Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

Intizomiy 
mas’uliyat 
Ishdan 
bo’shatish 
Ogohlantirish 
Qattiq 
hayfsan 
Lavozimdan 
pasaytirish 
Hayfsan 
Ma’muriy
mas’uliyat 
Ogohlantirish 
Amaldagi qonunchilikka ko’ra ma’muriy javobgarlik 
Jarima 
Boshqaruv tashkiliy 
tuzilmasi 
3.6-rasm. Boshqaruvning ma’muriy uslublari 


142 
3. Моддий масъулият. Бу ходимнинг меҳнат фаолияти ѐки фаолиятсизлиги 
оқибатида корхонага этказилган моддий зарарини қоплашдир. 
4. Интизомий масъулият — меҳнатга оид амалдаги қонунчиликка риоя этилмаган 
тақдирдаги масъулиятдир. 
5. Маъмурий масъулият — ходим томонидан маъмурий ҳуқуқ-бузарликларга йўл 
қўйилган ҳоллардаги масъулиятдир. Бу жазо чоралари давлат ѐки маҳаллий ҳокимият 
органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан 
амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланилади. 
ИИ. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари — ходимга иқтисодий қонунлар ва 
меъѐрий ҳужжатлар асосида таъсир кўрсатишдир. Уларнинг қуйидаги турлари мавжуддир 
(3.7- расм). 
Бошқарув усуллари бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли 
йуналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари, яъни бошқарувчининг у бошқараѐтган ишлаб 
чиқариш коллективига қўйилган мақсадларга эришиш жараѐнида унинг фаолияти 
координациясини таъминлашдир. 
Бошқарув усуллари воситасида иқтисодий жараѐнларга ва ишлаб чиқариш 
катнашчиларига моддий, молиявий, энергия, меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф 
килиб юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. Ишлаб чиқариш 
самарадорлиги кўп жихатдан бошқарув усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги 
билан ўзвий боғлиқдир. 
Бошқарув усуллари бошқарув фанида мухим уринни эгаллаб, бошқарув конун ва 
тамойиллари билан ўзвий боғлиқдир. Меҳнат жамоасига таъсир этиш усуллари орасида 
бошқарув механизми учун бозор иқтисодиѐти шароитида бошқарув объектив конунлари 
талабларига мувофик келувчиларигина энг мақбўл ва мақсадга мувофик деб ҳисобланади. 
Бунинг моҳияти шундаки, бошқарув усуллари бозор иқтисодиѐтига мансуб конунлар 
тизими билан ўзвий боғлиқдир. 
Бошқарув усуллари ташки ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташки омилларга: 
ташки ва ички шароит ўзгариши, иқтисодиѐтни бошқаришда туб ислохатларни амалга 
ошириш, халқ хужалигининг техникавий куролланганлик даражасини бошқариш тизимида 
ўзгаришлар (иқтисодий ислохатлар, иқтисодиѐтни бошқаришнинг тармок тизимидан 
худудий тизимига утиш ва х.к.) киради. Ички омилларга: жумласига йирик ишлаб чиқариш 
бирлашмаларини ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш концентрациясини амалга ошириш; 
корхона катталиги ўзгариши натижасида унинг бир гуруҳдан иккинчисига ўтказилиши; 
ишлаб чиқариш ихтисослашиш даражаси ўзгариши; меҳнатнинг техника билан 
таъминланиш даражаси яхшиланиши; ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга 
солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармокли 
режалаштириш ва бошқариш; ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб 
чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва х.к.) киритиш мумкин.
Бошқарув усуллари бевосита ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи 
ишлаб чиқариш усули ривожланиши ва жамият ишлаб чиқариш кучлари усиши билан 
ўзгариб боради. Иқтисодиѐт муваффакиятли ривожланишда бошқарув усулларини тўғри 
танлаш ҳам мухим аҳамиятга эга. 
Бошқарув усулларини иқтисодиѐтнинг маълум аниқ сохаларида амал қилишнинг 
турли йўллари орасидаги умумий ходиса сифатида ажратиш мумкин. Масалан, бошқарув 
даражалари бўйича бошқарув усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, 
корхона, бирлашма, минтакани бошқариш усуллари), ѐки тармокларни бошқариш усуллари 
(саноат, транспорт, кишлок хужалигини бошқариш усуллари) ҳақида сўз юритиш мумкин. 
Шунингдек, турли субъектлри томонидан қўлланиладиган бошқарув усулларини ажратиб 


143 
кўрсатиш мумкин. Давлат бошқаруви усуллари жамоат ташкилотларини бошқариш 
усуллари. Ёки иқтисодиѐтнинг айрим сохаларида қўлланиладиган бошқарув усулларини 
(ишлаб чиқаришни, молиявий сохани, фан ва маорифни бошқариш усуллари)ни ҳам кўзда 
тутиш лозим. 
Бошқарув ташкилотлари тизими билан турли-туманлиги бу ташкилотлар фаолияти 
усулларини ажратиш учун асос бўлиб хизмат килади. Бу ерда сўз вазирликлар, 
ассосациялар, акционерлар жамияти, давлат кумиталарини бошқариш усуллари ҳақида сўз 
боради. 
Ва нихоят, турли туркумга кирувчи ишловчилар бошқарув фаолиятида 
менежерлар, директорлар, бўлимлар бошликлари томонидан қўлланиладиган бошқарув 
усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Демак, бошқарув назария ва амалиѐтида турли бошқарув усуллари мавжуддир. 
Улар бошқарув усулларининг ҳар бир гуруҳи ўз хусусиятларига эга бўлган тизимни ташкил 
этган. 
Халқ хужалигини бошқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: иқтисодий, 
ташкилий, ижтимоий, психологик ва хуқуқий. Бошқарувнинг бу усуллари ўзаро ўзвий 
боғлиқдир, шу сабабли уларнинг бирортасига ортикча аҳамият бериш бутун ишлаб 
чиқаришнинг нормал бориши бузилишига олиб келади. Хозирги даврда бозор 
иқтисодиѐтини бошқаришнинг иқтисодий усуллари мухим аҳамият касб этмокда. 
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга иқтисодий манфаатлар оркали 
таъсир кўрсатади. 
Иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар 
манфаати бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. Бошқарув 
усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи уринни эгалайди. 
Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, 
бизнес-режа, фойда, соликлар, иш ҳақи, иқтисодий рағбатлантириш ва х.к.), яъни хужалик 
фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоа мос хужалик бугини билан ўзвий алоқада амал 
қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир. 
Бозор механизмининг мухим вазифаларидан бири бизнес режа ва бозорнинг ўзвий 
боғлиқ бўлишига имкон яратувчи пул ва товар ресурслари тўғри нисбатини таъминлашдир. 
Бозор - бу товар-пул муносабатларининг доимо сокланувчи балансидир. Бозор 
муносабатлари шароитида режали иқтисодиѐтга нисбатан катъий бошқарув тизими 
урнатилади. Бозор тамойиллари хужалик раҳбарларидан ташаббускорлик, корхона 
фаолияти масалалари бўйича юқори натижаларга эришиш мақсадида кайишкоклик, 
таваккалчиликни талаб этади. 
Бозор иқтисодиѐти маъмурий-буйрукбозлик тизимига нисбатан карама-карши тизим 
бўлиб, бозорда нарх, солик, кредит воситасида тартибга солиш энг аввало ижтимоий 
мақсадда амалга оширилади. Бозор иқтисодиѐти шароитида нарх ва иш ҳақи ўзгаришни 
катъий тартибга солмай барқарорликка эришиб бўлмайди. 
Шундай килиб, бошқарувнинг иқтисодий усуллари жуда кенг имкониятларга эаг 
бўлиб, улар моҳирона ва ўз вақтида ташкилий-фармойиш, ижтимоий-психологик ва 
хуқуқий усуллар билан кушиб олиб борилган тақдирда яхши натижаларга эришиш мумкин.
Корхоналар, акционер жамиятлари, фирмаларда мухим бошқарув усулларидан бири 
- бизнес-режалардир. У иқтисодий жараѐнларни умуммиллий манфаатларни кўзлаб, 
хужалик амалиѐтида объектив иқтисодий конунлардан фойдаланиш асосида, онгли 
равишда, бир мақсадга интилган ҳолда бошқаришнинг ўзаро ўзвий боғлиқ тизимидан 
иборатдир. 


144 
Бизнес-режа воситасида хал этиладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: 
иқтисодиѐт ривожланиши йуналишлари ва мақсадларни амалга ошириш йўлларини 
кўрсатиш, иқтисодиѐтнинг барқарор, мутаносиб усишини таъминлаш, моддий, меҳнат ва 
молиявий ресурсларни тармоклар ва ишлаб чиқаришлар ўртасида тақсимлаш ва кайта 
тақсимлаш, фан-техника тараққиѐти ютуқларини жорий этишни таъминлаш; тармоклараро 
интеграция, тармок ичида ихтисослашув ва саноат кооперациясини чукурлаштириш; 
хужалик юритувчи субъектлар фаолиятини тезкор тартибга солиш ва координация қилиш. 
Бизнес-режа корхона, акционерлар жамияти, концернлар фаолиятининг ҳамма 
томонларини: маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш; моддий-техникавий таъминот ва ишлаб 
чиқариш фондларидан фойдаланиш, меҳнат ва иш ҳақи, жамоада ижтимоий жараѐнлар ва 
х.к.ларни камраб олади. Бозор муносабатлари шароитида уларга режалаштириш борасида 
кенг хуқуқлар берилади. 
1. Хўжаликни режали юритиш — бу ҳар қандай корхона фаолият 
юритишининг асосий қонуни ҳисобланиб, корхона мақсадларига эришишнинг аниқ 
стратегияси мавжуд бўлишини тақозо этади. Бозор иқтисодиѐти шароитларида корхона 
эркин товар ишлаб чиқарувчи ҳисобланиб, бозорда бошқа корхоналарнинг тенг ҳуқуқли 
шериги мақомига эга бўлади. Корхонанинг иқтисодий ривожланиш режаси товарга бозор 
талаби билан зарур ресурслар ўртасидаги балансни таъминловчи асосий шакли 
ҳисобланади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish