Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори



Download 110,04 Kb.
bet22/31
Sana01.06.2022
Hajmi110,04 Kb.
#624198
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Олдинги таҳрирга қаранг.
155. Ушбу Низомнинг 144-банди «л» кичик бандига асосан ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ёки Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарори асосида амалга оширилади.
Қолган барча асосларга кўра ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган шахсларни хизматга тиклаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилади.
Тикланиши лозим бўлган шахсларни шахсий таркиб рўйхатига киритиш ва лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилади.
(155-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
156. Ушбу Низомнинг 155-бандида назарда тутилган шахслар бўшатилганидан ёки суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қарори чиқарилганидан бошлаб бир ой муддатда хизматга тиклаш ҳақида ички ишлар органларига мурожаат этишлари лозим.
(156-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Хизматга тиклаш шахсни бўшатилган кунидан тикланган кунига қадар бўлган оралиқ даври учун навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли қўшимча ҳақ тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда хизмат стажига қўшиб ҳисоблаш шарти билан аввалги махсус унвони, эгаллаб турган лавозими, бунинг имкони бўлмаса, унга тенг ёки бошқа лавозимга тайинлаш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизматдан бўшатилган шахс бўшатилганидан ёки суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган кундан бир ой муддат ўтгандан кейин ички ишлар органига мурожаат этса, мурожаат қилиш муддатидан кейинги давр навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли қўшимча ҳақ тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда узлуксиз хизмат стажига қўшиб ҳисобланмайди.
(156-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар шахс бир ойлик муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган тақдирда ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тикланиши мумкин.
(156-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
157. Хизматга тикланаётган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш суднинг қарори асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
158. Хизматга тикланган ходимларга пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблаш чоғида ҳисобга олинадиган хизмат стажига:
озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ жазолар ўталганда — бир куни уч кун;
қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганида — бир куни уч кун;
озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ўталганида бир куни бир кун ҳисобида қўшилади.
Хизматга тикланган ходимларга навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли қўшимча ҳақ тўлашда хизмат йилларига бўшатилгандан кейинги даври бир куни бир кун ҳисобида қўшилади.
159. Ушбу Низомнинг 144-банди «в», «г», «е» ва «н» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар махсус унвонни тиклаган ҳолда хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 144-банди «а» кичик бандига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар уларнинг ички ишлар органларидаги календарь ҳисобдаги амалий хизмат стажи ўн йилдан ортиқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий ички ишлар органлари ва соҳавий хизматлари, таълим муассасалари бошлиқларининг асослантирилган тақдимномаларига асосан, шунингдек хизматдан бўшашига ўқишга кириши сабаб бўлган ҳолларда хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
(159-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Илгари ички ишлар органларидан бўшатилган шахсларни хизматга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
160. Давлат ҳокимияти органларига тайинланганлиги муносабати билан хизматдан бўшатилган ва тайинланган лавозими бўйича ваколат муддати тугаганлиги сабабли хизматга қайта қабул қилинган ходимларнинг ушбу органлардаги меҳнат фаолияти даври, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ички ишлар органларидаги умумий хизмат муддатига қўшилиб, бир куни бир кунга ҳисобланади.
161. Ички ишлар органларида хизмат ўтаётган, шу жумладан кадрлар захирасида бўлган ходимларга хизмат муддати, агар қонун ҳужжатларда ва ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, имтиёзли равишда — бир куни бир ярим кунга тенглаштириб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа хорижий давлатлар (Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ юборилган тақдирда) олий таълим муассасаларида, жумладан касбий тайёргарлик факультетида ва магистратурада кундузги таълим ўқиш даври бир куни бир кунга ҳисоблаган ҳолда хизмат муддатига қўшилади.
(161-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Алоҳида даврда жамоат тартибини сақлашда, террорчиликка қарши операциялар ўтказишда, фавқулодда ҳолат тартибини ҳуқуқий таъминлаш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этган, шунингдек ушбу ҳаракатларда иштирок этиши давомида олган ярадорлиги, контузияси ва жароҳатланганлиги оқибатида тиббий муассасада бўлган ходимлар ушбу даврдаги хизмат муддати бир куни уч кунга тенглаштирилиб ҳисобланади.
Ходимларнинг алоҳида даврда жамоат тартибини сақлашда, террорчиликка қарши операцияларда, фавқулодда ҳолат режимини ҳуқуқий таъминлашда ва унинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлиги ва муддатлари ҳақида ваколатли бошлиқ буйруқ чиқаради, буйруқдан кўчирма уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларига қўшилади.

Download 110,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish