ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Андижон машинасозлик институти
“Тиллар” кафедраси умумий йиғилишининг мажлис баённомасидан кўчирма
2– сон
4.09.2019 йил Андижон шаҳри
ҚАТНАШДИЛАР:
Каф.муд. Н.Мирзаева, катта ўқитувчилар: Ш.Хурулбоев, М.Азизова, М.Холиқова, Д.Попов, Р.Маматов, Н.Иргашева, Н.Нурматова, Ф.Каримова, ассистентлар: М.Хусанова, М.Ибрагимова, Х.Махсудова, И.Нишонов, Р.Абдувоитов, Г.Мадрахимова, Ф.Рустамова, Г.Бабаева, У.Низомова, М.Хасанова, С.Эркабоева, З.Абдурахмонова, А.Мамаджанов, Ф.Абдулхаирова ва кабинет мудири Н.Муминова
КУН ТАРТИБИ:
2 курс талабалар орасидан иқтидорли талабаларни илмий рахбарларга бириктириш ва илмий мавзуларни муҳокама қилиш.
Ушбу масала юзасидан кафедра мудири Н.Мирзаева сўз олиб қуйидагиларни айтиб ўтди. Ҳар йили календарь йили учун иқтидорли талабалар билан ишлаш режаси тузилади. Ҳозирги кунда ёшларнинг тилга қизиқиши юқоридир, чунки қўшма корхоналар, банклар, фирмаларда ишга олиш учун хорижий тил бўйича суҳбатлар, тестлар ўтказилмоқда ва биринчи шарт – хорижий тилни билиш ҳисобланади. Барча корхоналар чет давлатлар билан шартномалар тузмоқдалар ва улар билан бевосита алоқада бўлиш учун, мулоқотга кириш учун халқаро тилларни билиш зарур. Шу шароитларни, жаҳон талабларини ҳисобга олган ҳолда 2019-2020 ўқув йили учун тузилган “Иқтидорли талабалар билан ишлаш режаси” йиғилиш иштирокчиларига муҳокама учун тавсия этилди. Ушбу режа асосида кафедрада иш олиб борилади. Аъзоликка барча тилга иқтидори бор талабалар қабул қилинади.
Кафедра мудири Н.С.Мирзаева ҳар бир 1 ставкада ишлаётган ўқитувчига 2 тадан талаба бириктирилишини ва барча йўналишлардан 2 –курс талабалар орасидан тилга иқтидори бор талабалар саралаб олиниши кераклигини тушунтирди. Йил давомида шу талабалар билан тилга оид ишлар олиб борилади.
Шундан сўнг кафедра ўқитувчилари ўзининг иқтидорли талабаларини йиғилиш қатнашчиларига таништириб ўтдилар.
Ассистент И.Нишонов магистратура бўлими талабаси Юсупов Саид Аброрхон Анвар ўғлини йиғилиш иштирокчиларига таништириб ўтди.
2019-2020 ўқув йили давомида ушбу талабалар билан тилга оид таржима ишлари ва илмий ишларга амалий ёрдам беришлигини маълум қилди.
Муҳокамада катта ўқитувчилар Ш.Хурулбоев, М.Азизовалар сўзга чиқишиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Кафедра йиғилиши қарор қилади:
Кафедра мудири катта ўқитувчиси Н.Мирзаеванинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2019-2020 ўқув йилига мўлжалланган “Иқтидорли талабалар билан ишлаш режаси” маъқуллансин ва уларни тасдиқлаш “Машинасозлик технологияси” факультети кенгашидан сўралсин.
Кафедра ассистенти И.Нишоновга магистратура бўлими талабаси Юсупов Саид Аброрхон Анвар ўғлини иқтидорли талаба сифатида бириктирилиши тасдиқлансин.
Иқтидорли талабалар билан ишлашни назорат қилиш кафедра мудири Н.С.Мирзаева зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Мирзаева
Котиба: Н.Мўминова
Do'stlaringiz bilan baham: |