9
изланиш ва тадбиркорлиги учун кенг йўл очиб, уларнинг ишлаб чиқариш функцияларини
режали иқтисодиѐт давридаги каби назорат, лимит ва қаттиқ нормалар билан чеклаб
қўяѐтгани йўқ.
Бироқ бозор иқтисодиѐти автоматик равишда муваффақият ва тўкинликни таъминлаб
беради, давлат эса барча корхоналар фаолиятига умуман аралашмайди, деб ўйлаш мутлақо
хато булар эди. Давлат иқтисодиѐтнинг асосий ислоҳотчиси бўлиб келган ва ҳозир ҳам
шундайлигича қолади. Давлат ўз зиммасидан маъмурий-буйруқбозлик функцияларинигина
соқит қилиб, маҳсус иқтисодий таъсир чоралари ѐрдамида иқтисодиѐтни назорат қилиш ва
бошқарув функцияларини, шунингдек, иқтисодиѐтнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг
тўғридан-тўғри мажбуриятига кирмайдиган ҳамда уларнинг қўлидан келмайдиган
соҳаларини ривожланитиришдаги иштирокини сақлаб қолган.
Маълумки, иқтисодиѐт жамият ҳолатини, ишлаб чиқариш кучларидан фойдаланиш ва
уларнинг ривожланиш даражасини, фан-техника тараққиѐти ютуқларидан фойдаланишни,
одамларнинг маданияти ва маълумоти даражаси ва ҳоказоларни акс эттиради. «Корхона
иқтисодиѐти» билимларнинг мустақил соҳаси ва иқтисодиѐт фанининг таркибий қисми
сифатида масаланинг айнан шу томонига кўпроқ эътибор қаратади. Жамият учун зарур
бўлган моддий бойликлардан ташқари миллий даромаднинг ҳам асосий қисми айнан
корхоналарда ишлаб чиқарилиши сабабли корхоналар иқтисодиѐтининг ҳолати бутун халқ
хўжалигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади, деб ҳисобланади. Корхона қайси тармоққа
мансублиги ва мулк шаклидан қатъи назар қанчалик яхши ва самарали ишласа, иқтисодиѐт
кўрсаткичлари ҳамда аҳолининг турмуш тарзи шунчалик юқори бўлади.
Бундай шароитларда хўжалик амалиѐти ва фан олдига биринчи ўринда ҳар бир
корхона, тўғрироғи, ишлаб чиқаришда қатнашувчи бутун жамоанинг бозор
муносабатларига асосланган ҳозирги иқтисодиѐтнинг ривожланиш тенденциялари ва
қонунларини, аввало, унинг асосий кўрсаткичлари - талаб ва таклиф тушунчаларини
билиши ва тўғри тушуниши, иккинчидан, миллий иқтисодиѐтнинг ривожланиши ва
мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига қўшилишида ўз ҳиссасини қўшиши,
учинчидан эса, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бўғинида юқори самара ва сифат
кўрсаткичларига эришиш масаласи қўйилади.
Иқтисодиѐтнинг ривожланишига керакли билим ва кўникмаларни, маблағ ва кучларни
киритмасдан туриб корхона ҳам, жамият ҳам ривожланган иқтисодиѐтни ҳамда моддий
неъматларнинг тўкинлиги ва турмуш тарзининг юқорилигини талаб қила олмайди.
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиѐти ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва
корхоналарнинг мустақил фаолият кўрсатишларига кенг имкониятлар очиб бериш билан
бирга кадрларга, уларнинг билимлари, кўникмалари ва малакаларига катта талаблар
қўймоқда. Бир томондан фан-техника тараққиѐти, иккинчи томондан эса бозор
муносабатлари ва рақобатчиликнинг ривожланиб бориш шароитларида меҳнат бозорида
фақатгина замонавий корхоналар иқтисодиѐтини яхши билувчи, унинг балансини тўғри
тушунувчи, бизнес-режа ишлаб чиқаришга қодир, инвестицион ва бошқа хўжалик фаолияти
билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишни тўғри амалга оширувчи мутахассислар
муваффақиятга эришиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: