Жарроҳлик ихтисосидаги муассасаларда шифохона ичи инфекцияларини (ШИИ) ҳисобга олиш ва қайд этиш Жарроҳлик стационарларидаги (бўлимлари) замонавий шифохона ичи инфекцияларини турли микроорганизмлар чақириши мумкин ва бунинг клиник белгилари асосан йиринглаш ва септик зарарланишлар асоратлари сифатида намоён бўлади. Қўзғатувчининг жойлашувига кўра, унинг бемор ёки ташувчининг организмидан ажралиб чиқиши турли аъзолар ва тўқималар (нафас йўллари, ошқозон-ичак тракти, сийдик-жинсий йўллар ва ҳ.к.) орқали содир бўлади.
а) Кесилганюза инфекциясиоперациядан сўнг 30 кунгача вақтда пайдо бўлади ва фақат кесилган жойдаги тери ва териости тўқималарини қамраб олади; беморда қуйидагилардан бири кузатилади:
кесилган жой юзасидан йиринг ажралиши;
йирингли яллиғланишнинг микроскопик белгилари мавжуд бўлганда чуқур кесиш жойидан асептик пункция йўли билан олинган суюқлик ёки тўқимадан, ёки ярадан микроорганизмлар ажралиши;
Ташҳис жарроҳ ёки бошқа даволовчи врач томонидан қўйилади (операциядан кейинги яранинг йиринглаши ва бошқалар);
б) жарроҳлик аралашуви жойида чуқур инфекция имплантант бўлмаган ҳолатда операциядан кейин 30 кунгача вақтда ёки имплантант бўлганда операция ўрнида бир йил давомида пайдо бўлади ва кесилган жойдаги чуқур юмшоқ тўқималарни (масалан, фасциал ва мушак қатламини) қамраб олади; беморда қуйида санаб ўтилганлардан бири кузатилади:
32
мазкур хирургик аралашуви ўрнида кесилган жой ичидан йиринг ажралиши;
йирингли яллиғланишнинг микроскопик белгилари мавжуд бўлганда чуқур кесиш жойидан асептик пункция йўли билан олинган суюқлик ёки тўқимадан шунингдек, ёки яра ичкарисидан олинган суртмадан микроорганизмлар ажралиши;
яра четларининг ўз-ўзидан очилиб кетиши ёки беморда қуйидаги белгилар ва асоратлар: иситмалаш (>37,5°С), маҳаллий оғриқ ёки оғриқнинг кучайиши кузатилганда жарроҳнинг ярани атайин очиши;
қайта операция вақтида, бевосита текширишда, гистологик ёки рентгенологик текширувда чуқур кесилган жойда абсцесс ёки инфекциянинг бошқа белгилари аниқланиши.
Ташҳис жарроҳ ёки бошқа даволовчи врач томонидан қўйилади (абсцесс, флегмона ва бошқалар);
в)бўшлиқ/аъзо инфекцияси операция ўрнида имплантант бўлмаган ҳолатда операциядан кейин 30 кунгача вақтда ёки имплантант бўлганда бир йил давомида пайдо бўлади, операция жараёнида кесилган ёки муолажа ўтказилган жойдан ташқари, организмнинг ҳар қандай қисмини (масалан, аъзо ёки бўшлиқни) қамраб олади; беморда қуйида санаб ўтилганлардан бири кузатилади:
махсус кесиш орқали аъзога/бўшлиққа ўрнатилган дренаждан йиринг ажралиши;
аъзодан/бўшлиқдан асептик ҳолда олинган суюқлик ёки тўқимадан микроорганизмлар ажралиши;
иситмалаш ҳолати;
қайта операция вақтида, бевосита текширишда, гистологик ёки рентгенологик текширувда аъзо/бўшлиқда абсцесс ёки инфекциянинг бошқа белгилари аниқланиши.
Ташҳис (перитонит, остеомиелит, пневмония, пиелонефрит, медиастенит, эндометрит ва тегишли аъзода операциядан кейин пайдо бўлган бошқалар) жарроҳ ёки даволовчи врач томонидан қўйилади.
Операциядан кейинги шифохона ичи инфекцияларига операцион аралашувдан сўнг 30 кун давомида, операция ўрнида имплантант бўлганда эса, бир йилгача муддат ичида юзага келган касалликлар киради.
ШИИ нафақат бемор стационарда бўлган пайтида, балки чиқариб юборилганидан кейин ёки бошқа стационарга ўтказилганидан кейин ҳам ривожланиши ва аниқланиши ҳамда турлича клиник намоён бўлиши мумкин. Шу сабабдан мавжуд ахборотларни тўплашни ташкил этиш нафақат стационарда, балки бошқа ДПМда ҳам амалга оширилади.
Даволаш муассасаси врач эпидемиологи ДПМ бўлим мудирлари билан ҳамкорликда проспектив кузатув, тезкор ва ретроспектив таҳлил йўли билан ШИИни фаол аниқлаш ишларини олиб боради.
Эпидемиолог назоратнинг микробиологик жиҳатдан таъминланишига қўйиладиган умумий талаблар қуйидагилардир:
микробиологик текширувлар натижалари самарали эпидемиологик назоратни амалга ошириш учун зарур.
33
- клиник ва санитария-бактериологик текширувларни олиб боришда клиник кўрсатмалар бўйича текширувлар устувор бўлиши керак, бунда улар ДПМ микробиологик лабораториялари томонидан ШИИ этиологиясини аниқлаш ва даволаш тактикасини белгилашга йўналтирилиши керак.
Санитария-бактериологик текширувлар ҳажми эпидемиологик зарурат билан белгиланади.
Бемор ва ходимларда ШИИ пайдо бўлиши ёки унга гумон бўлиши микробиологик текширувлар олиб борилиши учун кўрсатма ҳисобланади.
Бевосита патологик манбадан материал олиш ишлари, антибактериал даво муолажалари бошланишидан аввал, шунингдек йирингли жараёнлар бўйичаоперация вақтида олиб бориш керак.
Микробиологик текширувлар учун клиник материалларни олиш ва ташиш биоматериални йиғиш ва микробиологик лабораторияларга ташиш техникасига мувофиқ амалга оширилади.
Суст кечувчи йирингли-яллиғланишли яраларда, оқма яра ҳолатларида ва бошқа кўринишларда беморларни актиномицетлар, ачитқи ва моғор замбуруғларига текшириш мақсадга мувофиқдир.
Клиник намунага қуйидаги маълумотлар: материал хусусияти, беморнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва ёши, бўлим номи, касаллик тарихи рақами, касаллик ташҳиси, материал олинган сана ва вақт, илгари олиб борилган бактерияга қарши терапия ҳақида маълумотлар, материални таҳлилга юбораётган шифокорнинг имзосидан иборат ахборотга эга йўлланма илова қилиниши керак.
Микробиологик лаборатория келгуси таҳлил учун даволовчи врач ва эпидемиологга қуйидаги маълумотни тақдим этади:
ҳар бир бўлимдан таҳлил учун юборилган клиник намуналар сони;
ажратилган ва аниқланган микроорганизмлар, шу жумладан, замбуруғлар сони (ҳар бир тур бўйича алоҳида);
ажратилган микроб уюшмалари сони;
ҳар бири антибиотиклар учун таъсирчанлиги синовдан ўтказилган микроорганизмлар сони;
ажратилган микроорганизмларнинг антибиотиклар ва бошқа микробларга қарши воситаларга таъсирчанлиги.
Муайян мақсадга йўналтирилган даволаш, профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни олиб бориш учун метициллинга (оксациллин) резистент стафилококклар, ванкомицинга резистент энтерококклар, кўпчилик дориларга чидамлиликка эга микроорганизмларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Инфекция манбаларини тўғри аниқлаш учун авж олишлар (эпидемиологик чақнаш), юқиш йўллари ва омилларини ўрганишда беморлар, тиббиёт ходимлари, атроф-муҳит объектларидан ажратиб олинган микроорганизмларни ички тури бўйича типларга ажратиш ўтказилади.
34
ДПМда атроф-муҳит объектларини лаборатория текшируви асбоб-анжомлар, инъекцион эритмалар, боғлов ва тикув материаллари стериллиги назоратига алоҳида эътибор берилган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг режаси бўйича санитария-гигиена, профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларга риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Тезкор ва ретроспектив таҳлил патологик жараён жойлашиши (локализацияси), этиологияси ва ривожланиш муддатлари бўйича ШИИ билан касалланиш ўрганилишини назарда тутади.
ШИИ билан касалланишнинг тезкор (жорий) таҳлили бирламчи ташҳислар бўйича кунлик ҳисобга олиш маълумотлари асосида олиб борилади.
Касалланишнинг тезкор таҳлили давомида жорий эпидемиологик вазият баҳоланади ва эпидемиологик жиҳатдан соғломлаштириш ёки асоратланиш, олиб борилаётган чораларнинг мувофиқлиги ёки уларни тузатиш зарурлиги ҳақида масала ҳал этилади.
ШИИ билан касалланиш таҳлили қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади:
операциядан кейин касалликнинг пайдо бўлиши муддати;
операция ўтказилган жой (операция хонаси рақами);
операция давомийлиги;
келиб тушиш пайтидан операциягача ўтган вақт;
стационарда бўлган вақт давомийлиги;
антибиотикларнинг профилактик қўлланилиши;
операция тозалиги типи (яра тоифаси);
бемор аҳволи оғирлигини баҳолаш.
ШИИ билан касалланишнинг ретроспектив таҳлили қуйидагиларни назарда тутади:
ўсиш ёки пасайиш(ўсиш, пасайиш ва барқарорлашишни) суръатларини аниқлаган ҳолда касалланишнинг кўп йиллик ўзгариш динамикаси таҳлили;
касалланишнинг йиллик, ойлик даражалари таҳлили;
бўлимлар бўйича касалланишнинг солиштирма тавсифи;
патологик жараён локализацияси ва этиологияси бўйича касалланиш тузилишини ўрганиш;
операцион аралашувлар таҳлили;
клиник намоён бўлишлар муддати бўйича касалланишнинг тақсимланиши (стационарда бўлиш ва чиқиб кетгандан кейинги вақтда);
госпитал штаммлари шаклланиши ҳақида маълумотлар таҳлили;
ШИИ умумий тузилишида авж олувчи касалланишнинг солиштирма оғирлигини аниқлаш;
ўлим даражаси таҳлили (патологик жараён локализацияси ва этиологияси бўйича), ўлим даражаси миқдори ва ШИИдан ўлганларнинг солиштирма миқдори.
Беморларда ШИИ билан касалланишнинг ретроспектив таҳлили касалланишнинг даражаси, асосий инфекция манбалари, юқиш омилларини аниқлайди ва ушбу стационардаги (бўлимдаги) тегишли муайян ҳолат учун мос келувчи профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
35
Операциядан кейинги инфекцион касалликларнинг қайталаниш кўрсаткичларини тўғри таққослаш учун уларнинг ҳисоби асосий хавфли омилларни: операция тури, давомийлиги, бемор аҳволининг оғирлигини инобатга олган ҳолда олиб борилади. Бунда ШИИнинг мутлоқ сони, шунингдек, хавфли омилларини ҳисобга олмасдан 100 та операция ҳисобидаги интенсив кўрсаткичларни таққослаш тавсия этилмайди.
Тиббиёт ходимлари касалланишининг ретроспектив таҳлили инфекция манбалари доирасини белгилаш ва уларнинг даволаш муассасасига олиб кирилиши ҳамда ШИИ тарқалишидаги аҳамиятини чеклашга йўналтирилган тадбирларни олиб боришга имкон беради.
Операция пайтида яранинг контаминацияланиши даражасига қараб ажратилиши:
тоза яралар (яллиғланиш белгиларисиз инфекция юқмаган операция яралари);
шартли тоза яралар (ноодатий юқиш бўлмаганда нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш тракти, жинсий ёки сийдик чиқиш йўлларига кирувчи операция яралари);
ифлосланган (контаминицияланган) яралар (стериллик техникаси сезиларли бузилган ёки ошқозон-ичак трактидан таркиби сезиларли даражада оқиб кетган ҳолатдаги операция яралари);
ифлос (инфекцияланган) яралар (операциядан кейинги инфекцияни келтириб чиқарган микроорганизмлар операциядан аввал операцион муҳитда мавжуд бўлган операцион яралар).
Тоза яралар учун ШИИ ривожланиш хавфи 1-5%, шартли тоза яралар учун – 3-11%, ифлосланганлари учун – 10-17% ва ифлослари учун – 25-27%дан ортиқни ташкил этади.
Касалланишнинг интенсив кўрсаткичларидан ташқари, бир қатор хавф омиллари таъсирини аниқлашга имкон берувчи кўрсаткичлар (стратифицирланган кўрсаткичлар), инфекциялар қайталаниши ҳисобланади:
ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказилган 1000 бемор-кунига қуйи нафас йўллари касалликлари ва уларнинг тузилиши бўйича кўрсаткичлар (ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ) ўтказилган беморларда);
1000 бемор-кунига нисбатан томир катетеризацияси қон оқими касалликлари ва уларнинг тузилиши бўйича кўрсаткичлар (томирларига катетер ўрнатилган беморларда);
1000 бемор-кунига уринар катетеризацияларга нисбатан сийдик йўлларидаги касалликлари ва уларнинг тузилиши бўйича кўрсаткичлар (сийдик йўлларига катетер ўрнатилган беморларда).
ШИИ авж олиши юзага келишига йўл қўймаслик мақсадларида уларни аниқлаш ва ҳисобга олишга муҳим аҳамият қаратилади.
Касалликлар ва асоратлар ҳисобга олиниши ва қайд этилиши касалликлар, жароҳатланишлар ва саломатликка таъсир этувчи ҳолатларни халқаро статистик классификациясининг 10-қайта кўрилишига (кейинги ўринлардаХКК-10) мувофиқ олиб борилади.