Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги фарғона давлат университети


)Сополли маданияти дафн маросимларини қадимги жамиятлар ижтимоий-иқтисодий тарихини ўрганишдаги аҳамияти



Download 101,57 Kb.
bet17/22
Sana11.04.2022
Hajmi101,57 Kb.
#542707
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Tarixiy rekonstruktsiya masalalari fanidan ma\'ruzalar

2)Сополли маданияти дафн маросимларини қадимги жамиятлар ижтимоий-иқтисодий тарихини ўрганишдаги аҳамияти.
Ўзбекистоннинг жанубий қисмларида бронза даврида вужудга келган сополли маданияти 5 та йирик босқичлардан иборат бўлиб, унинг энг дастлабки босқичи Сополли босқичи ҳисобланади. Сополли босқичи дейилганда шу номдаги атрофи коридор-галерея типидаги мудофаа деворлари билан ўраб олинган турар-жой макони алоҳида хўжаликларга бўлинган бўлиб, олимларнинг фикрича бу хўжаликларда катта патриархал оила аъзолари яшаганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинган.
Ҳамма гап шундаки, Сополлитепа манзилгоҳида яшаган илк деҳқон жамоаларининг яшаш тарзини, кундалик турмушини ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини шу сополли маданиятининг бироз кейинги даврлардаги ҳаёти билан солиштирилганда унчалик катта фарқ сезилмайди. Аммо, бу жамоаларнинг диний-илоҳий қадриятлари кейинги давр материаллари билан солиштирилганда улар орасида жуда катта фарқ борлиги аниқланди. Ҳамма гап шундаки, Сополлитепа манзилгоҳида яшаган илк деҳқон жамоаларидан биронтаси оламдан ўтадиган бўлса майитни ўзлари яшаган уйни полининг ёки деворининг остидан қабр қазиб ўша ерга қўйишган. Бизнингча, бундай кўмиш маросими фақат Сополли маданиятининг бошланғич босқичидагина бўлган холос. Қолган даврларда бундай маросим учрамайди. Бу маданиятни анча батафсил ўрганган А.Асқаров ва Т.Қ.Ходжайовларнинг фикрича, Сополли маданиятининг илк босқичларидаги аҳоли таркибида европеоид ирқининг дравидоид типи вакилларини учраши тўғрисидаги фикрни билдиришади.
Бизнинг фикримизча, худди сополли маданиятининг илк босқичида биз кузатган кўмиш маросими чуст маданиятининг Далварзин ёдгорлигидаги кўмиш маросимида учраши билан алоҳида ажралиб туради. Аниқроғи Далварзинтепадаги қазишмаларнинг қазиш услубларининг даражасини унчалик юқори эмаслигиданми, ҳақиқатдан ҳам асли шундай бўлганми буни билишнинг иложи йўқ. Ҳамма гап шундаки, Ю.А.Заднепровский Далварзинтепадаги уйларнинг хоналарини очиш пайтида одамларнинг скелетларини топилганлиги тўғрисида ўзининг монографиясида ёзган. Аммо, бу скелетларни топилган жойи, қабрнинг чегаралари, лаҳаднинг қандайлиги, қабрга қўйилган ўликни ётиш ҳолати, хона полидан юқоридами ёки пастда эканлиги номаълум ҳолда қолган. Айнан шу йўл қўйилган камчиликлар жуда кўплаб муаммоларни ҳал қилишда аҳамияти жуда катта. Шу жумладан, Сополли маданиятидаги илк деҳқон жамоаларининг уйнинг ичига кўмиш маросимини Далварзин ёдгорлигида ҳам такрорланаётганлиги кўриниб турибди.

Download 101,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish