Бойлик самараси ёки реал касса қолдиқлари самараси шуни билдирадики, нархлар даржасининг ошиши, жамғарилган молиявий активлари (омонатлар, облигациялар) реал харид қобилиятини пасайтириб юборади. Бундай шароитда аҳоли молиявий активларнинг реал қийматини тиклаш учун жорий даромадидан истеъмол харажатлар миқдорини қисқартиради. Масалан, муайян шахс активида 10 млн. сўм бўлса, ундан ҳеч иккиланмасдан бирорта автомашина сотиб олиши, агарда инфляция таъсирида машина нархи 12 млн. сўмга кўтарилса, у машина сотиб ололмаслиги мумкин ва яна 2 млн. сўм тўплаш учун жорий даврда олган ихтиёридаги даромадидан кўпроқ қисмини жамғаради.
Истеъмол харажати ялпи талабнинг бир қисми бўлганлиги туфайли унинг камайиши ADнинг пасайишига олиб келади.
P↑ → активларнинг↓ → С↓( S↑→ AD↓ реал қиймати
Импорт харидлар самараси шуни билдирадики, бирор мамлакатда товар ва хизматларнинг ички нархлари ташқи нархларга нисбатан ошиб борса, шу мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларга талаб камаяди ва ўз навбатида шу мамлакатда импорт маҳсулотларга бўлган талаб ошади. Ва, аксинча, ички нархларнинг пасайиши импортнинг
камайишига ва экспортнинг ошишига ёки ЯИМга талаб ошишига олиб келади. Бу эса соф экспорт ҳажми орқали ялпи талаб ҳажмига таъсир кўрсатади.
P↑→ Х↓ ( М↑→Xn↓ →AD↓
Юқорида кўриб ўтилган омиллар ялпи талабнинг баҳо омиллари деб аталади. Бундан ташқари ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омиллари ҳам мавжуд. Бу омиллардаги ўзгаришлар ялпи талабнинг миқдорида ўз аксини топади ва унинг эгри чизиғини чапга ёки ўнгга силжитади (1-чизма). Ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омилларига қуйидагиларни киритамиз:
Истеъмол харажатларидаги ўзгаришлар:
а) истеъмолчиларнинг реал моддий активлари миқдорининг ўзгариши;
б) истеъмолчилар кутиши; в) истеъмолчиларнинг қарзлари миқдорининг ўзгариши;г) истеъмолчилар даромадларидан олинадиган солиқлар миқдорининг ўзгариши.
Инвестиция харажатларидаги ўзгаришлар:
а) фоиз ставкасидаги ўзгаришлар; б) инвестициялардан кутилаётган фойда нормасининг ўзгариши; в) корхоналардан олинадиган солиқлар миқдорининг ўзгариши; г) янги технологияларнинг ишлаб чиқаришга жалб қилиниши; д)захирадаги қувватлар ўзгариши.
Давлат харажатларининг ўзгариши. Масалан, ҳарбий харажатлар ва янги касалхона ва бошқа муассасалар қуришга қарор қилинганда.
Соф экспорт ҳажмидаги ўзгаришлар.
а) бошқа мамлакатлар миллий даромадларининг ўзгариши. б) валюта курсларидаги ўзгаришлар.
Пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси юқоридагилардан ташқари ялпиталабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган яна икки омилини беради. Булар: пул таклифи (М) ва пулнинг айланиш тезлиги (V) дир.
Ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омиллари таъсирида АД эгри чизиғи ўнгга ёки чапга силжийди (1-чизма). Натижада маълум баҳо даражасига мос келувчи талаб қилинаётган ялпиички маҳсулот ҳажми ўзгаради.
Пул таклифининг, пулнинг айланиш тезлигининг ошиши, бошқа давлатлар миллий даромадининг ошиши, миллий валюта курсининг маълум миқдорда пасайиши (булар экспортнинг ортиши, импортнинг пасайишига олиб келиши туфайли) оқибатида соф экспортнинг пасайиши ва ялпи харажатлар турли компонентларининг ошиши AD эгри чизиғининг ўнгга силжишига олиб келади. Бунга аксинча бўлган ҳолатларда AD эгри чизиғи чапга силжийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |