёт ходимлари орасида яллиғланиш ва инфекцион касалликлар сонининг ўсиши.
Юқорида келтирилган белгиларни ўз вақтида аниқлаш эпидемиологик вазиятнинг янада мураккаблашининг олдини олиш учун зарур тадбирларни тезкор олиб боришга имкон беради.
Туғруқ мажмуаси (бўлими) ишини ташкил этиш, санитария-техника ҳолати, моддий таъминот ва эпидемияга қарши тартибга риоя этилишидаги бузилишлар ШИИ билан касалланишнинг ўсишига кўмаклашувчи шарт-шароитлар бўлиб ҳисобланади.
Қониқарсиз архитектура-режалаштириш қарорлари:
хоналарнинг таркиби ва майдонининг етарли эмаслиги;
чақалоқлар ва туққан аёлларни тегишли стационарларга ўз вақтида ўтказилмаслиги;
бир марта ишлатиладиган тиббий буюмларнинг қайта ишлатилиши, овқатлантириш, тери қопламалари ва кўзларга ишлов бериш учун идишларнинг алоҳида ишлатилмаслиги;
кундалик ва якуний дезинфекция, стерилизация ва бошқа қоидаларнинг бузилиши.
Эпидемиологик нохуш ҳолатлар юзага келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар аниқланганда, ДПМ эпидемиологи барча маълумотларни туғруқ мажмуаси (бўлими) бош врачи ва Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи ташкилотларга тезкор тарзда етказади. Қоида бузилишларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилади. Профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бутун комплекси кучайтирилади.
Нохуш шарт-шароитларни бартараф этиш имконияти бўлмаган тақдирда, шу жумладан, эпидемияга қарши тартибнинг қўпол бузилишлари аниқланганда туғруқ мажмуаси (бўлими) иш фаолияти тўхтатилиши масаласи кўтарилади.