Bog'liq Мактаб математикасида масала ва машқлар тузиш услубиёти2
Бу талаблардан кўринадики хар бир машқ, мисол ва масала ўз ўрнида ва унинг вазифаларига мос равишда қўлланилиши математика ўқитишда аҳамиятлидир.
Умумий нуқтаи назардан математик масалани ёки масалани математик усул билан ечиш уч босқичдан иборатлиги услубиятчилар томонидан тан олинган: 1) математик модел тузиш;
2) математик модел ичида ечиш;
3) ечимнинг масала шартларига мос келишини текшириш.
Математик масалалар: биринчидан, фанни чуқур ва пухта ўрганиш учун хизмат қилади, яъни математик маданиятни таркиб топтириш; математикани мустақил ўрганиш кўникмаларини шакллантириш, мустақил билиш фаолиятини ривожлантириб, ўқув масалаларни қўллаш орқали амалга оширилиб, математик ривожланиш учун кенг имкониятлар яратади.
Математик масалаларни ечиш ўқувчиларни амалий фаолиятга тайёрлаш, математик мазмунни ва ижодий фикрлаш учун асосий восита ҳисобланади.
Математика ўқитишда масалалар системасининг қўйилиши амалиёти камчиликларга эга: булар масалалар ечиш мазмуни ва усуллари стандартлашувининг амалга оширилиши; масалалар ечишга ўргатиш услубияти такомиллашмаган ва математик масалалар орқали ўрганишни талаб этади, масалаларнинг қўйилиши математик тафаккур ривожланиш конуниятларига мос келмаслигидир.
Математик масалалар математика ўқитишда ва математик тушунчаларни шакллантиришда қўллаш учун қуйидаги масалалар турлари қўл келади: математик тушунчаларни ўзлаштиришга доир; математик белгиларни қўллашга доир; исботлашга доир; математик кўникма ва малакаларни шакллантиришга доир; янги математик маълумотларни ўрганишга доир; муаммоли вазиятларни яратишга доир масалалар шулар жумласига киради.
Математик тафаккурни ривожлантиришда қуйидаги масалалар мухим аҳамиятга эга: умумий фикрлаш кўникма ва малакаларини ривожлантиришга доир; тафаакурни ўргатишга доир; ўқувчилар фаолиятларини оширишга доир; тадқиқотга доир; исботлашга доир; хатоларни топишга доир; софизмларни тахлил этишга доир; қизиқарли масалалар; турли хил ечиш усулларини қўллашга доир; ўқувчилар томонидан масалалар тузишга доир.
Масалаларнинг ягона синфи йўқ бўлгани каби, масалалар ечишнинг ягона усуллари мавжуд эмас. Алгоритмларни эсда сақлаш ва қўллаш малакаларини таркиб топтиришда масала-машқларни ечишда қуйидаги схемадан фойдаланиш тавсия этилади: алгоритмни кашф этиш; алгоритмни ўзлаштириш буйича иш олиб бориш ( назарий тушунчаларга таянган холда машқлар ечиш, ҳатоларни тахлил килиш, хар бир қадамни асослаш); машқ қилдириш; алгоритмни қўллашнинг махсус холларини кўриб чиқиш; мустахкамлаш. Д.Пойа “Масалани қандай ечиш керак” номли асарида хар кандай масалани ечишнинг 4 та асосий босқичини кўрсатиб утади: