Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


  4.7. Бинони текшириш бўйича техник хулоса



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/82
Sana22.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#106457
TuriУчебник
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   82
Bog'liq
bino va inshoatlarni texnik baholash 1-qism

 


135 
4.7. Бинони текшириш бўйича техник хулоса 
Техник хулоса қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: бинони текшириш 
бўйича дастлабки материаллар; бинонинг умумий ҳолатини тасвири; қаватлар 
бўйича бинонинг тархи; барча текширилган конструкцияларнинг деталлари ва 
ўлчамлари билан чизмалари, суръатлари; юк кўтарувчи конструкцияларни 
текширув 
ҳисоблари; 
бажарилган 
ишлар 
бўйича 
ва 
конструктив 
элементларнинг ҳақиқий юк кутариш қобилияти ва уларни мустаҳкамлигини 
ошириш бўйича чора-тадбирлар.
Техник хулоса бино паспорти билан бирга бинони капитал таьмирлаш, 
устқурма ва реконструкциялашга лойиҳалаш учун дастлабки материал бўлиб 
хизмат қилади.
Бинони текшириш бўйича техник хулосанинг жадвал шакли 6-иловада 
келтирилган.
4.8. Текширув ишларида қўлланиладиган усуллар ва воситалар 
Қурилган ва эксплуатация қилинаѐтган бино ва иншоотларнинг қурилиш
конструкциялари ва материалларининг мустаҳкамлик, деформация ва бошқа 
физик-механик тавсифларини аниқлаш учун механик ва физик усуллардан 
фойдаланилади. 
Механик усуллар: 
а) Статик ѐки динамик юк остида штампни ботириш йўли билан бетон 
юзасига тушадиган изнинг ўлчамлари билан мустаҳкамлик ўртасидаги 
боғлиқликка асосланган пластик деформация усули. Бетон юзасидаги из пресс 
остидаги статик юкнинг, зарб остидаги динамик юкдан пластик ѐки эластик -
пластик деформацияни тавсифлайди. 


136 
б) Ёриш билан қўпориб олиш синов усули. Бу усул конструкция қисмидан 
бетон бўлакчасини ѐриб қўпориб олиш учун талаб қилинадиган куч бўйича 
мустаҳкамликни аниқлашга асосланган. Бунинг учун бетонда пармаланган 
тешикчага цемент қоришмаси билан анкер қурилмаси олинади. Бу усул бетон 
юзасига эпоксид елими билан ўрнатилган дискни юқоридаги асбоб билан 
кўчириб олиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. 
в) Пружина остидаги болғачани бетон юзасидан қайтишининг ўзгаришига 
асосланган ва бетоннинг мустаҳкамлигини бетонга урилгандаги қайтиш 
катталиги бўйича тавсифлайди.
Физик усулларга импульсли, радиоизотоп текширувлар мисол булади. 
Импульсли усуллардан, ультратовуш усули кенг қўлланилади. Бу усул 
ультратовуш тўлқинининг бетонда тарқалишига кетадиган вақтнинг ўзгаришига 
асосланган. 
Радиоизотоп усул бетоннинг зичлигини ва олдиндан ўрнатилган 
боғлиқликларга кўра ғовакли бетонларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш 
имконини беради. У радиоактав изотоплар манбаларидан чиқадиган гамма-
нурлардан фойдаланишга асосланган. 
Мустаҳкамликни аниқлашдаги хатоларни камайтириш мақсадида бетонни 
комплекс синовларга, намуналарни бузувчи усулларда бетон мустаҳкамлигини 
аниқлашни тавсия этади. 
Темирбетон 
конструкцияларни 
метал 
конструкциялари 
ҳамда
арматурасининг физик-механик тавсифларини худди ўша элементдан кесиб 
олинган намунани стандарт бўйича синаш орқали ўрнатилади. 
Ҳозирги кунда бино ва иншоотлар конструкцияларининг текшириш 
бўйича жуда кўплаб замонавий асбоб ва ускуналар мавжуд бўлиб, улар 
ѐрдамида конструкциялар ва конструктив элементларининг материалини 
текшириш, уларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш, улардаги дефектларни,
дарзларнинг чуқурлигини, материалнинг бир жинслилигини, ғоваклигини, 


137 
эластиклик модулини, зичлигини ҳатто арматураларнинг зўриқтирилганлик 
даражаларини текшириш имконияти мавжуд. Бундай асбоб ва ускуналар 
ѐрдамида конструкцияларни текшириш бузувчи ва бузмайдиган усулларга кўра 
аниқланади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish