Электрмагнит реле ёрдамида ўта юкланишдан ҳимоя
Ҳимоя ток релесининг ишга тушиш токи
Iр.и= КзКсх Iд.ном/Кк ,
бу ерда Кз=1,1-1,2 –заҳира коэффициенти; Кқ=0,8 – ток релесининг қайтиш коэффициенти.
Агар ток релеси ток трансформатори орқали уланган бўлса
Iр.и= КзКсх Iд.ном/( Кк.КI),
бу ерда КI – ток трансформаторининг трансформация коэффициенти.
Ҳимоя двигателнинг ишга тушиш вақтида ишламаслиги керак. Бунинг учун ҳимоя ҳаяллаш вақтига (t3 с) эга бўлади.
Назорат саволлари
Электр двигателларнинг реле ҳимоясига қандай асосий талаблар қўйилади?
Электр двигателларнинг қандай шикастланиш турлари ва нормал бўлмаган режимларини биласиз?
Электр двигателларда қандай ҳимоялар қўлланилади?
Электр двигателларнинг қисқа туташувдан ҳимояси қандай бажарилади?
Ўта юкланишдан ҳимоя нима учун хизмат қилади?
Электр двигателарнинг қисқа туташувдан ҳимояси максимал ток релеси ёрдамида қандай кўринишда бажарилади?
Ток отсечкасининг ишлаш токи қандай ҳисобланади?
Ток отсечкасининг сезгирлиги қандай ҳисобланади?
Ўта юкланишдан ҳимоя қандай релелар ёрдамида бажарилиши мумкин?
Нима учун электр двигателларнинг ўта юкланишдан ҳимояси ҳаяллаш вақтига эга?
3.5. Юқори кучланиш томонида виключател бўлмаган подстанцияларнинг реле ҳимояси ва автоматикаси
Маълумки подстанциялар нархининг катта қисмини уларнинг юқори кучланиш томони ўрнатиладиган виключателларнинг нархи ташкил қилади. Шунинг учун юқори кучланиш томонида виключател бўлмаган подстанциялар кенг қўлланилмокда. Бунинг техник - иктисодий эффективлиги фақат вилючателларнинггина эмас, бундан ташқари компрессор қурилмаларининг ҳам керак эмаслиги, подстанция эгаллаган майдоннинг қисқариши ва унинг қурилишига кетадиган вақтнинг камайиши, подстанциядан фойдаланишга кетадиган сарфларнинг қисқариши ва доимий хизмат кўрсатувчи персоналнинг зарур эмаслиги билан белгиланади.
Юқори кучланиш томонида узгич ва қисқа туташтиргичлардан фойдаланиб бажарилган подстанциялар энг кўп тарқалган (34-расм, б).
Трансформатор шикастланганда унинг ҳимояси РҲТ ишлайди ва қисқа туташтиргич QN нинг улаш чўлғами YАС га ток берилади. Қисқа туташтиргич уланади, сунъий равишда қисқа туташув ҳосил қилинади.
Таъминловчи линия W нинг бошланишига ўрнатилган ҳимоя РҲЛ ишлайди ва W линияни Т трансформатор билан биргаликда узади. Токсиз паузада ( линияда ток ҳам кучланиш ҳам бўлмаганда) узгич QR трансформаторни линиядан узади. Линия бошланишига ўрнатилган АҚУ қурилмаси линияни қайта улайди. Шикастланган трансформатордан бошқа истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланади.
Узгич QR фақат ундан ток ўтмаётганда ва қисқа туташтиргич QN улангандан кейин узилиши мумкин. Бунинг учун қисқа туташтиргичнинг ёрдамчи контакти SQN, минимал ток релеси КА ва вақт релеси КТ дан фойдаланилади (34-расм, б).
Қисқа туташтиргич уланганда унинг ёрдамчи контакти SQN уланади, Лекин ток ўтаётганлиги сабабли КА реленинг КА.1 контакти узилган ҳолатда бўлади. Вақт релеси КТ ишламайди. Линия узилгандан кейин токсиз пауза ҳосил бўлганда КА. 1 контактлар уланади. Вақт релеси КТ ишга тушади ва тахминан 0,2-0,3с ҳаяллаш вақтидан кейин унинг КТ. 1 контактлари уланади. Узгичнинг узиш чўлғамидан ток ўтиб у автоматик равишда узилади. Агар вақт релеси бўлмаса қисқа туташтиргич уланаётган вақтда схема ишлаб узгич ток ўтаётган вақтда нотўғри узилиши мумкин.
Узгич токсиз паузада, яъни подстанцияда кучланиш бўлмаганда,
ишлаши учун оператив ток манбаси сифатида аккумулятор батареялари ёки олдиндан зарядланган конденсатордан фойдаланиш керак.
34-расм. Юқори кучланиш томонида виключател бўлмаган трансформаторнинг схемаси (а) ва узгични узиш схемаси (б)
Юқоридаги схема (34-расм, б) универсал бўлиб тез ишлайдиган ҳимоя бўлганда ҳам, ҳаяллаш вақтига эга бўлган ҳимоя бўлганда ҳам ишлатилиши мумкин. Иккала ҳолда ҳам линияда бир мартали АҚУ қўлланилади. АҚУ нинг ишлаш вақти қисқа туташтиргичнинг улаш ва узгичнинг узиш вақтидан катта бўлиши керак.
Юқори кучланиш томонидан қисқа туташтиргич ва узгич ўрнатилган қуввати катта трансформаторларда шикастланишлардан газ ва дифференциал ҳимоя бажарилади. Ўрта ва кичик қувватли трансформаторларнинг юқори кучланиш томонига МТҲ билан биргаликда ток отсечкаси ўрнатилади.
Трансформаторларни ташқи қисқа туташувлардан ҳимоя қилиш учун уларнинг паст кучланиш томонига МТҲ ўрнатилади.
Икки трансформаторли подстанцияларда ҳар бир трансформатор алоҳида ишлайди. Ишончлиликни орттириш учун шиналар иккита секцияга бўлинади. Секцияларни боғловчи виключател нормал режимда узилган бўлади ва унга таъсир қилувчи РАУ қурилмаси ўрнатилади. Ҳар бир трансформаторнинг ҳимояси юқорида кўриб ўтилган якка трансформаторники сингари бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |