Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори



Download 110,04 Kb.
bet10/31
Sana01.06.2022
Hajmi110,04 Kb.
#624198
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 сентябрдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларини кундузги таълим, шунингдек хорижий давлатлар таълим муассасаларининг (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилган) битирувчиларига.
34. Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг навбатдаги махсус унвонлари қуйидагилар томонидан берилади:
«майор» махсус унвонигача — офицерлар таркиби унвонларини бериш ваколатига эга бошлиқлар томонидан, бошлиқлари бундай ваколатга эга бўлмаган таркибий тузилмалар ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«подполковник» махсус унвони — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«полковник» махсус унвони — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
генераллар таркибининг махсус унвонлари — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан.
35. Махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари қуйидагича белгиланади:
«сафдор» — муддатсиз;
«кичик сержант» — икки йил;
«сержант» — икки йил;
«катта сержант» — муддатсиз;
«лейтенант» — икки йил;
«катта лейтенант» — икки йил;
«капитан» — уч йил;
«майор» — тўрт йил;
«подполковник» — беш йил.
«Полковник» ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.
36. Навбатдаги махсус унвонлар белгиланган хизмат муддатини ўтаган ходимларга, улар эгаллаб турган лавозимининг унвон поғонасига мувофиқ берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Навбатдаги «катта сержант», «капитан», «майор» ва «подполковник» махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ёки Махсус тайёргарлик ўқув марказининг махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли ўтаган ходимларга берилади. Рағбатлантириш чораси тариқасида муддатидан олдин махсус унвонлар берилиши бундан мустасно.
Навбатдаги «полковник» махсус унвони юклатилган вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратурасини ёки Қуролли Кучлар Академиясининг икки йиллик таълим дастурини, бошқа олий таълим муассасаларининг молия-иқтисод, техник ёки тиббий соҳалари йўналишлари бўйича магистратурасини муваффақиятли тамомлаган ёхуд илмий даражага эга ходимларга берилади.
Мазкур бандни инобатга олмаган ҳолда махсус унвонларни беришга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан йўл қўйилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
37. Навбатдаги махсус унвонни четлаб ўтиб, махсус унвонлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида ўқиш ва спорт-маданият соҳасида юқори натижаларга эришган, таълим дастурини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан таълим муассаса бошлиғининг тақдимномаси асосида ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвонини четлаб, «катта лейтенант» махсус унвони берилиши мумкин.
38. Ходим юқори даражадаги унвон белгиланган лавозимга ўтказилганда, мавжуд унвонида бўлиш муддати ўтган бўлса, лавозимига қачон тайинланганидан қатъи назар, навбатдаги махсус унвон бериш учун тақдим этилади.
39. Махсус унвонда хизмат ўташ муддати календарь ҳисобда махсус унвон бериш ҳақида буйруқ чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади (ушбу Низомнинг 47 ва 48-бандлари талаблари асосида берилган махсус унвонлар бундан мустасно).
Ходимнинг махсус унвони пасайтирилган тақдирда унинг аввалги унвонини қайта тиклангунига қадар ўтаган хизмат даври навбатдаги унвон муддатига қўшилмайди.
40. Хизмат мажбуриятларини намунали даражада бажараётган, жиноятчиликка қарши курашда, илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятда юқори кўрсаткичларга эришган, хизмат бурчини бажаришда қаҳрамонлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган ходимларга рағбатлантириш чораси тариқасида ички ишлар органлари офицерлар таркибининг махсус унвонини муддатидан олдин ёки эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон берилиши ҳам мумкин.
Муддатидан олдин навбатдаги махсус унвонлар қуйидагиларга берилади:
ички ишлар органлари генераллар таркиби лавозимларига тайинланган («полковник» унвонидан паст унвонга эга бўлган) ходимларга — мавжуд махсус унвонда қанча муддат хизмат ўтаганидан қатъи назар;
ички ишлар органлари офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат қилаётган ходимларга — мавжуд махсус унвонда хизмат қилиш учун белгиланган муддатнинг камида учдан икки қисми ўтганидан сўнг.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, мавжуд махсус унвонда хизмат ўташ учун қанча муддат белгиланганидан қатъи назар, навбатдаги махсус унвонларни бериш ҳуқуқига эга.
Эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон қуйидагиларга берилади (генераллар таркиби махсус унвонлари бундан мустасно):
илмий даража ёки илмий унвонга эга ички ишлар органлари офицерлар таркиби ходимларига — мавжуд унвонда хизмат ўташ муддати тугаганидан сўнг;
ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларидаги ходимларга — мавжуд унвонда хизмат ўташ муддатининг камида бир ярим баравари ўтганидан сўнг.

Download 110,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish