2.8.2. РАУ қурилмаларига қўйиладиган талаблар
РАУ қурилмаларига қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
Ишга тушиш учун доимо тайёр бўлиши керак;
Ишчи манба ҳар қандай сабаб билан узилганда ҳам резерв манба уланиши керак;
Қисқа вақт ичида ишлаши керак;
Фақат бир марта ишлаши керак, бу билан резерв манбани турғун қисқа туташувга кўп марта улашнинг олди олинади.
2.8.3. РАУ қурилмаларининг схемалари
Электр таъминотининг схемаси, номинал кучланиши ва қўлланилган коммутацион аппаратларга боғлиқ ҳолда РАУ қурилмаларининг ҳар хил схемалари мавжуд.
24-расм. РАУ қурилмасига эга бўлган электр тармоқларининг схемалари
Кучланиши 1000 В гача бўлган электр тармоқларида қўлланиладиган, контакторлар ёрдамида бажарилган РАУ қурилмасининг схемаси 25-расмда кўрсатилган. Нормал режимда Ю1,Ю2 ва Ю3 юкламалар электр энергиясини КМ1 контакторнинг чўлғамига берилувчи линия кучланиши воситасида уланган КМ1.1 контактлар орқали ишчи манбадан олади. Ишчи манбада кучланиш йўқолганда КМ1 контакторнинг асосий контактлари КМ1.1 узилади ва ёрдамчи контактори КМ1.2 уланади. Агар резерв манбада кучланиш бўлса КМ2 контакторнинг чўлғамидан ток ўтиб унинг КМ2.1 контакти уланади ва юкламалар резерв манбадан электр энергиясини ола бошлайди.
Электромагнит юритмали виключателга эга бўлган кучланиши 1000 В дан юқори электр тармоқларида қўлланиладиган схемалардан бири 26-расмда келтирилган. Унда РАУ қурилмасининг ишга туширувчи органи сифатида ишчи манбадан келадиган кучланиш йўқолганда ишлайдиган КV1 ва КV3 минимал кучланиш релелари ва резерв манбада кучланиш мавжудлигида ишлайдиган КV3 максимал кучланиш релеларидан фойдаланилган. РАУ қурилмасининг ишлашга бўлган tрау ҳаяллаш вақти КТ вақт релеси ёрдамида ҳосил қилинади ва у реле ҳимоясининг ишлаш вақтидан катта бўлиши керак. Резерв манбанинг виключатели Q2 уланиши учун унинг YАС2 уловчи чўлғамидан маълум вақт ток ўтиб туриши керак. Бу вақт контактлари узилган вақтда (қайтишда) ҳаяллаш вақтига эга бўлган КLТ оралиқ реле ёрдамида ҳосил қилинади. Нормал режимда Q2 узилган, Q1 эса уланган. Виключател Q1 нинг Q1.1 ва Q1.2 ёрдамчи контактлари уланган, Q1.3 ёрдамчи контакт узилган . Оралиқ КLТ реленинг чўлғамидан ток Q1.2 контакт орқали ўтиши сабабли унинг КLТ.1 ва КLТ.2 контактлари уланган ҳолатда бўлади. Виключател Q2 нинг Q2.1 ёрдамчи контакти уланган ва улаш электромагнит YАС2 нинг занжири тайёр ҳолатда туради.
РАУ қурилмаси қуйидагича ишлайди. Подстанция шиналарида кучланиш йўқолганда КV1 ва КV2 минимал кучланиш релелари ишлайди, уларнинг КV1.1 ва КV2.1 контактлари уланади, КТ вақт релеси ишга тушади. Унинг КТ.1 контакти tрау1 га тенг бўлган вақтдан кейин уланади, КL оралиқ реленинг чўлғамидан ток ўтиб унинг КL1 контакти Q1 виключателнинг YАТ1 узиш электромагнити занжирини улайди, Q1 виключател узилади, унинг Q1.1 ва Q1.2 ёрдамчи контактлари ҳам узилади, Q1.3 ёрдамчи контакти эса уланиб Q2 виключателнинг YАС2 улаш электромагнити занжирини улайди, Q2 виключател уланади.
РАУ қурилмасининг параметрларини ҳисоблаш.
Ҳисоблашни 26-расмда кўрсатилган схема учун бажарайлик;
1) минимал кучланиш релелари КV1 ва нинг ишлаш кучланишлари
Uрu1=Uқол.к/(кзкқUu)
ва
Uрu1=Uқол.у.п/(кқкзкu)
ифодалар ёрдамида ҳисобланади ва кичиги қабул қилинади. Юқоридаги ифодаларда Uқол.к, Uқол.ў.u - қисқа туташув вақтида ёки двигателларнинг ўз ишга тушиши вақтида кучланишнинг пасайган қийматлари; кқ=1,25 - қайтиш коэффициенти.
2) максимал кучланиш релеси КV2 нинг ишлаш кучланиши
Uри2=Uuш.min/(кқкзкu),
бу ерда кқ=0,8 - қайтиш коэффициенти; кз = 1,1 1,2 – заҳира коэффициенти.
3) РАУ қурилмасининг ишлаш вақти реле ҳимоясининг tрҳmax ишлаш вақтидан четлаштирилиши керак
tрау1= tрх mах +t,
бу ерда t=0,6…2с - вақт поғонаси, вақт бўйича ўрнатмаси 9с гача бўлган релелар учун t=0,6с ва 20с гача бўлган релелар учун t=1,5…2с.
4) резерв манба виключателининг улаш электромагнитига таъсир қилиш вақти
tрау2= tву+t3,
бу ерда tву-Q2 виключателнинг уланиш вақти: t3=0,3...0,5с
25-расм. Кучланиш 1000 В гача бўлган электр тармоқларида контакторлар ёрдамида бажарилган РАУ қурилмасининг схемаси
26-расм. Электромагнит юритмали виключателга эга бўлган кучланиши 1000 В дан юқори электр тармоқларида қўлланиладиган РАУ қурилмасининг схемаси
Назорат саволлари
Қандай истеъмолчилар учун РАУ қурилмалари қўлланилади?
РАУ қурилмаларига қўйиладиган талаблар.
РАУ қурилмалари нима учун фақат бир марта ишлаши керак?
РАУ қурилмаларининг схемалари.
Яққол ва яққол бўлмаган резерв.
РАУ қурилмаларидан фойдаланишнинг эффективлиги.
Контакторлар ёрдамида РАУ қурилмаси қандай бажарилади?
Электромагнит юритмали виключателга эга бўлган кучланишга 1000 В дан юқори электр тармоқларида қўлланиладиган РАУ қурилмаларининг органи.
РАУ нинг ишга туташувчи органи.
РАУнинг параметрлари қандай ҳисобланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |