Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Миромонович Мирзиёев
Сизга 02 март 2022 йил pm.gov.uz портали орқали ариза мурожаатим юзасидан.
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти Бошқармаси Тошкент тумани филиалида (ижрочи Ж.Абзалов, О.Фахриддинов) 18 март 2022 йил №479/2 сон жавоб хати ва Далолатнома 02 март 2022 йил №23294 сон ўрганиб чиқилди деб ҳаммасини аниқ била туриб, ёлғонларни ёзмоқда.
Ижрочи Ж.Абзалов, О.Фахриддиновларни асос факти:
1. Мени уй манзилимни Тошкент тумани Қизғалдоқ ҳудуди Боғизилол МФЙ 1-квартал 232-уйда яшовчи Акромова Гулнора дейилмоқда. Тўғриси Тошкент тумани Кўксарой МФЙ, Орзу 2-берк кўча 3уй.
2. Иккинчи ёлғон. Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч телефони орқали қилинган (ижрочи Ж.Абзалов) демоқда. Ижрочи Ж.Абзаловни 2021 йил 26 июль 1135/2-сон жавоб хатидаги аниқ била туриб қилган ёлғон жавоблари Ўзбекистон Республикаси Президент pm.gov.uz портали орқали беркитиш учун ёзган хатини барча ариза хужжат иловалари юборилган.
3. Учинчи ёлғон. Ж.Абзалов “Тошкент Қурувчилар Гулзори” БУШни умумий йиғилиш мажлис баённома 6-сон қарори (7 сонга ўзгартирилган)лигини жуда яхши билади, аслида битта қарор. Чунки 151-дала ховлимизни “Тошкент Қурувчилар Гулзори” БУШ раиси Р.Файзуллаев опаси Широкова Клара Хайруллаевнага юқоридаги (БУШнинг 02 март 2019 йил протокол обшего собрания №6 деб) асос қилиб Тошкент туман хокимлигини (А.Сулаймонов) 14 август 2019 йил №3097 сон қарор рўйхатидан ўтган. Аслини олганда Широкова Клара Хайруллаевна “Тошкент Қурувчилар Гулзори” БУШни 2019 йил 02 март умумий йиғилиш мажлис баённома №6 сонли қарорида йўқ.
4. Тўртинчи ёлғончи ижрочи Ж.Абзалов, О.Фахриддиновларни далолатномадаги: Мен уй манзилимни нотўғри ёзиш, қаердан олиб ёзишмоқда. Мақсад ҳақиқат юзага чиқмаслиги! Ўрганилганда кадастр паспорт шакллантирилган бўлиб, БУШ Баённомаси ва туман хоким қарори тўғри ёки нотўғрилигини кадастр палата ваколатига кирмайди? дейилмоқда. 151-дала ховли уй иморатини Широкова Клара Хайруллаевнага БУШни қайси қарорига асосан кадастр реестридан ўтиб, уй иморатга туман хокимлигини қайси қарори билан ўтди? Кадастр хужжатларини нимага асосан қилинди?
5. Бешинчи ёлғони ижрочи Ж.Абзалов, О.Фахриддиновларни мени 02 март 2022 йил Президент номига ёзган шикоят аризамга 02 март 2022 йил 23294 сон Далолатнома ёзиб яна, тухмат қилиб имзо чекишдан фуқаро Г.Акрамова бош тортди, ёзма равишда фикр билдиришдан бош тортди дейилмоқда. Буларни нотўғри қинғир ишларини очилиб кетишидан қўрқмоқда.
02 март 2022 йил шикоят аризам юзасидан Тошкент тумани хокими (О.Рустамов) ижрочи С.Мирсагатов 28 март 2022 йил №855 сон жавоб хати.
Дала ховлилар фаолиятини мувофиқлаштириш комиссияси котиби туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази рахбари А.Иногомов 24 март 2022 далолатномасида. Мени уй манзилимни нотўғри кўрсатилмоқда, яъни: Тошкент тумани Кўксарой худуди Боғизилол МФЙ 1-уй 232-хонадонда истиқомат қилувчи Акромова Г.Т. ёзилмоқда? Аслида Тошкент тумани Кўксарой МФЙ Орзу 2-берк кўча 3-уйда истиқомат қиламан!
А.Инагамов! БУШ раиси Р.Файзуллаев БУШ ижрочи директори юрист А.К.Иргашевлар тарафидан Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2011 йил 01 март 51-сонли қарор низом бандларини бузганлигини жуда яхши билади. Мен бир неча бор шу қарор талаблари, ижроси юзасидан “Тошкент Қурувчилар Гулзори” БУШни қарор ва фаолиятини мониторинг, аудиторлик хулосаларини сўрадим. Бажарилмади.
24 март 2022 йил тузилган “Далолатнома”га мен имзо чекмаганман? Мени 02 март 2022 йил Президентга вертуал шикоят аризам тўғрисида умуман мен билан гаплашмади. Далолатнома мени иштирокимда тузилмади.
02 март 2022 йил шикоят аризам юзасидан Тошкент тумани Прокуратурасининг 2022 йил 15 март 10/297-298-п-22 сонли жавоб хати, Далолатнома нусхасини олдим.
Ўзбекистон Республикасининг прокуратура тўғрисидаги қонуни 1 бўлим умумий қоидалар 1 модда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар, дейилган!
Тошкент тумани прокуратураси (ижрочи прокурор ёрдамчиси Б.Олимов) тайёрлаган 2022 йил 15 март 10/297-298-п-22 сонли жавоб хати ва Далолатномаси юзаки беэътибор Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни 4-модда мурожаатларини кўриб чиқишнинг асосий принциплари (қонунийлик, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши: Ўзбекистон Республикасининг Прокуратура тўғрисидаги қонуни 2-боб Фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этилиши устидан назорат 24, 25-моддалари 3-Боб Жиноятчиликка қарши курашишни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат 27, 28-моддалари БУШ раиси Р.Файзуллаев БУШ ижрочи директори А.К.Иргашевларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 01 март кунидаги 51-сон қарор низоми ва БУШни устав низом бандларини аниқ била туриб бузганлиги, “Тошкент Қурувчилар Гулзори” БУШни умумий йиғилиш мажлис баённома №6 сон (7-сонга ўзгартирилган) сони йўқ сохта, ёлғон, қарорлари асос қилиб Тошкент тумани хокимининг (А.Сулаймонов) 2019 йил 14 август №3097 сон қарори чиқиб ўтганлигини қонунийлиги амалдаги, юқоридаги қонун талабларига жавоб беришлиги, бермаслиги, бузилганлигига Тошкент тумани прокуратураси томонидан берилган ваколати юзасидан бажарилмаган!
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев! Сиздан илтимосим! юқоридаги давлатимиз ишониб топширган давлат рахбарларимиздан берилган ваколатлари юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси,
Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг Прокуратура тўғрисидаги қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ва амалдаги қонун нормалари талабида чора кўриб, ҳуқуқий хулоса бериб мархум отам Умаралиев Турсун Умаровичга тегишли 151-дала ховли уй иморатимизни мулк эгаси сифатида қайтариб беришлигини сўрайман.
Тошкент тумани Кўксарой МФЙ
Орзу 2-берк кўча 3-уйда яшовчи
Гульнора Акромовга
(Умаралиев Турсун Умаровичнинг қизи)
Do'stlaringiz bilan baham: |