1-босқич: масала мазмунини аниқлаш. Ишнинг бу қисмида ишловчи ўқиб, масала шартларини ечиб чиқади ва бунинг зарур бўлса шакллар чизади, баьзан моделлар ясайди.
2-босқич: Берилган маьлумотлар билан изланган муносабатлар ёки микдорлар, исбот қилинувчи маьлумотлар орасидаги боғланишларини изланишдан иборат. Бу босқич ечишдаги энг маьсулиятли пайт бўлиб умуман айтганда масала ечишдаги типик методлар билан таниш бўлиб, хар хил математик жумлаларнинг муносабатларини топиш малакаси айрим теоремалар ва уларнинг комбинациясидан келиб чиқадиган кутилмаган баъзи натижаларни кўра олишдаги мохирликка боғлиқдир.
3-босқич: Ечимни асослаш.Масаланинг ечимига муносабати бўлган жумлаларни исбот қилиш ва тегишли бўлган асосий ва ёрдамчи шакл ясашларни бажариш, уларнинг узаро муносабатларини аниқлаш ва энг сунгра лозим бўлган алгебраик алмаштириш ва ҳисоблаш ишларини бажаришдан иборатдир.
4-босқич: Ечишни танқидий кўздан кечириш.Бунда маълум шартга асосан мумкин бўлиш-бўлмаслигини аниқлаш мақсадида ечимни текшириш, Топилган ечимнинг тўлиқ ёки тўлиқ эмаслигини билиш хамда унинг содда-ихчам ва нафислигига бахо бериш.
2-§. Математика дарсларида масала ва машқлар
хусусиятлари
Ўқувчи-талабаларнинг пухта билим олишлари, турли фанларни чуқур ўрганишларининг энг самарали методлардан бири масала ва машқлардан фойдаланишдир. Масала ва машқлар талабаларии мушоҳада қилиш, хулоса чиқаришга ўргатиш билан бирга кам вақт сарфланиши, айрим масалаларда иккиланиб турган ўқувларни тўғри жавоб топишга ўргатади.
Математик масала ва машқлар ёрдамида фан тушунчаларини ўрганганда аниқ рақамлар, далиллар, ҳужжатлар асосида таҳлил қилиш имконияти кенг. Ундан ташқари моделлаштирувчи ўйин, кичик гуруҳларга бўлиш, конкурс ўтказиш ва бошқа методлар асосида дарс ўтишда ҳам масала-машқлардан кенг фойдаланиш имконияти катта.
Ўқувчиларга фанларни ўргатишда бу фандаги муамммо ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб марказий ўринни масала, машқ ечиш эгаллайди деб ҳисоблаш мумкин . Бунга сабаб: олган билимни амалиётда қўллаш имконини масала, машқ ечишни мукаммал билиш беради, билим олишдаги фаоллиги масала-машқ ечиш орқали ортади, масала-машқ фикрлашни ўргатади.
Турли масалалар тузишга фақат топшириқни ҳисоб-китоб асосида бажариш, жавобини аниқлаш эмас, балки фикр юритиш обьекти сифатида қаратилиши лозим.
Масала-машқлар ўқувчилар билимини синашда ҳам энг қулай метод. Бундай дарсларни ўтишда ва фанни ўрганиш учун тарқатма материал тайёрлашда масала ва машқлардан кенг фойдаланиш мумкин. Улардан дарсда фойдаланиш турли интерактив методларни қўллаб дарс ўтишни ташкил этишда фойдаланиш имконияти ниҳоятда катта.
Масала, машқлардан фойдаланиб дарсни танлов ўтказиш шаклида ташкил этиш мумкин. Бунда тенг кучли масала-машқлар тайёрланиб, кичик гуруҳларга. жуфтлик ёки индивидуал тарзда ечишга қараб дарсда қўйилган мақсад амалга оширилади.
Мураккаблиги жиҳатидан табақалаштирган ҳолда тузилиб, талабаларнинг салоҳиятига кўра масала, машқларнинг берилади. Натижада мураккаб масалани ечолмай ҳафсаласи совийдиган ўқувчиларни ҳам дарсга, ўрганилаётган мавзуга диққатини қаратиш мумкин.
Масала, машқлар ечиш, бир томондан синалган, қадимий дарс ўтиш услуби бўлса, иккинчи томондан, имкониятлари ниҳоятда кўплиги туфайли эскирмайдиган, доимо замонавий, учинчидан, универсал, барча фанларни ўрганишда қўллаш мумкин бўлган методир. Фанларни ўрганишда бу метод, шубҳасиз, ниҳоятда катта устунликларга эга, яьни:
* Масалалардан фойдаланиш амалиёт йўналишига эга бўлгани учун мавзуни ўрганиш ва талабалар билимини назорат қилишнинг самарали усули ҳисобланади.
* Масала мавзуси учун ҳар қандай вазиятни танлаш мумкин. Масалалар ўқувлар билимини бутун дастур бўйича назорат қилиш, шу билан бирга, асосий ёки қийин категориялар ёки мавзуларни тушунишга қаратилган бўлиши мумкин.
* Масалаларнинг мунтазам ечиб турилиши ҳамда уни муҳокама қилиш талабаларнинг олган билимини узлуксиз назорат қилиш, тушунмаган категорияларни тушуниб олиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |