Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таьлим вазирлиги қарши мухандислик-иқтисодиёт интитути



Download 3,52 Mb.
bet6/8
Sana16.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#492920
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
хисобот institut

ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИНГ

Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда (МКнинг 137-моддаси) ёки оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги ишларда (МКнинг 138-моддаси) банд бўлган ва меҳнат тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга йиллик қўшимча таътил берилади.


Меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш жойларини аттестациялаш натижалари бўйича меҳнат шароити ноқулай, соғлиқ учун зарарли ва хавфли деб эътироф этилади. Мулкчилик, хўжалик юритиш шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар корхоналар ўзлари белгилаган даврларда, бироқ 5 йилда камида бир маротаба махсус Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитларига кўра иш жойларини аттестациялаш методикаси (бундан кейин - 247-сон Методика) бўйича аттестация ўтказишлари шарт.
Баҳолаш натижалари бўйича ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча ҳақ тўланадиган таътил муддати белгиланади. Бевосита тегишли шароитларда ишлаётган ходимларгина уни олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати камида 12 иш кунини ташкил этиши керак (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 133-сон Қарори 2-банди). Бунда 247-сон Методикада айрим тоифадаги ходимлар учун қўшимча таътилларнинг муддати 33 кунгача бўлиши назарда тутилади. Улар 48 иш кунидан ошмаслиги керак бўлган йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқариш учун йиллик асосий таътилга қўшиб ҳисобланади.
12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳам 3 иш кунидан кам бўлмаган қўшимча таътил берилади (МКнинг 232-моддаси). Бундан ташқари, уларнинг хоҳишига кўра, уларга ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкин.
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолганлар (Чернобиль АЭСда ишлаган ёки ҳалокат натижасида зарарланган зонада ҳалокат оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ зарарланган зонадаги ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар) ҳар йили бир марта, иш ҳақи сақланган ҳолда 14 календарь кундан иборат ҳар йилги қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эгалар (Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар рўйxати).
Меҳнат битимида қўшимча таътил бериш шарти кўрсатилган ходимларга ҳам шундай таътил берилади.
Фойдага солиқ солиш мақсадида ходимларга қўшимча таътиллар ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган меъёрлардан ташқари таътиллар ҳақини тўлаш харажатлари СКнинг 143-моддасига кўра чегириладиган харажатлар деб ҳисобланади.

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish