нобаланс токлари
Нобаланс токлари деб нормал ёки ташқи қисқа туташувларда, яъни дифференциал ҳимоя ишламаслиги керак бўлган режимларда реледан ўтадиган токларга айтилади. Нобаланс токлари ҳимоянинг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин. Шунинг учун дифференциал ҳимояни нобаланс токларидан четлаштириш зарур. Нобаланс токларининг ҳосил бўлиши сабаблари қўйдагилар:
1. Ток трансформаторининг (ТТ) иккиламчи токлари тенг бўлмаслиги. ТТ ларнинг трансформация коэффициентлари стандарт қийматларга эга бўлганлиги учун иккиламчи токларни аниқ тенглаштириб бўлмайди. Нобаланс токларини камайтириш учун ток автотрансформаторларидан ёки тез туйинувчи трансформаторли релеларнинг (масалан, , РНТ турдаги) тенглаштирувчи чўлғамларидан фойдаланилади;
2. Трансформатор чўлғамлари уланиш схемаларининг ҳар хиллиги сабабли чўлғамларининг бирламчи токлари орасидаги бурчак силжиши ҳосил бўлади. Масалан, чўлғамлар юлдуз - учбурчак схемаси бўйича уланганда бурчак силжиши 30° га тенг. Бурчак силжишини компенсация қилиш учун трансформаторнинг чўлғами юлдузга уланган томонда ТТ лар учбурчакка ва учбурчакка уланган томонда ТТлар юлдузга уланади;
3.Трансформаторнинг трансформация коэффициентини ростлаш. Бунда чўлғамларнинг бирламчи токлари орасидаги нисбат бузилади ва реле чўлғамида нобаланс токлари ҳосил бўлади. Бу ток
Iнб.р=(N%/100)(Iк.max /KI)га тенг.
Кучланиш остида ростланадиган трансформаторларда
бўлиб олинади;
4. Трансформаторларнинг магнитлаш токи. Юкламага уланмаган трансформатор манбага уланганда унинг фақат бирламчи чўлғамидан номиналга нисбатан 58 марта катта магнитлаш токи ўтади. Натижада дифференциал ҳимоя нотўғри ишлайди. Бунинг олдини олиш учун дифференциал ҳимоя магнитлаш токининг сакрашидан, асосан қуйидаги йўллардан бири ёрдамида четлаштирилади:
а) ҳимоянинг сезгирлигини камайтириш (дифференциал отсечка);
в) релени оралиқ тез тўйинувчи ток трансформатори орқали улаш (РНТ ёки ДЗТ турдаги релелар фойдаланиб бажарилган дифференциал ҳимоялар).
Бўйлама дифференциал ҳимоя қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи токлари ҳисобланади (Iном.1 ва Iном2) ва ўрнатиладиган ток трансформаторларининг трансформация коэффициентлари аниқланади
КI1=1,73Iном1/5;
КI2= Iном2/5 ;
КI1 ва КI2 нинг, ҳисоблаш натижаларига қараганда 1,52 марта катта, стандарт қийматлари қабул қилинади.
2. Дифференциал ҳимоя елкаларидаги иккиламчи номинал токлар ҳисобланади
I12=1,73Iном1/КI1 ;
I22=Iном2/КI2 ,
бу ерда КI1– ва КI2–ток трансформаторларининг қабул қилинган стандарт трансформация коэффициентлари.
Дифференциал ҳимоянинг асосий томони деб иккиламчи токи катта бўлган томон қабул қилинади ва ҳамма ҳисоблар асосий томон учун бажарилади.
3. Дифференциал ҳимоянинг ишга тушиш токи қуйидаги шартларга асосан танланади:
а) юкланмаган трансформатор уланганда ҳосил бўладиган магнитловчи токнинг сакраши вақтида ҳимоя ишламаслиги керак
Iҳи=К3 Iтр.ном. (1)
бу ерда Iтр.ном –асосий томон учун трансформаторнинг номинал токи; К3=1,3 - РНТ-565 релеси учун ва К3=1,21,5 - ДЭТ-11 релеси учун;
б) ҳимоянинг ишга тушиш токи энг катта нобаланс токидан катта бўлиши керак
Iҳи=К3 Iнб.мах ,
Iнб.мах= Iнб+ Iнб+ Iнб,
бу крда Iнб- дифференциал ҳимояни ток билан таъминловчи ток трансформатор-ларининг бир хил эмаслиги ва хатолиги ҳисобига ҳосил бўлади
Iнб= КапКбfi Iк.мах ,
бу ерда, Кб – ток трансформаторларининг бир ҳиллигини ҳисобга олувчи коэффициент, агар улар бир ҳил бўлса Кб =0,5 ва бир хил бўлмаса Кб =1,0; Кап –ўтиш жараёнининг ҳисобга олувчи коэффициент, РНТ ёки ДЗТ реле қўлланилган бўлса Кап=1,0, бошқа турдаги релелар учун Кап=2,0; fi =0,1 – ток трансформаторларининг 10% ли хатолигини ҳисобга олувчи коэффициент; Iк.мах – трансформатордан кейинги нуқтадаги энг катта қисқа туташув токининг асосий томонга келтирилган қиймати;
Iнб –ҳимояланётган трансформатор кучланишини ростлаш натижасида ҳосил бўладиган нобаланс токи
Iнб = N I к. мах/100
бу ерда, N – кучланишни тўла ростлаш чегарасининг қиймати, масалан, 8% бўлса, 2х8=16% олинади;
Iнб – РНТ /ДЗТ/ реленинг коммутатордаги ҳисоблаб топилган ўрамлар сонини аниқ қўймаслик натижасида ҳосил бўладиган нобаланс токи
Iнб =( Wҳис-W1) Iк.мах/ W1ҳис
бу ерда Wхис - РНТ реленинг асосий бўлмаган томони учун ҳисоблаб топилган ва коммутаторда қўйилган ўрамлар сони, дифференциал ҳимоя биринчи марта ҳисобланаётганда ҳисобга олинмайди
Iхи= К3 (Iнб+ Iнб) , (2)
(2.3) ва (2.4) ифодалардан топилган токларнинг каттаси ҳимоянинг ҳисобий ишлаш токи сифатида қабул қилинади.
4. Ҳимоянинг ишлаш зонасидаги дастлабки сезгирлиги текшириб кўрилади
Кс = Iқ.мin / Iҳ.и (3)
бу ерда, Iқ.мin – қисқа туташув токининг энг кичик қиймати (одатда ҳимоя зонасидаги икки фазали қисқа туташув токи). Агар Кс2 бўлса ҳисобларни давом эттириш мумкин.
5. Токи катта бўлган асосий томонга келтирилган ҳимоянинг ишлаш токи топилади
Iри =Ксх Iҳ.и /КI (4)
6. Асосий томон учун қўйиладиган РНТ реленинг ҳисобий ўрамлар сони топилади
Wас.ҳис =Fи/Iри,
РНТ-565 реле учун Fи = 100 А ўрамлар сони. Аниқланган ҳисобий ўрамлар сони РНТ-565 реледа қўйилиши мумкин бўлган кичик қийматгача яхлитланади ( Wас ).
7. Асосий бўлмаган томон учун ҳисобий ўрамлар сони топилади
Wас.бўл.ҳис = WасIн1/Iн2 (5)
бу ерда, Iн1- асосий томоннинг иккиламчи номинал токи; Iн2 - асосий бўлмаган томоннинг иккиламчи номинал токи.
8. Iнб ҳисобга олиниб нобаланс ток топилади.
9. (1), (2) ва (4) ифодалар ёрдамида ҳимоянинг ишга тушиш токи ва реленинг ишга тушиш токи ҳисобланади.
Агар Iҳи олдин топилган қийматдан катта чиқса аввалгидан кичикроқ қиймати қабул қилинади ва қолган ҳисоблар қайтарилади.
Ҳимоянинг сезгирлиги (3) ифода ёрдамида қайтадан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |