Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори


-боб. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя



Download 110,04 Kb.
bet18/31
Sana01.06.2022
Hajmi110,04 Kb.
#624198
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
9-боб. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя
115. Ходим фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари талабларидан келиб чиққан ҳолда эгаллаб турган лавозими бўйича хизмат вазифаларини бажаришда давлат органининг вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимояси остида бўлади.
116. Ходимнинг хизмат вазифаларини бажариш чоғида ўз ваколатлари доирасидаги қонуний талаблари барча фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Ходимнинг қонуний талабларини бажармаслик ва унинг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
117. Ходим томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш қонун асосида амалга оширилган бўлса, бунда у жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди. Ходимларнинг жисмоний куч ишлатиши, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллашининг асослилиги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
118. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш ёхуд буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш вақтида, шунингдек касб фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиш оқибатида зарар етказса, уни жавобгарликдан озод қилиш масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
119. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига бўйсунади.
120. Қонун билан ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким ходимнинг қонуний фаолиятига аралашиш, ходимни қонун билан ички ишлар органлари зиммасига юклатилмаган мажбуриятларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
Ходим ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти бўйича ҳеч қандай тушунтириш беришга, шунингдек уларни, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдорларини танишиб чиқиш учун тақдим этишга мажбур эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар ва тартиблар бундан мустасно.
121. Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:
соғлиғини сақлаш;
меҳнатига ҳақ тўлаш;
уй-жой майдони билан таъминлаш;
мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;
давлат пенсия таъминоти;
давлат суғуртаси;
ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар.
122. Ходимлар белгиланган намунадаги бепул кийим-кечак билан таъминланадилар.
123. Ходимлар, ички ишлар органларинг пенсионерлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант (тингловчи)лари амбулатор, стационар ва тиббий-санитария шароитида бепул тиббий хизмат олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббий-даволаш муассасаларига бириктирилади, уларда қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда даволанади ва соғломлаштиришдан ўтказилади.
Ходимлар ва ички ишлар органларинг пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилида бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланадилар.
124. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда йилда бир марта мажбурий чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтадилар. Ўқотар қурол билан хизмат олиб борадиган ходимлар профилактик тиббий кўрикдан ҳар олти ойда ўтадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
125. Ходимларнинг фарзандлари яшаётган жойдаги мактабгача таълим ташкилотларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз ва имтиёзли равишда жойлаштирилади.
(125-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига қабул қилиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
(125-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
126. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларга, шунингдек ички ишлар органларидан бўшатилган фуқароларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа имтиёз, кафолат ва компенсациялар ҳам белгилаши мумкин.

Download 110,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish