ГЛОССАРИЙ
Инсон капитали – бу инсонга, унинг ҳаёти сифатига, унинг ақлий меҳнати шароитлари ва воситаларига, унинг яшаш ва иш муҳитига сарфланган сармоялардир. Инсон капиталининг ўзагини билимлар, таълим ва профессионализм ташкил этади. Инсон капитали нафақат шахсни ва давлатни, балки оила ва жамиятни ҳам иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш омилидир.
Учинчи Ренессанс – (лотинчада “қайта туғилиш” маъносини беради) маданиятда, илм-фанда, санъатда, таълим-тарбияда, умуман, жамият ҳаётида узоқ муддатли турғунликдан кейин қайта жонланиб, тез ривожланишни, ижтимоий онг ва қадриятлар тизими янги сифат босқичига чиқишини билдиради. Тарихимизда Биринчи Ренессанс тахминан Х-ХII асрларда илм-фанда инқилоб яратган буюк аждодларимиз – Фарғоний, Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Бухорий, Термизий, Мотуридий, Абул Муин Насафий яшаб ўтган даврларга тўғри келади. Иккинчи Ренессанс эса ХIV-XVI асрларда яшаб ўтган донишманд бобокалонларимиз Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи, Лутфий, Жомий, Навоий, Беҳзод фаолияти ва ижоди билан чамбарчас боғлиқ. Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда давлатимиз раҳбари ёшларга катта ишонч билан қарамоқда.
Ягона “Электрон таълим” тизими – ахборот ва компьютер технологиялари воситасида амалга ошириладиган таълим тизими. Бунда ўқув дастурларини амалга оширишда ахборот-таълим ресурслари, ахборот-коммуникация технологиялари ва техник воситалардан фойдаланилади.
Болалар Омбудсмани – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил.
Телемедицина – касалликка ташҳис қўйиш, уни даволаш ва олдини олиш мақсадида тиббий ахборот алмашинувида компьютер ва телекоммуникацион технологиялардан фойдаланиш, масофадан тиббий хизматлар кўрсатиш.
АДАБИЁТЛАР
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-406-сон, 14.09.2016), Интернет манзил: https://www.lex.uz/docs/3026246.
Ёшларга донолар ўгити (Тузувчилар: О.Салимов, Қ.Қуронбоев, М.Бекмуродов, Л.Тангриев, Н.Халилов) – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. – 236 б.
Қодиров А., Қуронбоев Қ. Ёшлар дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-психологик жиҳатлари. – Т.: “Маънавият”, 2019. – 40 б.
Мухаммаджанов О., Мухитдинова Ф. Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқи: қонун ва имтиёзлар. – Т.: “Маънавият”, 2019. – 40 б.
Ҳошимов Ў. Дафтар ҳошиясидаги битиклар. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. – 296.
Do'stlaringiz bilan baham: |