Йўналтирилган максимал ток ҳимояларининг турли хил схемалари мавжуд ва улар бир-биридан, асосан, қуйидагилар билан фарқ қилади:
Ишга тушириш органининг тури билан. Ишга тушириш органи ток релелари ёрдамида (2.11-расм) ёки ток ва кучланиш релеларининг контактларини кетма-кет улаб фақат кучланиш пасайганда ишлайдиган қилиб (2.12-расм) бажарилиши мумкин;
Қувват йўналишини аниқлайдиган органнинг тури бўйича: уч фазали (2.11-расм) ёки бир фазали (2.12-расм) йўналтирилган қувват релеси ёрдамида;
Йўналтирилган қувват релесига кучланишни келтириш усули бўйича: доимий равишда ёки шикастланиш юз берган моментда;
Ҳаяллаш вақтига эга ёки эга эмаслиги бўйича;
Фойдаланилган фазалар сони бўйича: уч фазали (2.11-расм) ёки икки фазали (2.10 ва 2.13-расмлар);
Оператив токнинг тури бўйича: ўзгармас (2.11 ва 2.12-расмлар) ёки ўзгарувчан (2.13 -расм) оператив токли;
Схемаларда қувват релеси қисқа туташувларнинг ҳар хил турларида қувватнинг йўналишини (ишорасини) тўғри аниқлайдиган ва унга максимал Sр қувват келадиган қилиб уланади. Қувват релеси 90° ёки 30° ли схема бўйича уланиши мумкин. Кенг тарқалган РБМ-171 ва РБМ-271 турдаги индукцион қувват релеларида максимал сезгирлик бурчаги -30° ва -45° бўлиб, улар учун 90° ли схема афзалликларга эга. Бундай уланишда айлантирувчи моментнинг ишораси қисқа туташув ҳимоя зонасида бўлганда мусбат, зонадан ташқарида бўлганда манфий бўлади, релега келадиган қувват р нинг ҳар хил қийматларида ҳам реле ишлаши учун етарли даражада катта ҳамда Uр нинг қиймати ҳам мумкин бўлган даражада катта бўлиб, реле ишламайдиган зонанинг минимал бўлишини таъминлайди.
Йўналтирилган МТҲ нинг схемасида (2.10-расм) КW1 қувват релесининг ток чўлғами А фазанинг токига ва кучланиш чўлғами В ва С фазалар орасидаги кучланишга уланган, яъни А фаза токи ва В ҳамда С фазалар орасидаги кучланиш орасидаги бурчак 90°га тенг. Шунга ўхшаш равишда С фазадаги қувват релесининг ток чўлғами С фазанинг токига ва кучланиш чўлғами А ва В фазалар орасидаги кучланишга уланган.
2.10-расм. Йўналтирилган МТҲ нинг схемаси Қувват релелари юқори сезгирликка эга бўладиган қилиб тайёрланиши сабабли, улар нормал режимда нотўғри ишлаши мумкин.
Бунга йўл қўймаслиги учун қувват релелари ток релелари КА1 ва КА2 орқали уланади. Ток ва қувват релеларининг контактлари кетма-кет уланганлиги сабабли ҳимоя фақат ток релеси ишлагандан кейин, яъни қисқа туташув вақтида ишлаши мумкин.
Йўналтирилган МТҲнинг схемаси оддий МТҲнинг схемасидан қўшимча қувват релеларининг уланиши билан фарқ қилади, ишга тушиш токларини танлаш эса бир хил.
2.11-расм. Токли ишга тушириш органи ва 30-градусли схема бўйича уланган уч фазали йўналтирилган қувват релесига эга бўлган йўналтирилган максимал ток ҳимоясининг принципиал схемаси: а — ток занжирларининг схемаси; б — кучланиш занжирининг схемаси; в —оператив ток занжирининг схемаси
2.12-расм. Ток ва минимал кучланиш бўйича ишга тушириш органларига ва 90-градусли схема бўйича уланган бир фазали йўналтирилган қувват релеларига эга бўлган йўналтирилган максимал ҳимоянинг принципиал схемаси: а — ток занжирларининг схемаси; б — кучланиш занжирларининг схемаси; в — оператив ток занжирларининг схемаси
2.13-расм. Ўзгарувчан токда бажарилган икки фазали йўналтирилган максимал ток ҳимоясининг принципиал схемаси: а — ток занжирларининг схемаси; б — кучланиш занжирларининг схемаси; в) вақт релеси иккиламчи занжирларининг схемаси; г) – оралиқ реле иккиламчи занжирларининг схемаси
2.1-жадвал. Йўналтирилган қувват релесини фаза токлари ва линия кучланишларига улаш схемалари
30-градусли схема бўйича
90-градусли схема бўйича
Токнинг фазалари
Кучланишнинг фазалари
Токнинг фазалари
Кучланишнинг фазалари
IA
UAC
IA
UBC
IB
UBA
IB
UCA
IC
UCB
IC
UAB
Йўналтирилган қувват релеси қисқа туташув вақтида қувватнинг йўналишини тўғри аниқлаши керак.
Йўналтирилган қувват релесини тармоққа улашда фойдаланиладиган фаза токлари ва линия кучланишлари 30-градусли ва 90-градусли схемалар учун 2.1-жадвалда келтирилган.
Назорат саволлари Қандай ҳимояга йўналтирилган ҳимоя дейилади?
Йўналтирилган ҳимоя қандай линияларда қўлланилади?
Қувват релесининг ишлаш принципи?
Қувват релеси қандай схемалар бўйича уланиши мумкин?
Қувват релесининг ички силжиш бурчаги қандай аниқланади?
Қувват релесининг максимал сезгирлик бурчаги деб қандай бурчакка айтилади?
Қувват релеси қандай схемалар бўйича уланиши мумкин?
Йўналтирилган МТҲнинг схемаси оддий МТҲнинг схемасидан нима билан фарқ қилади?
Нима учун қувват ва ток релеларининг контактлари кетма-кет уланади?