2.Мактабгача таълим муассасасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш.
Тасвирий фаолият машғулотлари-бу расм чизиш, лой, аппликасия, қуриш-ясаш машғулотларидир. Бу машғулотлар Мактабгача таълим муассасасининг барча гуруҳларида аниқ бир вақтда, режим асосида уюштирилади.
И кичик гуруҳда йилнинг бошида унча катта бўлмаган гуруҳлар билан, йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бутун бир гуруҳ билан уюштирилади.
И кичик гуруҳда машғулотлар йилнинг биринчи ярмида 5-7 минутдан аста-секин 10-15 минутгача чўзилиб борилади.
ИИ кичик гуруҳда 15-20 минутгача, ўрта гуруҳда 20-25 минутгача. Катта тайёрлов гуруҳда 30-35 минут ўтказилади. Тасвирий фаолият машғулотларининг муваффақиятли уюштириш, унга зарур бўлган материалларни ўз вақтида тайёрлашга ҳам боғлиқдир. Бу тайёргарлик ишлари қуйидагилардан иборатдир:
а) Тарбиячи расм ва аппликасия машғулоти учун керакли катталикдаги ва рангдаги қоғоз варақларини тайёрлайди (тасвирланадиган предметнинг тўзилишига кўра). Қоғоз варағига олдиндан орқа томонига болаларни исми, фамилияси, машғулот ўтказиладиган сана ёзиб қўйилади.
Тарбиячи олдиндан қалам учларини очиб қўяди (албатта 4-5 қалам ортиқча қилиб тайёрлаб қўйилади).
в) Катта тайёрлов гуруҳларида болалар қўпроқ акварель бўёғини ишлатадилар. Олдиндан бўёқлар ҳўлланган бўлиши лозим. Мўйқаламлар яхшилаб ювилади.
г) Машғулот учун латталар, банкачаларни тайёрлаш зарур. Сув банкаларга машғулот бошланиш арафасида қуйилади.
д) Аппликасия учун рангли қоғоз йиғмаси тайёрланади (ортиқча миқдорда).
е) Клейстер (ундан тайёрланади).
ж) Лой ҳафтада бир маротаба тайёрланади, полиетилен пленкаларда сақланади. Тарбиячи ҳар бир бола учун лой парчасини қўйиш учун тахтачалар, катта тайёрлов гуруҳлари учун кўргазмалар, ҳаракатланувчи тахтачалар тайёрлайди, ҳўл ёки нам латталар берилиши керак.
з) Пластин ҳам ранги бўйича тайёрланиб, рангдор майда деталларни ясаш жараёнида берилади. Кўпроқ катта гуруҳларда берилади, олдиндан иссиқда юмшатиб қўйилади.
и) Мактабгача таълим муассасасидаги Мактабгача таълим муассасасидаги кўргазмали материаллар бўлиши лозим. Масалан: предметлар ўйинчоқлар, иллюстрасиялар, халқ амалий декоратив санъат намуналари.
к) Ҳар бир гуруҳда болалар ишининг тахлили учун кўргазмалар бўлиши керак. Машғулот учун зарур бўлган материалларнинг ҳар бири аниқ, бир жойда, фаолият турларига қараб сақланиши керак, навбатчилар бунда уларни машғулот учун тайёрлай олишлари лозим.
л) Ўрта гуруҳдан бошлаб болалар ҳам тарбиячи билан биргаликда машғулотга тайёрланиб, жараёнига яъни навбатчиликка жалб қилинади. Ҳар бир гуруҳда, ҳар бир бола ёки навбатчилар вазифаларни тарбиячи томонидан режалаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |