Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги



Download 1,19 Mb.
bet23/53
Sana25.02.2023
Hajmi1,19 Mb.
#914556
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма сус таълим вазирлиги

Эпителиал тўқиманинг ҳужайралари яхлит қобиқ билан тана сирти ва ички аъзолар, яъни қин, бачадон, ошқозон ва бошқаларни ташқи томондан қоплаб туради. Эпителиал тўқиманинг бажарадиган функциялари турлича бўлади. У бактериялар, кимёвий моддалар таъсири ва тананинг қуриб қолишидан ҳимоя қилади, шунингдек тўйимли моддалар ва сувнинг танага сўрилиши ҳамда ташқи таъсирларнинг қабул қилинишини таъминлайди.
Бундан ташқари, эпителий ҳужайралари махсус моддалар – ичак ва ошқозон шираси, кўз ёши, сут, сўлак, тер, қулоқ кири ва шу кабиларни ишлаб чиқаради.
Мускул тўқимаси кўплаб миқдордаги бўйлама, ёнма-ён жойлашган толалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг қисқариши натижасида, калта ва йўғонлашган шаклга киради, яъни механик ишни бажаради ва натижада ҳаракатланиш имконини беради. Суякларга бириккан мускуллар скелет мускулатурасини ташкил этади. Шунингдек уни эркин мускулатура деб ҳам аташ термини қабул қилинган. У ҳамиша бош мия назорати остида бўлади. Бундан ташқари организмда силлиқ мускулатура ҳам мавжуд. У вегетатив нерв системасининг қўзғалиши оқибатида ихтиёрий равишда қисқаради. Мускул тўқимасидан қон томирлари ва асаб толалари ўтади.
Нерв тўқимаси ит организмида ҳам худди инсонлардаги каби нейронлардан ташкил топган бўлиб, нерв системасини вужудга келтиради. Ҳар бир нейрон ядроли танача ва икки ёки ундан ортиқ ўсимталардан тузилган. Нерв импульсларининг йўналишларига боғлиқ равишда бу ўсимталар икки турга бўлинади. Уларнинг айримлари импульсларни ҳужайра танасидан ташқарига узатса, бошқалари эса сиртдан ҳужайра танасига қабул қилади.
Ҳайвонлар ва одамлардаги махсус сезги тузилмалари импульсларни марказий нерв системасига ташқи ва ички муҳитдан қабул қилувчи ва қайта узатувчи рецепторлар деб аталади. Рецепторлар қатъий ўзига хос хусусиятларга эгадир. Уларнинг бирлари ташқи муҳитдан қўзғалишларни қабул қилади (эшитиш, кўриш, таъм билиш, ҳид билиш ва сезиш рецепторлари), шу сабабли теварак оламни ўзлаштириш хусусияти рецепторлардан келаётган ахборотлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бошқалари эса ички аъзолар билан боғланади (юрак, қон ва лимфа томирлари, ўпка ва бошқалар билан). Бундан ташқари рецепторлар функциясига кўра “ихтисослашган” бўлади. Булардан таъм, ҳид, кимёвий бирикмаларга сезгир рецепторлар, шунингдек кўриш,эшитиш, гравитация ва қон-томир рецепторлари ҳам мавжуд.
Рецептордан марказий нерв системасига ахборот узатиш жараёни ва унга нисбатан жавоб реакцияси рефлектор ёйи деб аталади.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish