133
жойларидаги дарзлар) аниқланади. Ораѐпманинг конструктив схемасини
топиш, темирбетон конструкциядаги арматурани ва
унинг жойланишини
аниқлаш учун замонавий асбоблар қўлланилади. Ораѐпманинг солқилигини
прогибомер ѐки нивелир билан аниқланади.
Аниқланган дефектларнинг изоҳли руйхати жадвал шаклида тайѐрланади
(2-3-иловалар, қ).
4.6. Конструкция ва унинг элементларини ишончли ҳисоби
Бино ва иншоотларни ҳисоблаш ва эксплуатация юклардан уларнинг
конструктив элементларидаги ички зўриқишларни аниқлаш қурилиш
механикаси ва материаллар қаршилиги усуллари асосида амалга оширилади.
Ҳисоб-китоблар махсус тизимли дастур (CKAD, STAAD, ЛИРА, SELENA,
Monomax, STARK ва ҳ.к.)лар ѐрдамида, мухандислик усулларида ҳам амалга
оширилиши мумкин.
Ҳисоблар текшириш натижасида олинган
маълумотларга асосан ва мос
равишдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Бу кўрсаткичлар
қуйидагилардир:
- бинони ва унинг конструктив элементларини геометрик параметрлари:
оралиқлар, баландликлар, юк кўтарувчи конструкцияларнинг ҳисобий кесим
юзалари;
- юк кўтарувчи конструкцияларнинг ҳақиқий
таяниш ва бирикиши,
уларнинг ҳақиқий ҳисобий схемаси;
- конструкцияни ташкил этган қурилиш материалларининг ҳисобий
қаршилиги;
- конструкциянинг юк кўтариш қобилиятига таъсир қилувчи дефект ва
шикастланишлар;
- ҳақиқий юклар, таъсирлар, бино ѐки иншоотнинг ишлаш шароити.
134
Ҳақиқий ҳисобий схема текширув натижасида ойдинлаштирилиб, у
қуйидагиларни ўзида акс эттириши лозим:
- бошқа ѐндош конструкциялар билан таяниш ѐки
бирикиш шартлари,
таянч бирикмаларининг деформацияланиши;
-
кесимларнинг
геометрик
ўлчамлари,
оралиқларнинг
ва
эксцентриситетларнинг катталиги;
- ҳақиқий (ѐки талаб қилинган) юкларнинг тури ва тавсифи, конструктив
элемент бўйича уларнинг қўйилиши нуқталари ѐки тарқалиши;
- конструкциянинг дефект ва шикастланишлари.
Темирбетон конструкцияларнинг ишлашининг ҳақиқий ҳисобий
схемаларини аниқлаш учун, уларнинг геометрик ўлчамлари билан бир қаторда
улардаги ҳақиқий арматуралаш схемаси ва арматураларнинг ўзаро боғланиш
усулларини инобатга олиш керак.
Бажарилган ҳисобларга асосан қуйидагилар амалга оширилади:
-
конструкцияларда эксплуатация жараѐнида таъсир қилувчи юк ва
таъсирлар, шу жумладан зилзилавий таъсирлар аниқлаштирилади;
-
мазкур конструкцияларнинг юк кўтариш қобилияти аниқланади.
Бу кўрсаткичларни ўзаро таққослаш натижасида уларнинг юк кўтариш
қобилиятига нисбатан қандай юкланганлиги ойдинлашади.
Юк кўтарувчи қурилиш конструкцияларини
текшириш ва уларни
ҳисоблаш ва таҳлили натижаларига асосан ушбу конструкцияларнинг
техник
ҳолати бўйича категорияси аниқланиб, уларнинг
кейинги эксплуатацияси
бўйича тавсиялар берилади.
Агарда ташқи юклар таъсири конструкциянинг юк кўтариш қобилиятидан
ортиб кетадиган бўлса, у ҳолда бундай конструкциянинг ҳолати ишдан чиққан
ѐки авария ҳолатида эканлигини қайд этиш зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: