5.6..КАБЕЛ ЛИНИЯЛАРИ.
Кучланиши 1000 В гача ва ундан юқори булган кабел линияларини (бундан кейин - КЛ) эксплуатация қилишга топширишда КМК «Тугатилган қурилиш объектларини экусплуатацияга қабул қилиш», «Электротехник қурилмалар»да, ва соханинг қабул қилиш қоидаларида кўзда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги техник ҳужжатлар бор бўлиши ва буюртмачи учун расмийлаштирилиши шарт;
KJI нинг тузатилган лойихасини, кучланиши 110 кВ ва ундан юқори булган КЛ учун у кабелни ишлаб чиқарувчи завод ва эксплуатация қилувчи ташкилот билан келишилган булиши шарт ушбу ҳудудда коммуникациялар ривожланганлигидан келиб чиқиб, 1:200 ёки 1:500 масштабда бажарилган, бирлаштирувчи муфталар ўрнатилган жойлар кўрсатилган, трассанинг ижро чизмасини кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бшлган ва трассаси ўта мураккаб 6 ва 10 кВ кучланишли КЛ ларнинг йўллар ва бошқа коммуникациялар билан кесишиш жойлари профили чизмаси кабелларни барабандаги ҳолати далолатномаларини ва зарур бўлганда намуналарни қисмларга ажратиш ва кўрикдан ўтказиш далолатномаларини (импорт кабеллар учун қисмларга ажратиш мажбурий).
КЛ барча элементларининг инвентар руйхатини (кучланиши 1000 В дан юқори булган КЛ учун) қурилиш ва ёпилган ишлар далолатномаларини, барча ер ости коммуникациялар билан кесишиш ва якинлашиш жойлари кўрсатилган ҳолда кабел муфталарини монтаж қилиш далолатномаларини траншеялар, блоклар, қувурлар, каналлар, туннеллар ва коллекторларни монтаж учун қабул қилиш далолатномаларини.КЛ ни электр кимёвий коррозиядан ҳимоялаш қурилмалари монтажи далолатномаларини, шунингдек лойихага мувофик коррозиявий синашлар иатижалари тўғрисида ҳужжатларни кабел ётқизилганидан кейин унинг изоляциясини юқори кучланиш билан синаш баённомаларини (кучланиши 1000 В дан юқори КЛ учун).Изоляция қаршилигини ўлчаш натижалари тўғрисида ҳужжатларни траншеялар ва каналларда ётқизилган кабелларни ёпишдан олдин кўрикдан ўтказиш далолатномаларини паст ҳароратларда кабелларни ётқизишдан олдин уларни барабанда қиздириш далолатномаларини;
Автоматик стационар ўт ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини текшириш ва синаш далолатномаларини.
Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори КЛ ни эксплуатация қилишга қабул қилишда, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, монтаж ташкилоти, буюртмачига қушимча қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:
Кучланиши 110 - 220 кВ булган, паст босимли, мой тўлдирилган кабеллар учун, кабелни ва уни тўлдириб турувчи аппаратларни ижро юқори белгисини;
линияларнинг барча элементлари мойинн (суюқлигини) синаш натижа лари ҳужжатларини шимдирув синашлари натижаларини;
Юқори босимли мой тўлдирилган кабеллар учун қўшимча мой билан таъминловчи агрегатларни синаш ва текшириш натижаларини;
Босим сигнализацияси тизимини текшириш натижаларини;
Кабелни ётқизишдатортиш кучлари ҳақида далолатномаларни;
Кабеллар утказилгандан кейин ҳимоя қопламаларини юқори электр кучланиши билан синашлар ҳақида далолатномаларни;
Кабелларни, муфталарнн ва қушимча мой билан таъминловчи аппаратураларини завод синовлари баённомаларини;
Тугалловчи муфталарии автоматик қиздириш қурилмаларини синаш натижалари хақида ҳужжатларни;
Мой тўлдирилган паст босимли кабелларнипг ва 110 кВ кучланишли пластмасса изоляцияли кабелларнипг ҳар бир фазаси ток ўтказувчи толалари ва қобиқларн (экранлари) буйлаб токни ўлчаш натижаларини;
Кабеллар сиғимини ўлчаш натижаларини;
Қудуқларни ва тугалловчи муфталарии ерга улаш қаршилиг ини
ўл чаш натижа л ари н и;
Кабелларда таъмирлаш ишларини бошлашда, фақат у ўчирилганидан ва икки томонидан ерга ўлангандан кейин, рухсат берилади.
Йиғмаларда (ячейкаларда) кабелнинг тугалловчи муфталарини (бирикмаларини) таъмирлаш, йиғмалар (ячейкалар) тулиқ ўчирилганда ва ерга уланганда бажарилади.
Кабель трассаларини қазишда ёки уларга яқин жойларда ер қазиш (кавлаш) ишларини олиб бориш, фақат KJI ни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ёзма рухсати билан ўтказилиши керак. Бунда, бажарувчи барча ишлар мобайнида кабелларнинг бутунлиги устидан назоратни таъминлаши шарт, очилган кабелларни улар осилиб қол и ш ини олдини олиш учун маҳкамлаши ва механик шикастланишдан ҳимоя қилиши шарт.
Иш жойларида сигнал чироқлари ва огоҳлантирувчи плакатлар ўрнатилиши шарт.
Қарамоғида KJI булган корхона, даврий равишда кабел трассалари ўтаётган ўудуддаги ташқилотлар ва аҳолини ушбу трассалар атрофида ер қазиш ишларини ўтказиш тартиби ўақида хабардор қилиши шарт.
КЛ лари, электр ускуналарни СКваМ талабларига биноан, ўзгармас токнинг юқори кучланиши билан даврий равишда профилактик синалишлари керак.
КЛ ларни навбатдан ташқари синалиши зарурлиги, масалан, таъмирлаш ншларидан кейин ёки трассани очиш билан боглиқ қазиш ишларидан кейин, шунингдек КЛ автоматик ўчганидан кейин, линия қарамоғида бўлган ташкилот рахбарияти томонидан белгиланади.
Кучланиши 110 - 220 кВ булган КЛ ни синаш, фақат электр таъминоти ташкилоти рухсати билан ўтказилади.
ХУЛОСА
Бу лойиҳада Марказий кон бошқармасига қарашли “Ауминзо-Амантай корхонаси” нинг электр таьминоти схемасини танлаш ва ҳисоблаш ишлари бажарилган.Ҳисоблаш натижасида қуйидагилар танланган:
1. Тизимдан БПП ни таьминловчи кучланиши Uн=110 кВ.
2. KTП ни таьминловчи кучланиши Uн=10 kВ.
3. KTП лар сони 5 дона .
4. 2 трансформаторли БПП нинг қуввати 2х6300КВА
5.Цехларда истеьмол қилинучи реактив қувватлар учун КККлар танланган.
6.Ҳамма кабеллар траншеяда ётқизилган.
7.Синхрон двигателларни таьминлаш Uн=6 kВ 8. Икки хил вариантни таққослаш натижасида 1-вариант қулайлигини билиб олдек.Чунки бу вариантда КТП лар сони 5 тани ташкил этди.. 1-вариантни ўз-ўзини қоплаш муддати 1.5 йилни ташкил этади.
Ўшбу Битирув малакавий ишини лойиҳалаштиришда энергетик адабиётлар билан ишлашда муҳандислик ўйлаш қобилиятини назарий тушунчаларни яна бир бор мустаҳкамлаш учун йўл-йўриқ кўрсатди.Лойиҳалаштиришда ҳисоблашлар жараёнида бир қанча муаммолар пайдо булди.Уларни ечишда маьлум функция талаб қилинди.Масалан бир қанча истеьмолчиларни бирлаштириб трансформатор подстанция танлаш кабел ва коммутацион аппаратларни қабул қилиш учун баьзи муьаммоларни ҳал қилишда энг оптимал техник-иктисодий ёндашишлар амалга оширилди.Шуларга асосан ички ва ташқи электр таьминотида 2 хил вариант таққосланди.Техник-иктисодий кўрсаткичлар шуни курсатдики КТП лари куп булган вариант ҳар доим мукаммал ва ишончли ҳисобланар экан.Асосан бу кўрсаткичлардан сўнг релели ҳимоя ва автоматика элементлари ва уларнинг уставка кўрсаткичларини ҳисоблаб мавжуд булган трансформатор ва ҳаво линияларига ҳам ҳимояларни урнатиб чиқдек.Асосан электр ҳисоблашлардан сунг биз Иқтисодий қисмни ҳамда мехнат муҳофазаси булимини ҳам урганиб чиқдек.Ўйлайманки бу таклиф қилаётган оптимал вариантимиз орқали саноатимизнинг муҳим қисми булмиш энергетика соҳасидаги камчиликларни камайтиришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |