43
материаллар жойлашган траншея кўринишида бўлади. Обсипканинг аралаш
қатламлари зарралари ва юқори қатлам зарралари диаметрларининг нисбати
қудуқли сув олиш фильтрлари обсипкаси сингари танланади.
Расм 5.24. 1-маҳаллий грунт билан траншеяни ёпиш; 2- тупроқ; 3- йирик қум;
4- шағал; 5- шаклсиз тош; 6- дренаж қувур
Обсипка юқоридан лойтупроқ қатлами билан, сўнгра
эса траншеялардан
кавлаб олинган грунт билан қопланади. Тош-шағалли засипка қалинлиги – сувли
қатламнинг очиқ қувватига 0,3-0,4 м га тенг деб қабул қилинади. Ҳар бир
фильтрловчи қатлам қалинлиги камида 150 мм; сув олиш иншооти конструктив
хусусиятлари ва ишларни олиб бориш шартларидан келиб чиқиб, кенглигини 0,8-
1,2 м оралиғида белгиланилади.
Ер ости сувларининг 4-5 м гача чуқурликда жойлашганда қувурсимон
горизонтал сув олиш иншоотларидан (5.24,б-Расм) фойдаланилади. Тош-шағалли
сув олиш иншоотидан фарқли равишда, сув қабул қилиш қисми керамика,
асбестоцемент, темирбетон, бетон ва пластмасса қувурлардан
бажарилади, улар
фильтрловчи материал билан қопланади. Сув қабул қилиш қувурларида думалоқ
ёки қувурнинг ичкарисига кенгаювчи тирқишлар, катта диаметрли қувурларда эса
– дераза-токчалар ташкил этилади. Ғовакли ва полимербетонли қувурлардан
фойдаланишда, фильтрловчи обсипкага зарурият бўлмайди ёки зарурият бўлганда
ҳам бир қатлами ҳам етарли бўлади.
Сув олиш галереялари (5.25-Расм) – ихтиёрий геологик ва гидрогеологик
шароитларда, ер юзасидан 6-8 м гача чуқурликда ётувчи ер ости сувларини жиддий
сув таъминоти тизимларидаги йирик истеъмолчиларга етказиб бериш учун
қурилади. Сув олиш галереялари, галерея бўйича ўтиш имкониятини ҳисобга олган
ҳолда йиғма овалсимон ёки тўғрибурчакли кенглиги 0,8-1 м ва баландлиги 1,2-2 м
бўлган темирбетон бўғинлардан йиғилади. Қуйи қисмида чуқурликги 0,5 м дан
кенглиги 0,2-0,4 м дан ортиқ бўлмаган лоток йиғилган сувнинг таркибидаги чўкма
моддаларнинг чўкишини олдини олиш тезликларда оқишини таъминлайди.
Ҳозирги вақтда, ғовакли бетондан сув қабул қилиш элементлари билан
таъминланган сув олиш галереялари ишлаб чиқилган.
44
Сувли қатламлар 8 м дан ортиқ чуқурликлардабўлганда тўғрибурчакли ёки
думалоқ конфигурацияли сув олиш штольнялари кўринишидаги горизонтал сув
олиш иншооти қулланилиши мумкин (5.26-Расм). Галереялардан фарқли равишда,
штолнялар ер ости (тоннелли) ўтиш усули билан қурилади. Штолняда ўрнатилган
ускуналар галерея ускуналари билан бир хил бўлади. Сув келишини ошириш
зарурияти бўлган ҳолда штолня деворларида радиал шурфлар ёки
фильтрли
қудуқлар бурғуланилади.
Дарё ўзани бўйлаб (5.27-Расм) горизонтал сув олиш иншоотлари дебитини
баҳолаш қуйидаги боғлиқликлар билан амалга оширилади:
босимли оқимда:
босимсиз оқимда:
бу ерда:
Q
- горизонтал сув олиш қудуқ сарфи;
k
-
сувли жинсларнинг фильтрацияялаш коэффициенти;
т
- босимли қатлам қуввати;
45
h
e
- грунтли оқимнинг бошланғич чуқурлиги;
S
0
- сув йиғувчида ер ости сувлари сатҳининг пасайиши;
R
-
сув олишни фильтрацион қаршилиги;
ξ - горизонтал сув йиғувчининг фильтрацион номукаммаллиги
кўрсаткичи.
Рис. 5.27. Горизонтал сув олиш иншоатини ҳисоблаш
схемаси Гидравлик
қаршилик
R
қуйидаги формула билан топилади:
бу ерда:
X
0
=
x
0
/l (
X
0
- дарёдан сув йиғувчигача бўлган масофа;
l
– сув йиғувчи
узунлигининг ярми).
Қўшимча қаршилик қуйидаги формула бўйича топилиши мумкин:
бу ерда:
r
0
-
дрен радиуси;
с
-
ер ости сувлари сатҳи остига дреннинг кўмилиши.
Босимсиз оқимлар учун босимли қатлам қуввати
т
=
h
ср
, бу ерда:
h
ср
– сув
йиғувчининг ишлашида грунтли оқимнинг ўртача қуввати (
h
ср
= 0,7 - 0,8).
Тўғрибурчакли дренлар ва каналлар учун
r
0
= 0,5 (
b
1
+ 0,5
b
2
), бу ерда:
b
1
-
ер ости сувлари сатҳи остига дреннинг кўмилиши;
b
2
– дрен кенглиги. Дарёни
фильтрацион нуқтаи-назардан мукаммал ҳолатида (5.28-Расм), гидравлик
қаршилик
R
қуйидаги формула билан аниқланади:
бу ерда:
т
- дарё тубидан водоупоргача сувли горизонт қуввати;
d
- сув йиғувчи диаметри;
с -
сув ҳавзаси тубидан ҳисоблаганда, ирмоқости сув олиш
иншоотини жойлаштириш чуқурлиги.
46
Агарда сув йиғувчи водоупорда жойлашса, яъни
с
=
m
бўлса, у ҳолда:
Расм. 5.28. Ирмоқости сув олиш иншоотини ҳисоблаш
схемаси
Кяриз (канат, фоггара) сувли жинсларгача ўтган шахтали қудуқ-шурфлар
қаторини ифодалайди, улар орасидан ер ости усулида бевосита сувли қатламда сув
олиш галереялари ўтади. Қудуқлар бир-биридан 5 - 50 м масофада жойлашади.
Улар бир вақтнинг ўзида вентиляция учун хизмат қилади.
Амалиётда кяризлар иншоотини барпо қилишни қуйидаги тартиби
ўрнатилган: аввал қудуқ-шурфлар бурғуланади сўнгра сувли жинслар ҳолати
аниқланади ва қудуқлар орасида сув олиш галереялари ўтказилади. Галерея
шундай жойлаштириладики, у ўзининг битта ярмиси билан сувли қатламга кирсин
ва уни коптирласа, бошқа ярмиси эса сув ўтказмайдиган грунтлардан ўтиб
коптирланган сувни кундузги юзага ўтказиш йўллари бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: