Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Кучланишни автоматик ростлаш қурилмалари



Download 4,22 Mb.
bet53/56
Sana15.04.2022
Hajmi4,22 Mb.
#554291
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Rele ximoyasi va avtomatika

4.1.2. Кучланишни автоматик ростлаш қурилмалари


Кучланишни автоматик ростлаш қурилмалари бир поғонали ёки кўп поғонали бўлиши мумкин. Конденсатор қурилмаси тўлиғича уланадиган (узиладиган) бўлса кучланишни автоматик ростлаш қурилмаси бир поғонали қилиб бажарилади. Конденсатор қурилмасининг айрим батареялари ёки якка конденсаторлар улаб узиладиган бўлса кучланишни автоматик ростлаш қурилмалари кўп поғонали қилиб бажарилади.
Кучланишни автоматик ростлаш қурилмалари кучланиш бўйича, юклама токи бўйича, реактив қувватнинг қиймати ёки ишораси бўйича ёки вақт бўйича амалга оширилиши мумкин.
Кучланиши 0,38кВли шиналарда кучланишни автоматик ростлаш учун 35–расмда кўрсатилган бир поғонали схема қўлланилиши мумкин. Схемада конденсатор қурилмасини ҳимоя қилиш элементлари (F1 ва F2 сақлагичлар ва SF автоматик виключател) кўрсатилган.
Ростлаш кучланиш бўйича амалга оширилади, шунинг учун схемада KV1 максимал кучланиш релеси ва KV2 минимал кучланиш релеси мавжуд. Кучланиш ортиб кетганда KV1 реле ишлайди ва КТ1 вақт релесининг чўлғамидан ток ўта бошлайди. Маълум вақтдан кейин КТ1 вақт релесининг контактлари узилиб КМ контактор чўлғамининг занжирини узади. Контакторнинг асосий контактлари КМ.1 ҳам узилиб конденсатор қурилмасини тармоқдан ажратади. Тармоқдаги кучланиш пасайганда KV2 минимал кучланиш релеси ишлаб КТ2 вақт релесини ишга туширади. Маълум вақтдан кейин КТ2 вақт релесининг контактлари уланиб КМ контактор чўлғамининг занжирини улайди. Конденсатор қурилмаси тармоққа уланади. Кучланишнинг қисқа вақтли тебранишларида автоматиканинг ишлашининг олдини олиш учун схемага ҳаяллаш вақтлари t=15 секунд бўлган КТ1 ва КТ2 вақт релелари киритилган.



35-расм. Конденсатор қурилмаси ёрдамида кучланишни бир поғонали ростлаш схемаси.
Юқори кучланишли конденсатор қурилмасини вақт бўйича бир поғонали бошқариш схемаси 36-расмда келтирилган. Электр соатнинг РТ контактлари t=15 секунд давомида уланиб Q виключателнинг ҳолатига мос равишда КТ1 ёки КТ2 вақт релеларидан бирини улайди. Агар Q виключател узилган бўлса КТ1 вақт релеси ишлаб t1=9…10 секунддан кейин виключателнинг YAC улаш электромагнитига таъсир қилиб уни улайди.





36-расм. Конденсатор қурилмасини вақт бўйича бир поғонали бошқариш схемаси

Виключател улангандан кейин t2=t1 ҳаяллаш вақтига эга бўлган КТ2 вақт релеси ишга тушади. Иккала вақт релеларининг умумий ҳаяллаш вақти электр соат контакти РТ нинг уланган ҳолатда бўлиш вақтидан катта бўлганлиги сабабли КТ2 вақт релеси ўзининг контактларини улаб улгурмайди. Натижада конденсатор қурилмаси электр соат контактларининг кейинги марта уланишигача шиналарга уланган ҳолатда қолади. Конденсатор қурилмаси қисқа туташувлар ва ўтаюкланишлардан умумий ҳимояга эга. Ҳимоя РТ-80 турдаги КАТ1 и КАТ2 индукцион релелар ёрдамида бажарилган. Кучланиш ортиб кетишидан ҳимоя учун KV максимал кучланиш релеси ва КТ3 вақт релеси хизмат қилади.





Download 4,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish