Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш



Download 2,9 Mb.
bet38/54
Sana22.04.2022
Hajmi2,9 Mb.
#572648
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
2 5418006823342970446

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ



  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли қарори. www.lex.uz

  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 29 декабрь. https://uza.uz

  3. Н.Жумаев, А.Абсаламов. Инфляцион таргетлаш режимини қўллаш макроиқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг зарурий шарти. https://review.uz

  4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумоти. https://daryo.uz/2021/01/01/ozbekistonda-yillik-inflyatsiya-111-foizni-tashkil-etdi

IV БОБ. МУРОЖААТНОМАДА ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР

    1. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш – устувор йўналиши сифатида

Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатнома стратегик аҳамиятга эга. Унда Ўзбекистоннинг яқин истиқболи учун мақбул тараққиёт йўналишлари баён этилди. Расман Мурожаатнома Олий Мажлис аъзоларига йўлланди. Бироқ Мурожаатнома тўғридан-тўғри узатилгани боис, унинг аудиторияси минглаб кишиларни қамраб олди. Мурожаатни жойлардаги депутатлар ҳам, ижроия органлари вакиллари ҳам, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳам, жамоатчилик вакиллари ҳам, фуқаролар ҳам реал вақтда кўриш ва тинглаш имконига эга бўлдилар. Шу нуқтаи назардан, бу чиқишни жамиятимизга, фуқароларга, халқимизга мурожаат сифатида қабул қилиш тўғрироқ бўларди. Токи Президентимиз фақат парламентга эмас, халқимизга, ҳар биримизга юзланиб гапирди.


Мурожаатномадан ўрин олган масалалар ниҳоятда кўламдор. Таълим сифатини ошириш, бандликни таъминлаш, пандемияга қарши кураш, камбағалликни қисқартириш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, коррупцияга қарши кураш, Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш, сўз эркинлиги, “бир суд – бир инстанция тамойили” каби масалалар бу давомли рўйхатнинг айримлари, холос. Залвори, юки ва салмоғига кўра қайси масала бирламчи ёки муҳимроқ эканини белгилаш ниҳоятда қийин. Чунки Мурожаатномада мамлакатимиз ривожи билан боғлиқ энг ўткир, энг оғриқли, энг долзарб масалалар кўтарилди.
Айни пайтда ёшлар, таълим тизими ва аҳоли саломатлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, улар Мурожаатномада устуворлик қилди. Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилди. 2021 йилга бундай ном берилиши сабаби ва оқибатларини билиш учун “Нима учун йилга бундай ном берилди?” ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун нима қилишимиз керак?” деган саволларга жавоб топиш лозим.
Аслида, ёшлар масаласи эътибор марказидан, кун тартибидан ўрин олганининг сабаблари талайгина. Биринчидан, аҳолимизнинг ярмидан кўпроғини ташкил этадиган ёшлар миқдор жиҳатидан йирик қатлам, катта куч ҳисобланади. Иккинчидан, ёшлар куч-қувватга тўла, ғайратли бўлгани учун улар бошқа гуруҳларга нисбатан фаолроқ ва мослашувчан бўлади. Учинчидан, ёшлар янгиликларга очиқ бўлганлиги боис, улар инноваторлиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб туради. Тўртинчидан, меҳнатга лаёқатли аҳолининг салмоқли қисмини ташкил этадиган ёшлар ўз мақомини оширишдан, янги ижтимоий ролларни ўзлаштиришдан манфаатдор бўлади. Бешинчидан, ҳали қадриятлари тўла шаклланиб улгурмаган ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиш иштиёқида ҳаракат қилади. Олтинчидан, ёшлар давлатнинг стратегик ресурси ҳисобланади, яъни эртанги ҳаётимиз бугун вояга етаётган ёшларга қанчалик эътибор бераётганимизга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Ахир, «Ёшлар – келажак бунёдкори», деб бежизга айтилмаган-ку. Энг асосийси, ёшлар жамиятнинг бир бўлаги, унинг узлуксиз таркибий қисми ҳисобланади. Шунинг учун ёшлар муаммоларига бутун жамият муаммолари сифатида қараш лозим. Шу боисдан, Ўзбекистонда ёшлар муаммолари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган.

Ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Аслида, Мурожаатнома матни миқдорий таҳлил қилинадиган бўлса (бундай таҳлил контент-таҳлил деб аталади), унда “ёшлар” атамаси энг кўп ишлатилган сўз бўлганини кўриш мумкин. Мурожаатнома матнида бу сўз 47 марта қўлланилган. Айни пайтда “таълим” сўзи ҳам ушбу ҳужжатда 31 марта ишлатилганига гувоҳ бўлиш мумкин.
Мурожаатномада ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги олти вазифа ажратиб кўрсатилди. Булар қуйидагилар:

  • Боғча ёшидаги ҳар бир болани мактабгача таълим йўналиши билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароит яратиш;

  • Мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш борасидаги ислоҳотларни жадал давом эттириш;

  • Олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш;

  • Мамлакат тараққиётининг замини бўлган илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш;

  • Ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;

  • Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этиш.

Эътибор қаратадиган бўлсак, юқорида белгиланган вазифаларнинг салмоқли қисми таълим муаммолари билан чамбарчас боғлиқ. Бошқача айтганда, Мурожаатномада таълим ва илм-фан ёшлар муаммоларини самарали ҳал қилиш воситаси сифатида тақдим этиляпти, “нажот – билимда” эканига урғу бериляпти. “Билимлар иқтисодиёти” шаклланаётган ҳозирги замонда таълимга эътибор қаратмасдан туриб, давлатни равнақ топтириб бўлмаслиги таъкидланяпти. Шунинг учун бу ҳужжат матнида “ёшлар” ва “таълим” атамалари ҳамроҳ, ҳатто эгиз тушунчалар сифатида ифодаланяпти. Хўш, бунинг сабаби нимада?
Бугунги глобаллашув шароитида таълимнинг роли ўзгарди: таълим давлатни тараққий эттиришнинг белгиловчи омилига айланди. БМТнинг Тараққиёт Дастури доирасида амалга оширилган тадқиқотларнинг қуйидаги натижалари ҳам таълим даражаси ва мамлакат тараққиёти бевосита боғлиқ эканини далиллайди:

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish