200
Функция (лот. фунcтио) – кўп маънога эга тарқаган сўз бўлиб, мажбурият,
фаолият
доираси, вазифани билдиради. Бу тушунча барча фаолият турлари ва билим соҳаларида
фойдаланилади.
Менежмент категорияси сифатида функция бошқарув фаолиятининг муҳим тури ѐки
менежмент моҳиятининг намоѐн бўлиши соҳаси сифатида инсонлар ўртасидаги
муносабатларнинг объектив зарур турини ифодалайди.
Менежмент функцияси бошқарув таъсирини шакллантиришнинг эҳтимоллик соҳаси
сифатида маълум муаммони хал қилишга доир чора – тадбирлар ва таъсир кўрсатиш
усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни бажариш бўйича ўзаро боғлиқ тўхтовсиз хатти –
ҳаракатларни амалга оширишни назарда тутади. Шунинг учун функция бошқарув
жараѐнининг вақт ва маконда аниқликка, якуний натижавийликка эга объектив зарур
соҳаси сифатида кўрилади.
Бошқарув жараѐни – бу бошқарув ходимлари томонидан ижтимоий – иқтисодий
тизимнинг мақсадларига эришиш йўлида бошқариш принциплари, усул ва воситаларини
қўллаш асосида маҳсус технология бўйича менежмент функцияларини амалга оширишнинг
ўзаро боғлиқ бўлган хатти – ҳаракатларнинг узлуксиз кетма – кетлигидир.
Менежмент
функцияларини тадқиқ қилишга жараѐнли ѐндошиш моҳияти шундан иборат.
Маъмурий бошқарув назариясини ишлаб чиққан Анри Файолғ ХХ асрнинг бошида
маъмурий жараѐннинг беш бошланғич функциялари ѐки элементларини туркумлаган.
Булар: олдиндан кўриш, ташкил этиш, фармойиш бериш, келишиш,
назорат
функцияларидир.
Менежментнинг жаҳон амалиѐти ва замонавий адабиѐтларни таҳлил қилиш шуни
кўрсатадики, бошқарув жараѐнининг функционал концепцияси кенг ҳолда қўлланилиб,
функцияларнинг таркибида баъзи бир фарқлар бўлишига қарамасдан, ташкилотни
бошқариш циклини менежмент функцияларининг кетма – кетлиги сифатида аниқлаш
тенденцияси кузатилмоқда.
Тизимни ташкил қилувчи омил сифтида менежмент функцияси ижтимоий –
иқтисодий тизимнинг ривожланиш шароитлари билан чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли,
менежмент функциялари жамият ривожланишининг маълум босқичи ва мақсадларига мос
бўлиши керак.
Буларнинг барчаси менежмент функциялари мазмуни, моҳияти ва
фойдаланиш
шароитларини аниқлаштиришга комплекс ѐндошишни тақозо этади.
Менежментнинг жараѐн сифатида моҳиятини асосий функциялар ѐритиб беради.
Булар : режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, мотивация ва
назорат функцияларидир.
Замонавий менежмент функциялари мазмунида хўжалик фаолияти иштирокчилари
ўртасидаги, иш берувчилар, давлат, ижтимоий ташкилотлар ва бошқалар ўртасидаги
муносабатлар хусусиятлари акс этади.
Менежерлар учун менежмент функциялари гуруҳларининг ўзаро боғлиқлиги ва
ҳаракатини билиш менежмент тизимларини шакллантириш ва амал қилиш соҳасида тўғри
қарорлар қабул қилиш учун шароитлар яратади.
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар менежмент
функцияларини ташқи ва ички муҳит ўзгаришларига юқори
даражада мослашувчан
бўлишини тақозо этади.
Мослашувчанлик дейилганда менежмент функциясининг ижтимоий – иқтисодий
ўзгаришида ўз сифат белгиларини сақлаб қолиш имконияти тушунилади.
Менежментнинг асосий функцияларининг бош хусусияти – уларнинг ҳар бири
ижтимоий – иқтисодий тизимнинг умумий натижаларига эришиш учун ходимлар