Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети



Download 5,96 Mb.
bet45/61
Sana23.02.2022
Hajmi5,96 Mb.
#182472
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61
Bog'liq
2 5318881941678721556

1-вариант. Ўз ичига икки ёпиқ ростлаш контурини олади (70-расм, а). 5-ростлагич аппаратдаги босимни барқарорлаштиради, сатҳ ростлагичи 6 эса технологик оқим бўйича аппаратдаги моддий баланс ушлаб турилишини таъминлайди.
2-вариант. Бу вариантда иситувчи пар ва суюқлик сарфлари нисбати га суюқлик сатҳи бўйича коррекция киритадиган каскад АРС келтирилган (70-расм, б). Сарфлар нисбати ростлагичи 3 суюқлик сарфи бўйича ғалаёнга статик компенсация киритади. Шунинг учун уш бу ростлаш системасини суюқлик сарфи бўйича кучли ғалаён таъсир этаётган ҳолларда қўлланилиши
мақсадга муофиқ ҳисобланади.
3- вариант. Комбинирлашган АРСга мисол бўлади (70-расм, в). Бу ростлаш системасида буғ сарфи 4- ҳисобловчи ускуна ёрдамида назорат қилинадиган ғалаёнлар GС, , бўйича ҳисобланади ва сатҳ берилган қийматдан четлашганда ростловчи қурилма 2 ёрдамида коррекцияланади.



70-расм. Буғлатгичларни автоматлаштириш системалари мисоллари: а- бир контурли АРС асосида, б- каскад АРС қўллаб, в- сатҳнинг комбинирлашган АРСни қўллаб; 1-босим ростлагичи, 2-сатҳ ростлагичи, 3- сарфлар нисбати ростлагичи, 4-ҳисобловчи ускуна.
Синов саволлари:
1. Қайси параметр буғлатгичлар учун ростланувчи параметр ҳисобланади?

  1. Қайси параметр буғлатгичлар учун ростловчи параметр ҳисобланади?

  2. Буғлатгичлар учун назорат қилиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган параметрларни айтиб беринг;

  3. Буғлатгичларнинг принципиал ва структура схемалари қандай кўринишга эга бўлади?

  4. Буғлатгичлар қандай ростлаш вариантларини биласиз?


23-маъруза. Печларни ростлаш
Маъруза режаси:

  1. Печлар ростлаш объекти сифатида.

  2. Уларнинг принципиал ва структура схемалари.

  3. Печларни ростлашнинг вариантлари.

Иссиқлик энергетикаси жараёнларида печлар технологик оқимни ёқилғини ёниши иссиқлиги ҳисобига юқори ҳароратгача иситиш учун ишлатилади. Печларнинг тузилишига кўра иссиқликнинг узатилиши радиация йўли билан ёки тутун газлари ва технологик оқим ораисда конвектив иссиқлик алмашинуви орқали амалга оширилади. Мисол тариқасида қувур орқали ўтувчи иссиқлик оқими ёниш натижасида ҳосил бўладиган тутун газлари ёрдамида иситиладиган печни кўриб чиқамиз (71-расм).





GТ, СрТ, Т, сТ

Тутун газлари



Технологик оқим

Ёқилғи
Ҳаво

G, ср,

Gҳ, Срҳ,

Gё, Срё,



71-расм. Технологик оқимни иситиш печининг принципиал схемаси














72-расм. Технологик оқимни иситиш печининг структура схемаси

Ростлашнинг вазифаси чиқиш ҳароратини берилган қийматда ушлаб туришдан иборат, яъни чиқ = 0чиқ


Печда тутун газларининг ҳарорати печнинг бутун хажми бўйича бир хил, технологик оқим ҳарорати  эса қувур узунлиги бўйича кир дан чиқ гача ўзгаради. Шунинг учун печнинг динамик характеристикасини пар иссиқлик алмаштиргичлар характеристикалари каби кўриб чиқиш мумкин. Бунда иситувчи пар тутун газлари билан алмаштирилади.
Шу нуқтаи назардан қаралганда ёниш доирасидаг ҳарорат қуйидаги параметрларга боғлиқ:


(1)
Печни ростлаш объекти сифатидаги таҳлили ва юқорида келтирилган ифодага кўра печ учун асосий ростланувчи параметрлар (чиқиш параметрлари) чиқиш оқими ҳарорати чиқ, тутун газлари ҳарорати т, печ ичидаги сийраклаштирилган ҳаво Р ва тутун газларида кислороднинг миқдори ҳисобланади. Чунки газларида кислороднинг миқдорига кўра ёниш жараёнининг жадаллиги аниқланади.ёниш харорати ҳаво сарфига экстремал боғлиқ, яъни ҳаво ошиб кетса ҳам, камайиб кетса ҳам пасайиб кетади. Ростловчи (кириш) параметрлари ёқилғи ва ҳавонинг сарфи Gё, Gҳ ва тутун газларининг чиқишдаги сарфи Gт. Ғалаёнли параметрлар технологик оқимнинг сарфи G ва ҳарорати кир, ҳавонинг ҳарорати ҳ, ёқилғининг ҳарорати ё ва иссиқлик узатиш коэффициенти ва иссиқлик йўқотилиши кабилардан иборат.
Печларнинг режим параметрларига қўйилган технологик талаблардан ташқари портлаш хавфсизлиги, мехнат фаолияти хавфсизлиги ва атроф мухит мухофазаси бўйича ҳам чекловлар қўйилади. Масалан ёқилғи ва ҳаво сарфлари нисбати доимий ушланиши ва тутун газлар атмасферага чиқиб кетмаслиги учун печларда сийраклаштирилган ҳаво бўлиши лозим.
Олинган натижалар ва қўйилган талаблар асосида печларни ростлашнинг қуйидаги вариантлари таклиф этилади.
1-вариант. Уч ростлаш контуридан иборат системани ташкил этади (73-расм). Ростлагич 1 технологик оқимнинг чиқиш ҳароратини берилган қийматда стабил ушлаб туриш учун мўлжалланган; ростлагич 2 горелкага ҳавонинг берилишини ёқилғи сарфига кўра маълум нисбатда бўлишини таъминлайди; ростлагич 3 печдаги берилган сийраклаштирилган ҳавони тутун газлари чиқишини ўзгартириш орқали ушлаб туради.

Тутун газлари

Ёқилғи

Ҳаво

73-расм. Ҳароратнинг бир контурли АРС
Бу таклиф этилаётган АРСлари қўйилган барча талабларга жавоб беради, лекин жуда катта кечикиш натижасида ўтиш характеристикаси сифати қониқарли бўлмай қолиши мумкин.
2-вариант. Чиқиш ҳароратининг комбинирлашган АРС қўлланилиши ҳисобига иситилаётган оқим сарфи бўйича ғалаённи камайтириш имконини беради (74-расм). Бу ерда 4-динамик компенсатор.

74-расм. Ҳароратнинг комбинирлашган АРС
3-вариант. Чиқиш ҳароратини ростлашнинг каскад АРСни ўз ичига олади (75-расм). Бу системада печдаги тутун газлари ҳарорати оралиқ координата сифатида қўлланилади. Ёрдамчи контур ростлагичи 4 ростлаш канали бўйича ғалаёнлар мавжуд бўлганда ростлаш сифатини оширишга ёрдам беради.
Бу системада тутун газлари таркибий қисмига кўра ёқилғи ва ҳаво сарфлари нисбатига коррекция киритиш орқали амалга ошириладиган яна бир каскад АРС ҳам келтирилган. Бу система тутун газлари таркибида CO2нинг миқдорини таркиб ростлагичи 5 ёрдамида стабил ушлаб туриш имконини беради.

75-расм. Ҳароратнинг каскад АРС


Синов саволлари:

  1. Қайси параметр печлар учун ростланувчи параметр ҳисобланади?

  2. Қайси параметр печлар учун ростловчи параметр ҳисобланади?

  3. Печлар учун назорат қилиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган параметрларни айтиб беринг;

  4. Печларнинг принципиал ва структура схемалари қандай кўринишга эга бўлади?

  5. Печлар қандай ростлаш вариантларини биласиз?


Download 5,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish