Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Ёш даврлари ва шахс шаклланиши хусусиятлари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/122
Sana21.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#832685
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   122
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ

3.3. Ёш даврлари ва шахс шаклланиши хусусиятлари 
Б
у даврдаги болалар асосан ўз ҳатти-ҳаракатларини ўйлаб ўтирмайдилар 
чунки ҳатти–ҳаракатлар уларнинг хоҳиш ва ҳиссиётлари асосида бўлади. Бу 
ёшдаги болаларнинг ҳатти–ҳаракатлари жуда ўзгарувчан бўлади. Масалан, 
боланинг йиғлаши ҳамда йиғидан тўхташи жуда тез ўзгараäи. Илк даврда 
болада ўз яқинларига: онаси, отаси, буви-бувалари, тарбиячисига нисбатан 
муҳаббат шаклланади. Илк болалик даврида бу муҳаббат бошқа шаклга ўтади. 
Энди бола ўз яқинларидан мақтов олишга ҳаракат қилади. Ота-оналар 
томонидан боланинг ҳатти-ҳаракатлари ва шахсий хусусиятларига берадиган 
ижобий эмоционал баҳолари уларда ўзларининг лаёқат ва имкониятларига 
нисбатан ишончини шакллантиради. У ўз ота-онасига ниҳоятда боғланган 
бўлиб, интизомли ва итоаткор бўлади. Ана шу боғлиқлик сабабли боланинг 
асосий эҳтиёжлари қондирилади, хавотирлиги камаяди. Онаси ёнида бўлган 
болалар кўпроқ ҳаракат қиладилар ва атроф муҳитни ўрганишга интиладилар. 
Бу даврда бола ўз исмини жуда яхши ўзлаштиради. Бола доимо ўз исмини 
ҳимоя қилади, уни бошқа исм билан чақиришларига норозилик билдиради. 
Катталарнинг бола билан қиладиган муомала–муносабати унинг ўзини алоҳида 
шахс сифатида англашини бошланишга имконият беради. Бу жараён аста-
секинлик билан амалга ошади. Катталарнинг бола билан қандай муомала 


37 
қилишларига қараб унинг ўз «Мен» ини англай бошлаши бирмунча аввалроқ 
ёки кечроқ юзага келиши мумкин. 3 ёшли бола ўзини, ўз хоҳиш ва 
эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган манба деб билади ва бу унинг 
«Менга беринг», «Кўтаринг», «Мен ҳам бораман» каби талабларида кўринади. 
Уч ёшли болалар ўзларини ўзгалар билан таққослай бошлайдилар, бунинг 
натижасида болаларда ўз-ўзини баҳолаш вужудга келади. Шу даврдан бошлаб 
болаларда мустақил бўлиш эҳтиёжи юзага келади ва бу уларнинг «ўзим 
қиламан» кабилидаги сўзларида намоён бўлади. 
3 ёшдаги кризис: 3 ёшга келиб бола ўзини катталар билан таққослай 
бошлайди ва катталар қилиши мумкин бўлган (хуқуқи бўлган), улар бажара 
оладиган ҳаракатларни бажаришга интилади. «Мен катта бўлсам машина 
хайдайман», «Мен сизга катта торт олиб келаман», «Менинг юзта кугирчогим 
бўлади» каби хоҳишларини ўз тили билан ифодалайди ва у келаси замонда 
гапирса ҳам ўзининг барча хоҳишларини шу бугун амалга оширишга ҳаракат 
қилади. Кўпинча бóнäаé õислат қатъийлик ва қайсарлик билан намоён бўлади. 
Бу қайсарлик асосан катталарга билдирилган салбий ҳатти-ҳаракат бўлади. 
Бола ўзини мустақил ҳаракат кила олишини англаган вақтдан бошлаб, унда 
«ўзим киламан» бошланади ва бу яна қайсарлик ва ўжарлик тарзида кўринади. 
3 ёшдаги кризис бола шахсининг маълум бир даражада ривожланганлиги ва 
катталар бажарадиган ҳатти-ҳаракатларни кила олмаётганлигини англаш 
натижаси ҳисобланади. Кризис даврида юзага келадиган хусусиятлар ирода, 
лаёқат ва бошқа хусусиятлар уни шахс бўлиб шаклланишига тайёрлайди. 
Уч ёшгача бўлган болаларнинг психик
ривожланишидаги асосий янги ўзгаришлар 
Ёш 
давр-
лари 
Билиши 
Ҳаракати
Мулокоти 

ёш 
Нутқнинг 
шаклланиши. Образли 
тафаккурнинг 
дастлабки 
нишоналари. 
Атроф 
муҳитдан 
ўзини 
ажратиши. 
қатъийликни англаши 
қўл 
предметли 
ҳаракатларнинг 
ривожланганлиги. Ўз 
ҳатти-ҳаракатларини 
иродавий 
бошқаришнинг 
кўринишлари 
Ўз-ўзини 
англашни юзага 
келиши. 
Дастлабки 
ахлоқий 
қоидаларни 
эгаллаши 

ёш 
Фаол 
нутқни 
тушуниши ва ўзида 
юзага келиши 
қўл 
ва 
оёк 
функцияларининг 
аниқ белгиланиши 
Ҳарактер 
асосларини 
шаклланиши 

ёш 
Нутқни 
тушунишнинг 
дастлабки белгилари 
Мустақил холда 
тик туриш ва юриш 
Нутқни 
қўллашнинг 
дастлабки 
белгилари 
10 
Боғлиқлик 


38 
ойлик 
реакциясини 
юзага 
келиши, 
бегона муҳит ва 
бегоналар ора 
сида хавотир 
лик 

ойлик 
Сенсомотор 
интеллектнинг юзага 
келиши 
Таяниб юриши 
Жест, мимика ва 
пантомими 
ка 
ёрдамида 
новербал 
мулоқоти 

ойлик 
Ёрдам билан туриши 

ойлик 
Ёрдам билан утириши 

ойлик 
Куриш 
қобилиятининг 
шаклланиши 
Ён 
томонига 
угирилиши 
Онанинг 
жилмайишига 
жавоб қайтариши 

хафта 
Онанинг 
товушини 
бошқа 
товушлардан 
фарқлаши 

хафта 
Ҳаракатларни 
кузатиши 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish