Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети



Download 5,96 Mb.
bet34/61
Sana23.02.2022
Hajmi5,96 Mb.
#182472
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61
Bog'liq
2 5318881941678721556

Синов саволлари:
1. Сарфни ростлашнинг принципиал ва структура схемаларини тасвирлаб беринг;
2. Сарфни ростлаш қонунини танлашда нималарга аҳамият бериш лозим?
3. Сарфни ростлашда сарфни қандай ўзгартириш турларини биласиз?
4. Сарфни марказдан қочма ва поршенли насослардан сўнг ростлашнинг ўзига ҳосликлари нималардан иборат?
5. Сочилувчан моддалар сарфини ростлашнинг қандай вариантларини биласиз?
6. Сарфлар муносабатини ростлашнинг қандай вариантларини биласиз?
16-маъруза. Сатҳни ростлаш
Маъруза режаси:

  1. Сатҳ ўзгариши тенгламаси.

  2. Сатҳни позицион ростлаш.

  3. Сатҳни узлуксиз ростлаш.

  4. Сатҳни ростлаш қонунини танлаш.

  5. Модданинг фазавий ўзгаришлари бўлмаган холда сатхни ростлаш усуллари.

  6. Модданинг фазавий ўзгаришлари бўлган холда сатхни ростлаш усуллари.

  7. Қайнаш қатлами сатҳини ростлаш.

Сатҳ – бу аппаратнинг билвосита гидродинамик мувозанат кўрсаткичидир. Сатҳнинг доимийлигига суюқликнинг оқиб кириши унинг оқиб чиқишига тенг ва сатҳни ўзгариш тезлиги нолга тенг бўлган ҳолда, яъни модда мувозанатини сақлаш орқали эришилади.
Оддий ҳолда аппаратда фаза ўзгаришлари содир бўлмаётган ҳолда, (жамлагичлар, оралиқ сиғимлар, суюқ фазали реакторлар) оқиб кириши аппаратга берилаётган суюқлик сарфига тенг, оқиб чиқиш эса аппаратдан олинувчи суюқлик сарфига тенг.
Фаза ҳолатининг ўзгариши билан кузатиладиган мураккаброқ жараёнларда моддаларнинг сатҳи нафақат гидравлик, балки иссиқлик, масса алмашиш жараёнларининг тавсифи бўлиб ҳисобланади. Оқиб кириш ва оқиб чиқишлар эса модданинг фазавий ҳолатининг ўзгаришини ғам ҳисобга олади. Бундай жараён буғлатгичларда, конденсаторларда, қайнатиб қуюқлаштириш мосламаларида, ректификация колонналарида ва ҳоказоларда рўй беради.
Умумий ҳолда сатҳнинг ўзгариши қуйидагича тавсифланади:
,
бу ерда S – аппаратнинг горизантал кесим юзи; Gкир , Gчиқ – кириш ва чиқишдаги суюқлик сарфи; Gхб – маълум вақт бирлигида аппаратда ҳосил бўладиган ёки сарф бўладиган суюқлик миқдори.



47-расм. Сатҳни позицион ростлаш схемаси1 - насос; 2 - аппарат; 3 - сатҳ сигнализатори; 4 - сатҳ ростлагичи; 5,6 - ростловчи клапанлар

Талаб қилинган аниқликда сатҳни ушлаб туриш учун қуйидаги ростлашнинг 2 туридан бирини қўллаш мумкин:



  1. Позицион ростлаш. бу ростлаш усулида аппаратдаги сатҳ каттагина Lп L Lю чегарада доимий ушлаб турилади. Бундай ростлаш тизимлари суюқлик жамлагичларда ёки оралиқ сиғимлардақўлланилади. Сатҳ маълум чегарага етганда оқим автоматик тарзда заҳирадаги сиғимга ҳтказилади.

  2. Узлуксиз ростлаш, бунда берилган қийматда сатҳни барқарорлаш таъминланади, яъни L=L0. Агар аппаратда фаза ўзгаришлари йўқ бўлса, сатҳни қуйидаги 3 усулнинг бири ёрдамида ростлаш мумкин (48-расм).

1) Аппарат киришидаги суюқлик сарфининг ўзгариши билан (48,а).
2) Аппарат чиқишидаги суюқлик сарфининг ўзгариши билан (48,б).
3) Аппарат кириши ва чиқишидаги суюқлик сарфлари нисбатини унинг сатҳи бўйича коррекциялаш йўли билан (48,в). Бу усулнинг қўлланилишига сабаб сарфлар муносабати ростлагичининг созланишидаги ҳатоликлар ҳисобига кириш ва чиқишдаги сарфлар нисбати талаб этилган даражада бўлмайди ва бунинг оқибатида аппаратдаги сатҳ узлуксиз равишда ортиб (ёки камайиб) боради.


48-расм. Сатҳни узлуксиз ростлаш схемалари:
а-оқиб киришда орқали ростлаш, б-оқиб чиқишда орқали ростлаш,
в- каскад АРСни қўллаш.
Бу ерда 1 – сатҳ ростлагичи; 2 – ростловчи клапан; 3,4 – сарф ўлчагичлари; 5 – ўзаро нисбат ростлагичи.
Алоҳида юқори талаблар иссиқлик алмаштиргичлардаги сатҳни ростлаш аниқлигига қўйилади. Чунки бу аппаратлардаги суюқлик сатҳи иссиқлик жараёнларига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Бундай АРСларида сатҳни статик хатоликсиз ростлаш учун ПИ-ростлаш қонунидан фойдаланилади.
Қурилмадаги гидродинамик жараёнлар фазалар ўзгариши орқали кечадиган бўлса сатҳни иссиқлик ташувчи берилишини ўзгартириш билан (ёки совитувчи агент орқали) ростлаш мумкин. 49-расмда кўрсатилган қурилмада сатҳ бошқа параметрлар билан ўзаро боғлиқ бўлиши мумкин (масалан: босим билан ). Шунинг учун ҳар бир конкрет ҳолда сатҳни ростлаш усулини танлашда бошқа ростлаш контурларини ҳам ҳисобга олиш лозим.




49-расм. Буғлатгичдаги сатҳни ростлаш схемаси:
1-буғлатгич; 2-сатҳ ростлагичи; 3- ростловчи клапан
Сатҳни ростлаш тизимларида алоҳида ўринни қурилмадаги донадор материал қатламининг қайновчи (мавҳум қайнаш) сатҳи АРС эгаллайди. Қайновчи қатлам сатҳини газ сарфи ва қатлам массаси ўзаро нисбатлари ўзгаришининг етарлича кичик чегараларида барқарор ушлаб турилиши мумкин. Газ сарфининг (ёки донадор материал сарфининг) сезиларли ўзгаришларида қатламнинг чиқиб кетиш режими (ёки чўкиб қолиш режими) кузатилади.
Донадор материалнинг аппарат киришидаги ёки чиқишидаги сарфи (50,а-расм) ёки қатламни қайнатувчи газ сарфи ростловчи таъсирлар сифатида қўлланилади (50,б-расм).


50-расм. Қайнаётган қатламнинг сатҳини ростлаш:
а-донадор маҳсулот берилиши орқали, б- газ сарфини ўзгариши орқали
1- қайнаётган моддали аппарат, 2- сатҳ ростлагичи, 3-ростловчи орган

Синов саволлари:



  1. Сатҳ ўзгариши тенгламаси аппаратдаги қандай мувозанат кўрсатгичи ҳисобланади?.

  2. Сатҳни позицион ростлаш қайси ҳолларда ишлатилади?

  3. Сатҳни узлуксиз ростлаш усулларини биласизми?

  4. Сатҳни ростлаш қонунини танлашда қандай факторларга аҳамият бериш лозим?

  5. Модданинг фазавий ўзгаришлари бўлмаган холда сатхни ростлаш усулларини тавсифланг.

  6. Модданинг фазавий ўзгаришлари бўлган холда сатхни ростлашнинг қандай усулларини биласиз?

  7. Қайнаш қатлами сатҳини ростлашнинг ўзига ҳосликлари нималардан иборат?




Download 5,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish