Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш


-расм. Давлат улуши бор корхоналарнинг мулкчилик шакллари бўйича корхоналар сони (2021 йил 1 январь ҳолатига кўра)



Download 2,9 Mb.
bet25/54
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#217054
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54
Bog'liq
Рисола

3.6.-расм. Давлат улуши бор корхоналарнинг мулкчилик шакллари бўйича корхоналар сони (2021 йил 1 январь ҳолатига кўра)
Агар 3.6.-расм маълумотларига таянадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, мулкчилик шакллари бўйича давлат улуши бор корхоналар сони 2727 тани, улардан: давлат корхоналари 1418 тани, акциядорлик жамиятлари сони 1046 тани, масъулияти чекланган жамиятлар сони эса 263 тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш мамлакатимизда таркибий ислоҳотларнинг алоҳида муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинди.
2016 йил 17 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2635-сонли қарори асосида бу борадаги ишларнинг биринчи қадами қўйилган эди.
Ушбу қарорга кўра, оддий акциялари тўлиқ ҳолда давлатга тегишли бўлган стратегик аҳамиятга эга акциядорлик жамиятлари сифатида қуйидагилар белгиланди: «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ, «Ўзбектелеком» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖ ва «Халқ банки» АТБ.
Бунда «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясини акциядорлик жамиятларига айлантирилиши белгиланди.
Бундан ташқари, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрда қабул қилинган “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони асосида ишлар бошлаб юборилган. Мурожаатномада таъкидланганидек, давлат активларини очиқ-ошкора ва самарали сотиш учун халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда қатор корхоналарни хусусийлаштиришга оид кенг қамровли ишлар истиқболда хусусий сектор тараққиётига хизмат қилади. Бу эса хусусий секторда фойдага интилиш ва манфаатдорликнинг юқорилиги боис, бандлик ва аҳоли даромадлилиги ўсиши демакдир.
Мурожаатномада белгиланган давлат улуши бўлган корхоналар сонининг келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилиши вазифасининг амалга оширилиши, аввало, бозор иқтисодиётининг муҳим қонунияти ҳисобланган рақобатнинг ривожланишига ва монополиянинг чегараланишига хизмат қилади. Бу борада рақобат мавжуд бўлган соҳаларда фаолият юритаётган “Фарғонаазот” ва “Деҳқонобод калий” заводлари, “Кока-кола ичимлиги” корхонаси, “Бельдерсай” ва “Чорвоқ” оромгоҳлари, “Ичан қалъа” ва “Hyatt Regency” меҳмонхоналари, “Пойтахт” бизнес мажмуаси, алкоголь, ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та йирик корхонадаги давлат улуши сотувга қўйилаётганлиги хусусий секторнинг кенг кўламли ривожини таъминлайди.

Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш керак.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Айнан бундай масаланинг қўйилиши, биринчидан, миллий иқтисодиётда замонавий кўринишдаги бозор иқтисодиётини барпо этиш, аста-секинлик билан иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг хусусий шерикчилик асосида фаолиятини йўлга қўйиш ва иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришдан иборатдир. Иккинчидан, иқтисодиётда фаолият юритаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш босқичларини амалга ошириш ва шу орқали мулкларни ҳақиқий эгаларига топшириш ҳамда уларнинг тараққиёти учун муносиб шарт-шароит яратиб беришдан иборат. Учинчидан, жаҳон амалиётидан маълумки, кичик бизнес иқтисодиётнинг локал тармоқларидан саналади. Айнан мана шу секторнинг ривожланиши кўплаб мамлакатларнинг тараққиёти учун хизмат қилиши баробарида, уларнинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига олиб келган.
Ҳар бир мамлакатда юқоридаги камчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда хусусий секторни кенг ривожлантириш мақсадида давлатнинг иштирокини камайтиришга ҳаракат қилинади.
Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, айнан давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини камайтириш қатор ижобий натижаларга олиб келади:
– давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомилларини соддалаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
– инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
– мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш ва демократлаштириш, давлат-хусусий шерикчиликни кенгайтириш, нодавлат жамоат ташкилотлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ошириш. Умуман олганда, акциядорлик жамиятлари устав капиталида давлат улушини оптималлаштириш, хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш мамлакатимиз иқтисодиёти барқарорлиги ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.



Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish