50
Бинонинг маънавий емирилиши- илмий-техник прогресснинг
жадаллиги
ва унинг даражасига боғлиқ бўлиб, маънавий
емирилишнинг биринчи ва
иккинчи шакли мавжуд.
Маънавий емирилишнинг биринчи шакли – объектнинг қурилиш давридаги
қийматининг бугунги кунда пасайиб кетиши билан боғлиқ (қурилиш
технологиясининг ривожланиши ва замонавий материалларнинг пайдо бўлиши,
биноларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш усулларининг мукамаллашганлиги ва ҳ.к.).
Қийматнинг пасайишини худди шундай бинонинг қурилишига бугунги кунда
сарфланадиган сарф-ҳаражатнинг қурилиш технологиясидаги ютуқлар эвазига
пасайиши билан тушунтирилади.
Техник
тараққиѐтнинг
узлуксиз
ривожланиши
ва
меҳнат
самарадорлигининг ўсиб бориши даврида ишга сарфланувчи вақт камаяди, ўз
навбатида бажарилган ишнинг қиймати арзонлашади. Бу нарса янги
қурилаѐтган объектларнинг эски объектларга
нисбатан арзонлашувига олиб
келиб, бу фарқ эски объектга нисбатан маънавий емирилишнинг биринчи
шакли сифатида намоѐн бўлади.
Эски биноларни маънавий эскириши қуйидаги формула ѐрдамида
аниқланади [2].
К
М
)
1
(
1
(2.5)
бу ерда М
1
- эскиришнинг абсолют қиймати;
ω- янги бинолар қийматининг эски аналог К қийматига нисбати;
К- бинонинг дастлабки қиймати.
Маънавий емирилишнинг иккинчи шакли ѐки бошқача қилиб айтганда
технологик эскириш бинонинг ҳозирги замон талабларига
нисбатан маънавий
эскириши билан ифодаланади. Бу нарса бинонинг ҳажмий-тархий, санитар-
гигиеник, меъморий композицион кўрсаткичларида намоѐн бўлади (масалан,
замонавий турар-жойларда эски турар-жойлардан фарқли ўлароқ, хоналарнинг,
51
ошхона ва бошқа хизмат хоналарининг кенглиги, баландлиги, қўлланиладиган
мухандислик тармоқлари, пардоз ишлари, қолаверса бинонинг ташқи кўриниши
ва ҳ.к.).
Унинг қиймати эса мазкур камчиликларни бартараф этишга сарф
қилинадиган ҳаражат билан ўлчанади. Маънавий
емирилишнинг иккинчи
шакли биноларда модернизация ишларини бажариш билан бартараф этилади.
Маънавий емирилишнинг иккинчи шаклини бартараф қилиш учун
сарфланадиган ҳаражатлар қуйидагича аниқланади [2].
К
П
М
2
2
(2.6)
бу ерда П
2
- эскиришнинг абсолют қиймати.
Демак, бино жисмоний емирилиш билан бир қаторда маънавий эскиради.
Бу терминнинг ўзи жисмоний емирилишдан бу турдаги емирилишнинг фарқини
билиш мумкин: маънавий емирилиш уни аниқлаш борасида моддий ифодага эга
эмас. Бундан келиб чиқадики, бинодаги маънавий эскирганлик даражасини
фақатгина бошқа биноларга нисбатан таққослаш орқали аниқлаш мумкин
бўлади. Бундан ташқари, маънавий емирилиш даражасини аниқлаш нисбий
бўлганлиги сабаб, унинг қийматини баҳолаш ҳам тўлиқ равишда объектив бўла
олмайди ва у субъектив характерга эгадир.
Жисмоний ва манъавий емирилиш шу маънода узвийдирки, уларнинг ҳар
иккаласи ҳам вақт таъсирининг маҳсулидир. Бироқ бу таъсир турли равишда
турлича намоѐн бўлиши мумкин.
Бинонинг маънавий емирилиш даражасини аниқлаш унинг жисмоний
емирилишини аниқлашдан мураккаброқ. Бу нарса қуйидаги объектив сабаблар
билан боғлиқдир:
А) жисмоний емирилишни баҳолаш- объектнинг натурал-жисмоний
тавсифлари билан боғлиқ ва уни аниқлашнинг ягона аниқ усул ва услубиятлари
мавжуд. Маънавий емирилишни баҳолаш эса объектнинг мақсадли вазифавий
52
аҳамиятидан келиб чиқишни тақозо этади. Масалан, турар-жой бинолари саноат
биноларига нисбатан кўпроқ маънавий емирилишга мойилдир. Бу
нарса эса
жамиятдаги барча соҳалардаги тараққиѐтга боғлиқдир.
Б) жисмоний емирилишнинг натурал-жисмоний ва объектив омилларидан
келиб чиққан ҳолда, уни баҳолашни стандартлаштириш ва меъѐрлаштириш
имконияти мавжуд. Бу нарса масалан конструкцияда бузувчи кучлар таъсирида
деформациянинг тавсифи ва даражаси билан мантиқан боғлиқликка мос
равишда амалга ошади. Деформация даражаси эса бинода конструкциянинг
емирилганлик даражаси (жисмоний емирилиш катталиги) дир. Айнан шундай
сабаб кўринишидаги боғлиқлик жисмоний емирилишни аниқлашнинг
умумий
жараѐни ва алгоритмини ва натижада ягона меъѐрий база ишлаб чиқиш
имкониятини беради.
Маънавий емирилишни аниқлашда эса бундай меъѐрий база мавжуд эмас
ва у ҳеч қачон бўлмаган. Буни шундай тушунтириш мумкин, агар маънавий
емирилиш жараѐнлари қандайдир объектив қонуниятга бўйсунган ҳолда
кечган
ҳолда ҳам, бу қонуниятлар жисмоний емирилиш белгилари каби объектив
намоѐн бўлмайди. Бу нарса ўз навбатида маънавий емирилиш даражасини тўғри
аниқлашда объектив тўсиқлар қўяди ва тақрибий усулларни қўллашга тўғри
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: