Тошкент – 2018
“Информатика ва ахборот технологиялари ” фанидан магистратурага кириш синови
ДАСТУРИ
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан дастур Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ўқув-услубий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилган ва тасдиқланган (5 июнь 2018 й. 20-сонли баённома).
Тузувчилар:
Абдуллаев З.С. – ТИҚХММИ “Ахборот технологиялари” кафедраси мудири, доцент;
Шодмонова Г. – ТИҚХММИ “Ахборот технологиялари” кафедраси профессори;
Мирзаев С.С. – ТИҚХММИ “Ахборот технологиялари” кафедраси доценти.
Тақризчилар:
Якубов М.С. – ТАТУ “Ахборот технологиялари” кафедраси профессори.
Кириш
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани замонавий операцион тизимлар, матнли ва жадвалли ахборотларни қайта ишлаш дастурларининг функционал имкониятлари билан таништириш, қишлоқ ва сув хўжалигида ахборот технологияларидан фойдаланишнинг назарий асослари ва уларни соҳа масалаларига тадбиқ қилиш усулларини ўргатиш, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари ва объектга мўлжалланган дастурлаш тилларини ўқитиш, Интернет тизими ва локал ҳисоблаш тармоқларида ишлаш учун амалий кўникмаларни бериш вазифаларини бажаради.
Асосий қисм
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. Фан тарихи, ривожланиш босқичлари. Информатиканинг ҳозирги замондаги ўрни ва ривожланиш истиқболлари. Ахборот маданияти ва ахборотлашган жамият. Замонавий ахборот технологиялари, уларнинг фан-техника тараққиётида ҳамда жамият ривожида тутган ўрни. Ахборотлаштириш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Фан бўйича мавзулар
Ахборот ва маълумотларнинг тавсифи ва хусусиятлари. Ахборотларнинг тузилиши, турлари, шакллари ва туркумланиши. Ахборотларни ўлчаш. Ахборотнинг хоссалари. Маълумотларни кодлаш. Компьютернинг арифметик ва мантиқий асоси. Сонли маълумотларни кодлаш. Матнли маълумотларни кодлаш. График маълумотларни кодлаш. Ахборотларни сиқиш. Ахборотнинг алгоритмик назарияси. Ахборот муҳити ва жараёнлари.
Ахборот жараёнларининг аппарат таъминоти ва ташкил этувчилари (компьютер, сервер, суперкомпьютер ва мейнфреймлар). Замонавий компьютерларнинг архитектураси ва структураси. Ахборотларга ишлов бериш қурилмалари ва уларнинг таснифи. Ахборотларни киритиш қурилмалари ва уларнинг таснифи. Ахборотларни чиқариш қурилмалари ва уларнинг таснифи. Алоқа ва коммуникация воситалари. Ахборот ташувчи ва сақловчи воситалар. Оператив хотирани ташкил этиш ва бошқариш усуллари. Ташқи хотирани ташкил этиш ва бошқариш усуллари. Мобил воситалар.
Ахборот жараёнларининг дастурий таъминоти. Дастурий таъминот турлари: амалий, тизимли ва ускунавий. Компьютер амалий дастурий таъминотининг вазифаси, таркиби ва структураси. Амалий дастурлар пакети ва улар ёрдамида ечиладиган масалалар туркуми. Компьютер ускунавий дастурий таъминотининг вазифаси, таркиби ва структураси. Ускунавий дастурий воситалар пакети. Компьютер тизимли дастурий таъминотининг вазифаси, таркиби ва структураси. Операцион тизимлар, уларнинг турлари ва аҳамияти. Компьютер ва мобил қурилмалар операцион тизимлари. Хизмат кўрсатувчи дастурлар ва утилиталар. Ахборотларни сиқиш усуллари. Ахборотларни архивлаш дастурлари.
Операцион тизимлар, уларнинг вазифаси, таркиби ва асосий функциялари. Клиент ва сервер операцион тизимлари. Операцион тизимларнинг омиллар бўйича таснифланиши: разрядли, буйруқли ва объектга йўналтирилган, бир ва кўп масалали, тармоқ ва локал операцион тизимлари. Файллар ва папкалар. Файл тизими ва уни бошқариш. Операцион тизим график интерактив қобиғи. Командалар процессори. Операцион тизим сервис дастурлари ва уларнинг имкониятлари. Қурилмаларни бошқариш тизими. Мантиқий объектларни бошқариш. Операцион тизим файллар менежери. Диагностика ва мониторинг воситалари. Коммуникация ва хавфсизлик воситалари. Тармоқ орқали мурожаатларни бошқариш. Тармоқ ва унинг ресурсларини бошқариш. Дастурларни ўрнатиш ва ўчириш. Чоп этувчи қурилмаларни ўрнатиш ва созлаш. Қаттиқ дискларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
Ахборотларни ҳужжатлар шаклида таҳрирлаш технологияси. Матнли файллар. Матн процессорларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш йўллари. Матн процессорлари ёрдамида мураккаб, расмий ва электрон ҳужжатларни шакллантириш. Соҳа ва идоравий ахборотларни яратиш ва ишлов беришда оптимал услубларни қўллаш. Автоматлаштирилган воситалар ва шаблонлар. Мундарижалар, колонтитуллар, кўчирмалар ва гипербоғланишларни шакллантириш. Ҳужжатлар устида жамоа бўлиб ишлаш. Ҳужжат хусусиятини ва сахифалари параметрларини созлаш. Электрон ҳужжатларда ахборот хавфсизлиги.
Электрон жадвалларни қайта ишлашда жадвал процессорларининг функционал имкониятларидан оптимал фойдаланиш. Формула ва стандарт функциялар ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари. Соҳага оид жадвал маълумотларини гуруҳлаш, тартиблаш, саралаш ва фильтрлаш. Умумлашган электрон жадваллар билан ишлаш технологияси. График ва диаграммаларни шакллантириш ва уларни безаш. Шаблонлардан фойдаланиш. Электрон жадвалларда ахборотларни ҳимоялаш. Электрон жадвал файллари хусусиятини ва чоп этиш параметрларини созлаш.
Ахборотларни тақдимотлар кўринишда шакллантириш технологияси. Тақдимот технологиялари имкониятларини соҳага самарали тадбиқ этиш йўллари. Конструкторлар, макетлар ва шаблонлардан тақдимотлар яратишда оптимал фойдаланиш. Тақдимотда турли объектларни жойлаштириш. Анимация масалалари. Товуш, тасвир, матн ва харакатлар уйғунлигини таъминлаш. Тақдимотни бошкариш.
График маълумотлар билан ишлаш технологиялари. График маълумотлар ва уларнинг турлари. График муҳаррирлар, уларнинг вазифалари ва имкониятлари. Растр ва векторли график дастурлар билан ишлаш технологиялари.
Алгоритм ва алгоритмлаш. Алгоритмнинг хоссалари. Алгоритмларни яратиш усуллари ва турлари. Алгоритмларни тасвирлаш усуллари. Ёрдамчи алгоритмлар. Масалаларни компьютерда ечиш босқичлари.
Замонавий дастурлаш технологиялари. Дастурлаш тиллари ва уларнинг турлари. Дастурлаш тилларининг асосий элементлари. Стандарт функциялар билан ишлаш. Дастурлаш тилининг операторлари, массивлар, ўзгарувчилар, константа, процедура ва функциялар. Дастурлаш тилида маълумотлар турлари ва тил алфавити. Дастурларнинг таркибий тузилиши. Дастурларни компьютерлар томонидан бажарилиши. Трансляторлар ва интерпретаторлар. Матрицалар билан ишлаш алгоритмлари.
Маълумотлар базаси. Маълумотлар базаси турлари ва ахборот тизимларини қуришдаги роли. Маълумотларни структуралаш ва маълумотлар моделлари. Маълумотлар базасининг иерархик, реляцион ва объектга йўналтирилган моделлари. Маълумотлар базасининг асосий объектлари. Маълумотлар базасини ташкил этиш усуллари.
Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ). МББТ функционал имкониятлари. Маълумотлар базасининг объектлари.
Ахборот технологиялари ва ахборот тизимлари. Ахборот тизимлари, уларнинг моҳияти, қўлланилиши ва вазифалари. Ахборот тизимларининг жамиятдаги роли. Ахборот тизимларининг тузилиши ва таснифи. Ахборот тизимларининг асосий жараёнлари. Ахборот тизимларини таъминловчи таркибий қисмлар: техник таъминот, математик таъминот, дастурий таъминот, ахборот таъминоти, ташкилий таъминот ва ҳуқуқий таъминот. Ахборот тизимларининг синфланиши. Ахборот тизимларининг хаёт цикли моделлари. Ахборот тизимларини лойиҳалаш ва қуриш усуллари. Электрон ҳужжат айланиш тизими. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари. Замонавий мультимедиа тизимлари. Давлат ахборот тизимлари ва ресурслари. Ахборот тизимларининг интерактив хизматлари.
Компьютер тармоқлари ва уларнинг моҳияти. Компьютерларнинг бир-бири билан боғланиши. Локал, минтақавий ва глобал тармоқлар. Компьютер тармоқлари структураси. Компьютер тармоқлари архитектураси. Симли ва симсиз тармоқлар (WiFi, WiMAX). Очиқ тизим. Очиқ тизимлар ўзаро мулоқотининг эталон моделлари. Компьютер тармоғи протоколлари. Компьютер тармоқларида манзил тушунчаси. Маълумотларни узатиш ва қабул қилиш. Компьютер тармоқларининг аппарат ва дастурий таъминоти. Сервер ва клиентлар. Тармоқ ресурслари ва улардан умумий фойдаланиш.
Интернет ва интранет тармоғи, уларни ташкил этиш. Интернетга боғланиш усуллари. Интернетда адрес тушунчаси ва унинг турлари. Веб-сайтлар ва уларнинг турлари. Веб-саҳифа ва унинг тузилиши. Веб браузерлар ва уларнинг имкониятлари. Интернет тармоғи қидирув тизимлари. Ахборотларни қидириш усуллари. Интернет ахборот ресурслари. Гипербоғланиш. Домен тушунчаси. Интернет хизматлари: WWW, FTP, хостинг, конференция ва прокси. IP технологиялар (телефония ва ТВ). Мобил интернет технологиялари. Электрон почта хизмати. Почта серверлари ва клиентлари, қайд ёзуви ва электрон почта манзили. Хабарлар билан ишлаш. Хабарларга файлларни боғлаш. Интернет электрон тўлов ва тижорат тизимлари. Масофавий таълим технологиялари.
Ахборот хавфсизлиги тушунчаси. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Ахборот хавфсизлиги сиёсати. Ахборотларни ҳимоялашнинг техник ва дастурий воситалари. Ахборотларни ҳимоялаш усуллари. Идентификация ва аутентификация масалалари. Компьютер тармоқларига рухсатсиз уланиш, ёвуз ниятли харакатлар ва тармоқда ишлаш қоидаларини бузиш. Компьютер вируслари ва уларнинг турлари. Компьютер вирусларидан ҳимояланиш. Операцион тизимнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари. Компьютер тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш воситалари. Ахборотлаштириш соҳасида ички ва ташқи таҳдидлар. Электрон рақамли имзо.
Do'stlaringiz bilan baham: |