Реле ҳимояси ва автоматика схемаларида ишлатиладиган
bet 5/56 Sana 15.04.2022 Hajmi 4,22 Mb. #554291
Bog'liq
Rele ximoyasi va avtomatika
Реле ҳимояси ва автоматика схемаларида ишлатиладиган шартли белгилар
Реле ҳимояси ва автоматика схемаларида қуйидаги шартли белгилар ишлатилади:
а) реле ва контакторларнинг чулғамлари: 1-бир чулғамли; 2- икки чулғамли; 3-ток релеси; 4- ишлаш жараёнида ҳаяллаш вақтига эга бўлган вақт релеси;
б) реленинг уланувчи контактлари: 1-дархол уланувчи; 2-уланаётганда ҳаяллаш вақтига эга бўлган; 3-узилаётганда ҳаяллаш вақтига эга бўлган; 4- уланаётганда ҳам узилаётганда ҳам ҳаяллаш вақтига эга бўлган;
в) реленинг узилувчи контактлари: 1-дархол узилувчи; 2-узилаётганда ҳаяллаш вақтига эга; 3-уланаётган вақтда ҳаяллаш вақтига эга; 4- уланаётганда ҳам узилаётганда ҳам ҳаяллаш вақтига эга;
г) уланиб – узилувчи контактлар: 1- контактлар узилиб – уланаётган вақтда занжир қисқа вақт давомида узилади; 2- контактлар узилиб – уланаётган вақтда занжир узилмайди;
д) реленинг қисқа вақтга уланадиган (импульс) контактлари: 1-тез ишлайдиган; 2-ҳаяллаш вақтига эга бўлган;
е) блок контактлар: 1-уланувчи; 2- узилувчи;
ж) ўз-ўзидан орқага қайтмайдиган контактлар (масалан, кўрсаткич релеларнинг контактлари): 1-уланувчи; 2- узилувчи;
З) рубильниклар: 1- бир фазали; 2- уч фазали;
и) сақлагич;
к) автаматик узгич: 1- бир фазали; 2- уч фазали;
л) кнопкалар: 1- уланувчи; 2- узилувчи;
Электр схемалари элементларини кўрсатиш учун қуйидаги белгилашлардан фойдаланилади:
А — микросхемалар асосидаги функционал кучайтиргич; подстанция шиналари;
А К — ҳимоя комплекти;
АК B — блокировка қурилмаси; тебранишлар вақтида блакировка қилиш қурилмаси;
С — сиғим, конденсатор;
D — мантиқий элемент;
DH — сигнализациянинг мантиқий элементи;
DT — вақт мантиқий элементи;
DU — ЭМАС мантиқий элементи;
DX — ВА мантиқий элементи;
DW — ЁКИ мантиқий элементи;
DWU — ЁКИ-ЭМАС мантиқий элементи;
ЕА — таъсирланувчи элемент; нолғ-орган; чиқиш элементи;
EL — ёритиш лампаси;
F — суюқланувчи сақлагич;
FA — реле ҳимояси, автоматика ва бошқариш занжирларидаги суюқланувчи сақлагич;
FH — сигнал занжирларидаги суюқланувчи сақлагич;
FQ — виключателни бошқариш занжирларидаги суюқланувчи сақлагич;
FV — разрядник;
G — аккумулятор батареяси;
GE — ўзгармас ток генератори;
HL —сигнал лампаси;
HLW — оқ линзали сигнал лампаси;
К — реле;
КА — ток релеси; токка боғлиқ бўлмаган ҳаяллаш вақтига эга бўлган ток ҳимояси;
КАТ — тез тўйинувчи трансформаторли ток релеси; токка боғлиқ ҳаяллаш вақтига эга бўлган ток ҳимояси;
К АО — нол кетма-кетлик ток релеси; нол кетма-кетлик ток ҳимояси;
К AW — тормозланувчи дифференциал ҳимоянинг ток релеси; йўналтирилган максимал ток ҳимояси;
KAZ — ток фильтри;
KBS — кўп марта уланишдан блокировка қилиш релеси;
KBV — кучланиш занжирининг бузилишидан блокировка;
КН — кўрсаткич реле;
KL — оралиқ реле;
КТ — вақт релеси;
KS — фазаларни таққослаш релеси;
KV — кучланиш релеси;
KVT — ҳаяллаш вақтига эга бўлган бевосита ишловчи кучланиш релеси;
KYZ — тескари кетма-кетлик кучланиш фильтрига уланган кучланиш релеси;
KW — йўналтирилган қувват релеси;
KZ — қаршилик релеси; масофа ҳимояси;
KQC — «Уланган» ҳолатнинг релеси;
L —индуктивлик ғалтаги;
М — электр двигатели;
Р — прибор;
РА — амперметр;
Р V — вольтметр;
Q — виключател;
QA — шиналарни уловчи виключател;
QB — секция виключатели;
QR — узгич (автоматик ажраткич);
QN — қисқа туташтиргич;
QS — ажраткич;
R — резистор;
RR — реостат;
SA — бошқариш калити;
SAC — улаб-узгич;
SB — бошқариш тугмаси;
SF — автоматик;
SQ — виключателнинг ёрдамчи контакти;
SQS — ажраткичнинг ёрдамчи контакти;
SX — накладка;
Т — трансформатор, автотрансформатор;
ТА — ток трансформатори;
TAV — трансреактор;
TL — оралиқ трансформатор;
TLA — оралиқ тез тўйинувчи ток трансформатори;
TLV — оралиқ тез тўйинувчи кучланиш трансформатори;
TS — стабилизатор;
TV — кучланиш трансформатори;
VD — диод, тиристор, стабилитрон;
VS — кўприк тўғрилагич;
VT — транзистор;
W — линия;
YA — электромагнит;
YAC — улаш электромагнити;
YAT — узиш электромагнити;
X — реактив қаршилик;
Z — тўла қаршилик;
ZA 2 — тескари кетма-кетлик фильтри;
ZV2 — тескари кетма-кетлик кучланиш фильтри;
ZF — юқори гармоника токинингфильтри;
Do'stlaringiz bilan baham: