7-мавзу: Дафн маросимларини ўрганиш ва қадимий жамиятлар ижтимоий – иқтисодий тарихини умумлаштириш усуллари. Режа:
1) Тош даври дафн маросимларини қабрларда акс этиши.
2) Сополли маданияти дафн маросимларини қадимги жамиятлар ижтимоий-иқтисодий тарихини ўрганишдаги аҳамияти.
3) Қабрлардаги дафн маросимининг ўзгариши аҳоли таркибининг ўзгариши билан боғлиқ эканлиги.
Тош даври дафн маросимларини қабрларда акс этиши.
Тош давридаги дафн маросимлари жуда ёмон сақланган ва шунинг учун бу мавзу ўрганилиши жуда қийин мавзулардандир. Шу билан бирга неандертал одамидан бошлаб илк диний тушунчаларнинг вужудга келганлигидан бўлса керак, энг дастлабки кўмиш маросимлари келиб чиққанлигини биламиз. Ҳозирги пайтда дунёда яқин 20 та неандертал одамининг қабри топилган ва ўрганилганлиги маълум. Шу жумладан бу 20 та неандертал одамининг қабрларини ичида Ўзбекистоннинг жанубий районларидан бири Сурхондарё вилояти ҳудудидаги Тешиктош ғори одами ҳам шундай неандертал одами кўмилган қабрларидан биридир. Ҳамма гап шундаки, Европа ва Осиё ҳудудларидан топилган бошқа неандертал одамлари қатори қабрга қўйнинг бош қисмини қўйилганлиги билан ажралиб туради. Европа ҳудудларида кўпроқ айиқнинг бош қисмини қўйиш расм бўлганлиги маълум. Бундан келиб чиқадики, неандертал одамидан бошлаб инсоният у дунё тўғрисида, одамни ўлимидан кейин, нариги дунёда яшаши тўғрисидаги тушунчалар пайдо бўлди.
Юқори палеолит даври қабрлари бутун ҳолида эмас, балки одам суягининг парчалари топилган. Айниқса одамнинг олд тишлари айиқнинг олд тишларининг айнан ўзгинаси эканлигини унутмаслигимиз керак. Афсуски, жуда кўп ҳолларда ўрта тош даври бўйича ҳам, юқори палеолит даври бўйича ҳам кўпроқ майдаланган одам тишлари, ёки танасининг турли қисмлари топилган.
Масалан, Тошкент воҳасидаги Обираҳмат ғорининг ўрта палеолит даври қатламларидан неандертал одами билан ҳозирги замон одами ўртасидаги оралиқ одам суяк парчалари топилган. Чунки, Обираҳмат ғорининг маданий қатламларидан топилган одам суякларининг парчалари генетик анализ қилинганда унинг натижалари неандертал одами билан ҳозирги замон одамининг оралиқ типи эканлигидан далолат берадиган натижалар олинди. Илмий тилда айтиладиган бўлсак Обираҳмат одамининг генида неандертал одамининг қонидан 4% ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинди.
Обираҳмат одами топилгунига қадар неандертал одамини инсоният шажарасидаги “боши берк кўча” деб айтилар эди. Яъни, Обираҳмат одами топилгандан кейин неандертал одамининг ҳам ҳозирги замон одамини вужудга келишидаги ўрни жуда катта бўлганлиги аниқланди. Худди шундай ҳолат РоссиянингОлтой тоғларидаги Денисов ғори қатламларида ҳам худди Обираҳмат ғоридагидай ҳолат кузатилган. Бу ерда ҳам оралиқ одам қолдиқлари топилиб уларни генетик анализлар ўтказилганда бу ўлкадаги ҳозирги замон одамининг қонидан 4% неандертал одамининг қони ўтганлиги аниқланди. Шундай қилиб, неандертал одамини ҳозирги замон одамини келиб чиқишида ўрни катта эканлиги Олтойдаги Денисов ғоридан олинган қўшимча материаллар билан ҳам тасдиқланди.
Кейинги давр кўмиш маросимлари мезолит даврига оид бўлиб, бу даврда бутун бошли қабристонларни пайдо бўлганлиги маълум. Аммо, Ўрта Осиё шароитида на мезолит даврида ва неолит давридан қолган бутун ҳолдаги қабрлар топилмаган. Шунинг учун бу даврдаги кўмиш маросимлари тўғрисида бирон-бир маълумотни бераолмаймиз.