3) Қабрлардаги дафн маросимининг ўзгариши аҳоли таркибининг ўзгариши билан боғлиқ эканлиги. Дафн ёдгорликлари (қадимги қабрлар, мозор-қўрғонлар) жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг айниқса демографик жараёнларнинг акс – садоси объекти сифатида жуда кўп маълумот беради. Қадимги тош даврига оид қабрларнинг бизнинг ҳудудларда яхши сақланмаган ва шунинг учун ҳам тош даври одамларини ўрганиш масаласида жуда кўплаб камчиликларимиз бор. Бизгача етиб келган қабристонларнинг энг яхши сақлангани ва кўп маълумот бергани Сополли маданиятининг илк босқичи бўлган Сополлитепа манзилгоҳида аниқланган қабрлар ва Жарқўтон шаҳар қабристонидан олинган мингдан ортиқ ҳам антропологик, ҳам ашёвий далиллар жамиятдаги ижтимоий ҳолат тўғрисида аниқ маълумотларни беради. Сополли маданиятининг Сополлитепа босқичидаги дафн маросимининг кейинги даврларникидан фарқ қилиши ва унинг сабаблари. Дафн маросимлари, одатлари ва қабрларда топилган буюмларнинг тарихий реконструкцияси жараёнидаги аҳамияти. Жарқўтон қабристонини дафн маросимларининг тавсифи. Қадимги эътиқодлар ва диний қарашларнинг ўрганиш муаммолари. Қабрлардаги дафн маросимларининг ўзгаришини аҳолининг таркибини ўзгариши билан боғлиқ эканлиги.
Фарғона водийсининг чуст маданиятига оид қабрлардаги кўмиш маросимларининг Ўзбекистоннинг жанубий қисмидаги қабрларга ўхшаш ва ўзига хос хусусиятлари.
8-мавзу: Хаёт шароити, инсон турмуш тарзи ва маданиятини тиклаш. Режа:
Ибтидоий давр одамларини ҳаёт тарзи ва маданиятларини тиклаш.
Илк деҳқон жамоалари турмуш тарзининг вужудга келиши уларнинг маданиятларини тиклаш.
1). Ибтидоий давр одамларини ҳаёт тарзи ва маданиятларини тиклаш. Қадимги тош даврида ҳаёт. Селунгур давридаги табиий иқлимий шароит ва уларнинг турмуш тарзи. Ўрта палеолит даври одами билан юқори палеолит даври одамларининг яшаш тарзининг бир-биридан фарқи. Илк зироатчилар ва чорвадорлар турмуш тарзи. Жойтун ва Капсий маданиятлари мисолида. Ҳайвонлар ва ўсимликларни хонакилаштириш жаҳон ўчоқлари. Қадимги Шарқ деҳқончилик ҳудудини дунёнинг энг қадимги ўчоқларидан бири эканлиги тўғрисидаги Вавилов назариясини тўғри эканлиги. Дунёдаги энг қадимги деҳқончилик марказлари. Этноархеология мисолида билимлар. Америка қитъасидаги энг қадимги этник гуруҳлар томонида биринчи сунъий йўлдош учирилганда уни аниқ ажратиб кўрилганлиги. Қадимги кўникмалар ва дунёқарашнинг ривожланиши, санъат ва ёзув. Маънавий маданиятнинг тараққиёти. Миграциялар ва маданий алоқалар. Қадимги миграцияларнинг даврийлиги ва уларнинг кўпчилигини Ер шаридаги иқлимий ўзгаришлар билан боғлиқдир.