|
Асосий қисм
Ноорганик моддалар кимёвий технологияси фани бўйича мавзулар
|
bet | 3/7 | Sana | 22.07.2022 | Hajmi | 113,5 Kb. | | #839683 |
| Bog'liq магистратура дарстури КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ
Асосий қисм
Ноорганик моддалар кимёвий технологияси фани бўйича мавзулар
Сульфат кислотасининг физик-кимёвий хусусиятлари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти. Сульфат кислота ишлаб чиқариш кўлами ва корхоналари. Сульфат кислота навлари. Сульфат кислота ишлаб чиқаришда қўлланадиган материаллар. Олтингугуртли ҳом-ашёни танлаш. Темир сульфиди ва бошқа олтингугуртли ҳом-ашёларни ёқишнинг физик-кимёвий асослари. Колчеданни ёқиш механизми. Ўчоқ газининг таркиби. Колчеданни ёқиш ўчоқлари. Ўчоқ газини чанглардан тозалаш.
Олтингугурт тўрт оксидини олтингугурт олти оксидига оксидлаш статикаси. Мувозанат шароитидаги оксидлаш даражаси ва унга технологик омиллар таъсири. Олтингугурт тўрт оксидини олтингугурт олти оксидига оксидлаш жараёни кинетикаси. Катализаторлар. Катализатор иштирокида олтингугурт тўрт оксидини олтингугурт олти оксидига оксидлаш механизми. Катализаторнинг захарланиши. Ванадий катализатори иштирокида олтингугурт тўрт оксидини олтингугурт олти оксидига оксидлаш жараёнининг шароитлари. Олтингугурт олти оксиди абсорбцияси турлари.
Асосий аппаратлари. Контакт усули билан сульфат кислотаси ишлаб чиқаришнинг замонавий технологик тизимлари. Сульфат кислотасини нам катализ усулида ишлаб чиқариш. Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришни «қисқа тизим» усули. Контакт усул билан сульфат кислотаси ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш. Сульфат кислотасини нитроза усули билан ишлаб чиқариш.
Азотнинг физик – кимёвий хусусиятлари. Азот саноати хомашёлари. Азотнинг табиатда айланиши. Азот бирикмаларининг ахамияти. Элементар азотни боғлаш усуллари. Кальций цинамиди олишнинг ТошКТИ усули хақида.
Элементар азотни олиш усуллари. Паст даражадаги харорат олиш. Криоген қурилмалар хиллари. Турбодетандер қўллаб паст босимли хавони бўлиш цикли. Атмосфера ҳавосини ажратиш қурилмалари. Суюқ хавони ректификациялаш. Хавони бўлиш қурилмалари хиллари. Ажратиш агрегатлари. БР – 9 типдаги қурилмада атмосфера хавосини ажратиш. Асосий аппаратлари.
Метан конверсияси кинетикаси ва қўлланиладиган катализаторлари. Углерод монооксиди конверсияси кинетикаси ва қўлланиладиган катализаторлари. Метан ва углерод монооксиди конверсияси агрегатлари хақида метан ва углерод монооксидини босим остида икки поғонали конверсияси технологик тасвири, асосий аппаратлари. В.Эйкерс ва Д.Кемплерни метанни конверсиялаш кинетикаси бўйича ишлари.
Ёқилғини газлаштириш турлари. Метанни термоксидлаш пиролизи. Кокс газини ажратиш асоси ва асосий аппаратлари. Сувни электролизлаб водород ишлаб чиқариш. Ош тузини сувдаги эритмасини электролизлаб водород ишлаб чиқариш.
Табиий ва технологик газларни аралашмалардан тозалаш турлари. Углерод диоксидидан тозалаш усуллари. Конвертрланган газни углерод диоксидидан тозалаш технологик тасвири, асосий аппаратлари. Газларни углерод монооксидидан тозалаш. Унинг турлари, технологик тасвири. Аммиакни физик-кимёвий хусусиятлари. Аммиакни синтез қилиш статика ва кинетикаси.
Аммиак хусусиятлари ва қўлланилиши. Аммиак синтези катализаторлари ва қурилмаларининг турлари. Ўрта босимда ишлайдиган аммиак синтези қурилмаси технологик тасвири, асосий аппаратлари. Нитрат кислотаси хусусиятлари ва қўлланилиши. Нитрат кислота ишлаб чиқариш усуллари.
Синтетик аммиакдан нитрат кислотаси ишлаб чиқариш асослари. Кучсиз нитрат кислотаси ишлаб чиқариш қурилмалари хиллари.
Кучсиз нитрат кислота ишлаб чиқариш қурилмалари хиллари. Кучсиз нитрат кислотасини юқори босимда ишлаб чиқариш қурилмаси технологик тасвири, асосий аппаратлари. Кучсиз нитрат кислотасини қуюлтириш. Кучли нитрат кислотасини тўғридан тўғри синтез қилиш хақида.
Карбамид физик–кимёвий хусусиятлари ва олиш усуллари. Карбамидни аммиак ва углерод диоксидидан синтез қилишни асослари ва унга таьсир этувчи технологик омиллар.
Карбамидни синтез қилиш қурилмалари турлари. Карбамидни тўлиқ суюқлик рецикли билан синтез қилиш технологик тизими, асосий аппаратлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|