Илмий кенгаш раиси: _____________ М.М. Абдураимов
Келишилди:
Ўқув бўлими бошлиғи ____________________ М. Ходжабеков
Кириш
Ўзбекистондаги сиёсий ва маънавий ривожланиш,демократлаштириш ислохатлари, ижтимоии-иктисодий ва илмий – техник тараккиёт мамлакатимиздаги шахарсозлик сохасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини жадал ривожлантирди.
Шахарсозлик замонавий босқичда худудий тизимларнинг янги масштаблари, режалаштириш ва келажак истикболларининг янги лойихавий муддатлари, шахарларни лойихадаш ва куришнинг янги муаммолари билан юзма-юз келди.
Бу эса, ёш мутахассислар - шахарсозлик архитекторларини тайёрлашга янгича ёндошувни талаб этади. Уларнинг шахарсозлик буйича барча ютук ва камчиликларни узида мужассам этган, бой тажрибасидан келиб чикувчи,малакавий куникма ва махоратлари бозор иктисодиёти шароитида ривожланаётган, Ўзбекистоннинг янги шахарсозлик стратегиясини хаётга тадбик этувчи мезондир.
Олий таълимнинг Давлат таълим стандартига кура,“Замонавий шахарсозлик назарияси ва концепциялари” фанни дастури, Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ижтимоий-иктисодий ва илмий- техник ислохотлар жараёнини хисобга олган холда, кадрлар тайёрлашнинг шахарсозлик сохасини давр талабларига мувофик холда такомиллаштиришни билдиради.
Ўкув материалинииг мохияти шахарсозлик масалаларини ечиш жараёнида
,талабаларнинг мустақил малакавий фикрлаш қобилятини ривожлантиришга каратилган ва амалдаги меъёрий хужжатлар асосида хозирги замон шахар қурилиши ва амалиётини эътиборга олган холда ёритилади
Фаннинг максади ва вазифалари
"Замонавий шахарсозлик назарияси ва концепциялари " курсининг вазифаси магистрант талабаларга шахарсозлик назарияси билан таништириш, уларнннг шахарсозликдаги услубий тахлили ва шахарни тадкикот килиш тажрибалари билан таништириш; ахолини жойлаштириш тамойиллари, туманни режалаштириш, урбанизация муамолари тугрисида умумий тушунчалар берилади.шахарсозлик муаммоларини профессионал билим билан чукурлаштириш, шахарлар ва ахоли пунктларини реконструкция килиш ва ривожлантириш, табиий ресурслар бошқарувини такомиллаштириш билан боглик; долзарб вазифалар ва келажакдаги шахарсозликнинг ривожи назарияси билан таништириш.
Ушбу курснинг максади - ўқувчиларда шахарсозлик назариясининг тугилиши ва ривожланиши; шахарсозлик фаолияти назарияси; ижтимоий - иктисодий, транспорт -режавий, иктисодий ва бошка масалаларни эътиборга олган холда , шахарсозлик муаммоларига комплекс ёндошувни тарбиялаш; шу билан бирга хажмий - фазовий идрок, тасаввур килиш ва фикрлаш, муиносиблик ва уйғунлик, шахарсозлик тизимларининг масштабларини хисқилиш кобилятларини ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |