Р асм.5. вертикал оқимли кобинациялашан қуёшли қуритиш қурилмасининг схемаси. установки:1- оптик лупалар билан жихозланган қуёш хаво қиздиргиш коллектори 2- қуёш коллекторининг иссиқлик қабул қилувчиси; 3,4- хаво кириш жойи; 5-электрокололифер; 6-вентилятор; 7-қ3уритиш камераси; 8-пахта хом ашёсини қабул қилиш шахтаси; 9-қуритилган пахта хом ашёси;. 10- спмралсимон хаво айлантиргич; 11-қуритилган пахта хом ашёсини чиқариш қувури.
ҚУРИТИШ ЖАРАЁНИ МУҚОБИЛЛАШТИРИЛГАН ПАХТАНИНГ ЙИГИРУВЧАНЛИК ХОССАЛАРИ ВА СИФАТ НАЗОРАТИ
2.1.Тола туғрисида тушунча пахта толасинингсифаткўрсаткичлари
Тола тўғрисида тушунча. Тола деб, унинг узунлигига нисбатан эни жуда қисқа бўлиб, механик мустаҳкамликка эга, йигирилиш, ип бўлиш, бирор бир материал турини тайёрлаш хусусиятига хос бўлган маҳсулотга айтилади.
Унин гўлчами одатда бирликлар системасидаги микронгача бўлган сонда ўрганилади. Масалан: турли ғўза навлари ўз хусусиятларига кўра толасининг тузилиши ҳар хил бўлади, яъни уларнинг узунлиги 20 мм дан 50 мм гачабўлиб, диаметри 8 микрондан 25 микронгачани ташкил этади.
Ингичка толали ғўза навлари толасининг диаметри ўртача d=8-12, ўрта толали ғўза навлариники эса 18-20 микрон, эски дунё ғўзасини эса 25 ва ундан ҳам кўп микронгача бўлади.
Табиатда тола асосан ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларидан тайёрланади.
Ҳозирги вақтда кимёвий усулда сунъий толаларҳам ишлаб чиқарилмоқда ва кўпгина соҳаларда фойдаланилмоқда.
Тўқимачилик толаси яхши механик хусусиятга эга бўлиб, эластиклиги, майинлиги, бир мунча чўзилувчанлиги, рангни ўзига яхши олиши ва турли таъсирларга нисбатан чидамли бўлиши билан бошқа турдаги толалардан кескин фарқ килади.
Пахта толаси ўрта ҳисобда 5-10 % га, жундан тайёрланган толалар эса 40 % гача дастлабки кўрсаткичига нисбатан чўзилиш хусусиятига эга.
Қуруқ ҳолда жундан тайёрланган толани дастлабки ўлчамига нисбатан 20 % гача чўзиш мумкин. Нам ҳолдаэса 35-40%, сувдаэса 60% гачачўзилиш хусусиятига эга, Демак жундан тайёрланган тола ўтачўзилувчан хусусиятга эга экан.
Толалар асосан тўқимачилик саноатида ип-калава ва турли кийим-кечак маҳсулотлари учун материаллар тайёрлашда ишлатилади. Шунингдек ҳарбий мақсадларда, овчиликда ҳам кенг қўлланилади.
Тола келиб чиқиши, тайёрлаш усули, кимёвий тузилиши ва бошқа бир қанча кўрсаткичларига қараб маълум классификацияга бўлинади.
Тўқимачилик толаларини 2 типга ажратиш мумкин:
Табиий тола – бундай толаларга табиий жараёнда пишиб етиладиган ва инсонар аралашувисиз ҳосил бўладиган толалар киради. Масалан: ўсимликнинг баъзи бир турида, ҳайвон терисида шунингдек ерда минерал сифатида ҳосил бўладиган толалар киради.
Кимёвий толаларга эса инсоннинг аралашуви асосида турли кимёвий ва физикавий усуллар таъсирида ҳосил бўлган толалар киради.
Ўз хусусиятига кўра табиий толалар органик ва ноорганик толаларга бўлинади.
Табиий органик толалар ҳам ўз навбатида 2 га бўлинади: 1. Ўсимликда ҳосил бўлиши; 2. Ҳайвонларда ҳосил бўлиши.
Тола ўсимликларда ҳосил бўлишига қараб бир нечта гуруҳчаларга бўлинади: яъни ўсимликнинг қайси қисмида етилган-уруғ, мева, шох, барг;
Капоп-текстил толасидан бири бўлиб 40 микрон диаметрга эга. Узилиш кучи 1,5-2 гр. У йигирувга яроқсиз. Уни фақат уй жиҳозларидан диван ва бошқа мебелларнинг юмшоқ қисмларини ёпишга ишлатилади.
Шохдан олинадиган толалар-кенафдан, жутдан ва бошқа хил техник ўсимликлардан олинадиган тола турларидир.
Сунъий толалар - сунъий органик толани тайёрлаш учун ҳар хил хом-ашёлардан фойдаланилади: пахта пухи, дарахтларнинг ҳар хил қисимлари, кўмир смоласи, ҳар хил кимёвий моддалар, ер ёнғоқоқсили ва бошқа табиий газлар ишлатилади. Сунъий органик толалар ичида энг кўп ишлатиладигани вискозли, азотли, ацетат, вабошқалар. Улар целлюлоза (юқориуглеводлардан) тайёрланадилар. Ҳайвонлардан олинадиган сунъий толаларда протеин каби юқори бирикмали кимёвий моддалар бўлади. Сунъий толалардан ярим эфирлиларни таъкидлаб ўтиш жоиздир. Улардан олинадиган маҳсулотлар ҳаммага таниш (лавсан вабошқ). Сунъийн органик толалардан яъни, кремнийдан олинадиган қотишмалар-шиша вакварцли (кремний ва металларнинг қотишмалари). Бундай толалардан янабири «шлак» дир. У металлар қоришмаси бўлиб (мис ва алюминийлар) киради.
Толанинг тузилиши ва кимёвий таркиби ҳамма тола ашёлари: табиий, сунъий ва бошқалар юқори молекулали бирикмалардир. Улар жуда юқори молекуляр оғирликларда тавсифланади (10000 дан бир неча миллионгача). Кичик молекулали бу юқори молекулали бирикмалар қийин эритилиб камдан кам кимёвий моддалар уларни эрита олади. Эритилган ҳолда ҳам уларнинг ёпишқоқлик даражаси жуда юқори бўлади.
Уларнинг кўплари органик бирикмалар бўлиб бир бири билан молекуляр боғланиш ҳосил қилган. Улар ўз навбатида кетма-кет такрорланишлардан иборатдир. Бу такрорлар элементар боғлар дейилади. Орасидаги боғ уларнинг валентлигига боғлиқ. Агар даҳар бир такрорни А билан белгиласак уларнинг макромолекулалари N=А-А...........А линейли ип шаклидаги макро молекулани ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |