Донор кадрларни жамлаш бўлими:
Донорлик бўлимида эпидемияга қарши биринчи тўсиқ рўйхатхона бўлиб, потенциал донор шахс донорлар электрон маълумотлар базаси (ЕДЦ) ва қон топширган донорлар базаси бўйича текширилади.
Терапевт хонаси клеёнкали кушетка, тарози, тонометр, стетофонендоскоп, термометр ва шпатель билан жиҳозланади.
Ускуналар ва анжомларга ишлов бериш бўйича дезинфекция тадбирлари, кундалик тозалов ишлари мазкур норматив ҳужжатнинг 3-иловасига кўра олиб берилади.
Қон тайёрлаш зали:
Хонага талаблар:
Стационар шароитларда қон тайёрлаш боксланмаган хоналарда, сайёр шароитларда мослаштирилган хоналарда, ҳамда автомашиналарда, темир йўл вагонларда ва бошқа транспорт воситаларида жиҳозланган шароитларда амалга оширилади.
Қон тайёрлаш залида устки юзасини осон тарзда нам тозалаш мумкин бўлган асбоб-ускуна бўлиши керак. Заллар устки юзасига осон ишлов бериладиган донорлик креслолари, консервация эритмалари солинган полимер контейнерлар жойлашадиган операцион ҳамшира столи, анализ олиш учун пробиркалар, антисептик эритмалар солинган идишлар, стерил материалли бикслар учун стол, қонни паспортизация қилиш учун стол, олинган қонни автоматик аралаштириш ва ҳажмини назорат қилиш учун тарози, полимер контейнерлар магистралини ёпиштирувчи диэлектрик кавшарлагич (қўлда ёки автоматик тарзда ишловчи), ишлатилган системалар ва ишлатилган материални тўплаш учун қопқоқли идишлар билан жиҳозланади.
67
Қон олиш зали яхшилаб шамоллатилади, дезинфекция воситаларини қўллаб нам тозалаш ўтказилади, сўнгра 30 минут давомида кварц билан зарасизлантирилади.Хонани тайёрлаш иш бошланишидан 30 минут аввал якунланиши керак.
Асбоб-анжомларга ишлов бериш бўйича дезинфекция тадбирлари, кундалик тозалашлар амалдаги ҳужжат талабларига биноан амалга оширилади.
Қон тайёрлаш залида ишлашда полимер контейнер игнасининг санчилувчи қисмига, антисептик билан ишлов берилганидан сўнг терининг венепункция жойига қўл ёки стерилланмаган буюмлар текказиш тақиқланади.
Қон тайёрлаш фақатгина стерил бир марталик пластик гемоконтейнерлар, бир марталик қон қуйиш системалари, бир марталик стерил қўлқоплар ва боғлаш материалларини қўллаш орқали амалга оширилади.
Таҳлиллар учун қон намуналари бир марталик пробиркаларга тўпланади, ишлатилганидан сўнг улар автоклавда йўқ қилинади.
Сайёр бригада
Операция хоналари учун энг тоза ва ёруғ хоналар ажратилиб, у ерда қон олишдан аввал албатта нам тозалаш ишлари ўтказилиши керак.
Сайёр бригада томонидан тўпланган қон марказга ўз ичига қуйидагиларни олган “совуқлик занжирига” риоя қилинган ҳолда транспортировка қилинади:
совутгич ускуналари (термоконтейнерларёки авторефрижераторлар), совитиш элементлари ёки муз солинган пакетлар мавжудлиги;
маҳсулотни механик шикастланишдан ҳимоя қила оладиган ва микроб билан ифлосланиш хавфини минималлаштирувчи ўрам.
Do'stlaringiz bilan baham: |