Маълумотнома
07.09.2020 йил. Тошкент тумани.
2020 йил 25 август куни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Боғбон МФЙ, Нихол кўчаси 23 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ахмадбеков Иброхим Абдуллажоновичнинг (мурожаатчи) Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида қуйидагилар:
Мурожаатчи Интернет хизматига уланиш бўйича Тошкент тумани телекоммуникация боғламаси бошлиғи ва олий тоифали мухандис қабулида бўлмаганлиги;
Мурожаатчи истиқомат қилаётган ҳудудда, яъни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Боғбон МФЙ, Нихол кўчасида Тошкент тумани телекоммуникация боғламасининг линия кабел хўжалиги мавжуд эмаслиги, мурожаатчи истиқомат қилаётган ҳудудга қадар Тошкент тумани, Гулистон МФЙ Чимкент йўли кўчаси худудида Тошкент тумани телекоммуникация боғламасига қарашли “ОLТ” қурилмаси ўрнатилган бўлиб, ушбу қурилмадан Боғбон МФЙ, Нихол кўчасига қадар 2.5 км.ни, ташкил этиши, Мурожаатчи Ахмадбеков Иброхим Абдуллажоновични хонадонига 2021 йил I-чорак якунига қадар “GPON” технологияси орқали телекоммуникация хизмати билан таъминланиши;
Мурожаатчи Ахмадбеков Иброхим Абдуллажонович билан мурожаатига мувофиқ жорий йилнинг 5 август куни мурожаатида кўрсатиб ўтилган 98.800-04-30 рақамли мабил алоқасига қўнғироқ қилиб сухбатлашилди, сухбат жараёнида мурожаатчи хонадонига 2021 йил I-чорак якунига қадар “GPON” технологияси орқали телекоммуникация хизмати билан таъминланиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилигидан 2004 йил 15 мартда 1323-сон билан рўйхатга олинган “Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш” Қоидаси, Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуника-циялар тўғрисида”ги Қонуни ва Қонуннинг “Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш” 16-моддасининг “Телекоммуникация тармоғлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш уларнинг эгалари томонидан ўз маблағлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади” биринчи хатбоши ҳақида (мурожаатчига агарда рози бўлса ўз мағлаблари ҳисобидан телекоммуникация тармоғини қуриш мумкинлиги юзасидан) тушунтиришлар берилди.
Мурожаатчига ушбу ҳудуд телекоммуникация хизматлари билан таъминлангунга қадар мавжуд мобил алоқа операторлари ёки “Uzmobile” алоқа операторининг (“GSM”, “CDMA”) стандартларидан фойдаланиб туриши мумкунлиги юзасидан таклиф берилди.
Сухбат сўнгида мурожаатчи мурожаати бўйича Тошкент тумани телекоммуникация боғламасига эътирози йўқлиги ва 2021 йил I-чорак якунига қадар кутишга рози эканлигини билдириб ўтди
Тошкент тумани ТБ
Бошлиғи Ш.Мажидов
Тошкент тумани ТБ
Олийт оифали муҳандиси
|
|
А.Қўчқоров
|
|
|
|
Тошкент тумани ТБ
Техник хисобчи
|
|
И. Содиқов
|
Do'stlaringiz bilan baham: |