Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш


Ўзбекистон ташқи сиёсатида Афғонистон омили



Download 2,9 Mb.
bet51/54
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#217054
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Рисола

Ўзбекистон ташқи сиёсатида Афғонистон омили. Ўзбекистон ташқи сиёсатида Афғонистон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиради, афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича кўп томонлама ҳаракатларга фаоллигини давом эттиради.
Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий муносабатлар ва амалий ҳамкорлик Сурхон - Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори - Шариф - Ҳирот темир йўл қурилиши йирик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувлар амалга оширилади. Термизда очилган Таълим марказини афғонистонлик 136 нафар талаба битирди, 96 нафари – ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича бакалавр дипломини олди, 40 нафари – рус тили, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик бўйича қисқа муддатли курсларни тамомлади. Бугунги кунда улардан айримлари Афғонистон парламентида, вазирликлари ва муассасаларида ишламоқда, олий таълимда фаолият кўрсатмоқда, мустақил бизнес юритмоқда.
Мурожаатномада Афғон муаммосини ҳал этишга қаратилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий муносабатлар» мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси ҳам мустаҳкам пойдевор бўлганлиги қайд этилди.

5.3.-расм.Ўзбекистоннинг ШҲТ давлатлари билан савдо айланмаси

Ўз ташқи сиёсатида Ўзбекистон Афғонистонга урғу берар экан, Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган икки минтақа ўртасидаги кўприк вазифасини ўташга хизмат қилиши учун саъй-ҳаракатларини давом эттиради.


Мамлакатимиз анъанавий равишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан мулоқотни ва ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият беради. Сўнгги йилларда БМТ ва унинг институтлари, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармаси ва Инсон ҳуқуқлари кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик даражасини оширишга эришилди.
Ўзбекистон 2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон ташқи сиёсати учун муҳим институционал фаолият ҳисобланади.
Маълумки, ШҲТ доирасидаги савдо айланмаси 125 млрд. долларни ташкил этади, ШҲТ аъзо мамлакатлари аҳолиси Ер шари аҳолисининг 44 %ини ташкил этади. Бу тузилманинг йилдан йилга ошиб бораётган халқаро аҳамиятини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистон учун жуда муҳим ва масъулиятли йил бўлади. Ўзбекистон ШҲТ фаолиятида энг кўп ва самарали ташаббусларни илгари сураётган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, гуманитар ҳамда транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга доир кенг кўламдаги масалаларга алоҳида аҳамият қаратилган. Ўзбекистоннинг раислиги давомида ана шу йўналишда кўплаб муҳим вазифалар, шунингдек, Марказий Осиёдан Афғонистон орқали Жанубий Осиёга тортиладиган транспорт йўлагини барпо этишга қаратилган ишлар ҳам амалга оширилади.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини тузишни таклиф этаман.
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва диний эътиқод эркинлиги бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни изчил давом эттиради.
Ўзбекистон ташқи сиёсатда хориждаги ватандошлар билан алоқаларни кучайтириш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини тузишни мақсад қилинмоқда. Бундан ташқари, халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро дўстлик ва бирдамликни кучайтириш мақсадида БМТ резолюцияси билан ҳар йили нишонланадиган – 30 июлни Ўзбекистонда ҳам “Халқлар дўстлиги куни” сифатида нишонлаш таклиф этилди.
Албатта, Орол фожеаси оқибатларини камайтириш, Оролнинг қуриган тубида юз минглаб гектар ўрмон ва бутазорлар ташкил этилаётгани, Оролбўйи ҳудудларида амалга оширилаётган улкан қурилиш ва ободончилик ишларини давом эттириш мақсадида БМТ билан тузилган Траст фонди доирасидаги амалий фаолият янада кучайтирилади.

Сўнгги 4 йилда Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки бутун МДҲ ҳудудига минтақавий ҳамкорликнинг янги руҳини олиб кирди. Буни таниқли хорижий экспертлар томонидан тан олинаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, АҚШдаги Гудзон институти Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори Ричард Вайснинг таъбири билан айтганда, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ташаббуслари бутун Марказий Осиё учун янги имкониятларни очмоқда27. Рим геосиёсий тадқиқотлар институти Евроосиё дастури илмий ходими Фабрисси Виелми бўлса, минтақа юраги ҳисобланган Тошкент Марказий Осиёда барқарорлаштирувчи давлат табиий ролини қайтариб олаётганини эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида мудофаа ва ташқи сиёсат борасида тилга олинган масалалар халқаро муносабатларда мамлакатимизнинг ҳамкорлик йўлидан изчил фаолиятини намойиш этмоқда.
Хулоса сифатида қуйидаги мулоҳазаларни айтиш мумкин:
Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балқи МДҲ, ШҲТ ҳудуди, қолаверса, халқаро ҳамжамият олдида янги руҳдаги сиёсий лидер билан янги қиёфада намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон раҳбари томонидан очиқ, демократик руҳда олиб борилаётган жадал ташқи сиёсат, инвестицион ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ ижобий баҳоланмоқда.
Ўзбекистон, аввало, Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш билан минтақада ўзаро ишончга асосланган янги сиёсий иқлим яратмоқда.
Ўзбекистоннинг фаол ташқи сиёсати дунёдаги етакчи давлатлар ва халқаро сиёсий институтлар томонидан қўллаб-қувватланишига олиб келмоқда.
Ўзбекистоннинг фаоллиги Марказий Осиёда дўстлик, ҳамкорликка асосланган иқтисодий жадал тараққиёт белгиларининг пайдо бўлишига олиб келмоқда.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish