БТ = - Sg
Бу ерда: БТ – бюджет тақчиллиги миқдори.
Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадларидан уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган ҳаражатларини айириб топилади.
Sx =M – X ёки Sx = -Xn
Агар мамлакат экспортига нисбатан кўпроқ импорт қилса, унда даромадларнинг бир қисми хорижда қолади ва кейинчалик ундан хорижий шериклар томонидан мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади:
Sp = Sд + Sx = (У + TR + N –T ) -C + ( T – TR – N )) - G + (-Xn)
ёки
Sp + Sd + Sx = У - C - G - Xn
S = C + I + G - Xn - C - G - Xn S = I
Демак, иқтисодиётдагиинвестицияхаражатларинафақатичкижамғармаларҳисобига, балкиташқидунёжамғармалариҳисобигаҳамамалгаоширилишимумкин.
Мамлакатдаинвесторларгакафолатланганюқорифойдаолишиучуняратилганшарт- шароитлархорижийинвесторлароқиминингўсишигаолибкелувчимуҳимшартларданбиридир.
Кейнсчиларфикригакўра, S=
Iайниятгабозормеханизмларивоситасидатасодифанэришилади, холос. Чункиинвесторларважамғарувчиларннигрежалариўзаромоскелавермайди.
Шутуфайлидавлаттўғрииқтисодийсиёсатюргизибмакроиқтисодийбарқарорликнитаъминлашиша рт.
Номинал ва реал ЯИМ
Иқтисодиётда мавжуд бўлган инфляция жараёнлари ЯИМни ҳисоблашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткич динамикаси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдор ва баҳо даражаларининг ўзгаришини ифодалайди. Бу шуни билдирадики, ЯИМ миқдорига бир вақтнинг ўзида ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг физик ҳажми, ҳам баҳо даражаcи ўзгариши таъсир кўрсатади.
Иқтисодиётда доимий инфляция жараёнининг мавжудлиги макроиқтисодий кўрсаткичларни таққослама баҳоларда ҳисоблашни зарур этиб қўяди. Чунки, инфляция иқтисодиётнинг реал ҳолатини бузиб кўрсатади. Иқтисодиётни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишни қийинлаштиради. Бу вазифани бажариш учун жорий баҳоларда ҳисобланган номинал кўрсаткичлардан эмас, балки таққослама (базис) баҳоларда ҳисобланган реал кўрсаткичлардан фойдаланиш зарур. Айрим ягона фирмадан фарқли ўлароқ миллий иқтисодиётда жуда кўп сонли товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилиши сабабли уларнинг барчасини бир варакайига таққослама баҳоларда ҳисоблаш қийин. Шу туфайли ЯИМ таркибида катта улушни ташкил этган энг муҳим товарлар ва хизматлар баҳосининг ўзгариши коэффициенти (баҳолар индекси) ҳисоблаб топилиб олинган натижа бутун миллий иқтисодиёт учун тадбиқ этилади.
Баҳолар индексини ёки инфляция даражасини ҳисоблаш учун:
дефлятор (Пааше индекси);
истеъмол нархлари индекси(Ласпейрес индекси);
саноат ишлаб чиқариш баҳолари индекслари ҳисобланиши лозим. Дефлятор кўрсаткичи қуйидаги формула билан ҳисоблаганади:
𝟏 𝟏
∑ 𝑸𝒊 𝑷𝒊
Дефлятор = ∙ 𝟏𝟎𝟎
∑ 𝑸𝒊 𝑷𝒊
𝟏 𝟎
Бу ерда: i – дефляторни ҳисоблаш учун бозор саватига киритилган товарлар сони;
1
Qi – жорий йилда бозор саватига киритилган i – товар ёки хизматлар ҳажми миқдори (Масалан 2 кг шакар, 2 дона кўйлак ва ҳ.к);
1
Pi – жорий йилда бозор саватига киритилган i — маҳсулотнинг шу йилга баҳоси;
0
Pi – жорий йилда бозор саватига киритилган i – маҳсулотнинг базис йилдаги баҳоси. Дефляторни ҳисоблаш шартлари:
одатда ўтган йилга нисбатан ҳисобланади;
бозор савати жорий йилда аниқланиб кейинги йилларда ўзгартирилиши мумкин;
бозор саватига ҳам истеъмол ишлаб чиқариш характеридаги товарлар ва хизматлар киритилади;
бозор саватига киритилган товарлар ва хизматлар турларининг умумий ЯИМ даги улуши катта қисмини ташкил қилиши керак;
бозор саватига киритилган товарлар ва хизматлар ҳажмлари ўртасидаги нисбат уларнинг ЯИМ даги улушлари ўртасидаги нисбатга мос келиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |