Ишлайдиган пенсионерлар. Ишловчи пенсионерлар сони ҳам демографик омил таoсири остида қарор топади — бу ерда шундай боғлиқлик бўлади: пенсия ёшдаги кишилар қанчалик кўп бўлса, шу ёшдаги ишловчилар ҳам кўп бўлади.
Меҳнатга қобилиятли кишилар аҳолининг кўпайиб борувчи қисмини ташкил этадилар. Бунда ривожланган иқтисодиётга эга бўлган мамлакатларга хос бўлган аҳолининг — ҳаётга обoектив қарашидан иборат обoектив жараён ўз ифодасини топади.
Хилма-хил ижтимоий омиллар орасида пенсионерларнинг меҳнат фаоллигига анча кўпроқ таoсир қилувчи асосий омилларни қайд қилиб ўтамиз. 1. Пенсиянинг миқдори. Айни бир хил миқдордаги пенсия бировларга етади, бошқаларга эса етмайди, шу сабабдан инсон меҳнат қилишга интилади. Яна шундай меҳнатга рағбатлантирувчи қўшимча омил ҳам борки, бунда: 2. Катта ёшдаги киши иш ҳақи билан бир қаторда пенсия олиш ҳуқуқига ҳам эгадир.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш
„Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш" ва „мамлакатнинг меҳнат потенциали" тушунчалари ўзаро бир-бири билан боғлиқдир.
Биз бу ерда фойдаланиш деганда иқтисодиётнинг ресурсларидан бири бўлган меҳнат ресурсларини таoрифловчи икки йўналишни тушунамиз. Бу, биринчидан, меҳнат ресурсларининг тақсимланиши ва иккинчидан, уларнинг меҳнатидан ҳалқ хўжалиги ва иқтисодиётда фойдаланиш самарадорлигидир.
Меҳнат ресурсларини тақсимлаш деганда ресурсларнинг ҳалқ хўжалигида ишлайдиган ва ишламайдиган қисмлари тушунилади. Ўз навбатида ишлайдиган қисм меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган ёшдаги ўқувчиларга ва шахсий ёрдамчи хўжалик билан шуғулланувчиларга, ҳарбий кучлар сафида хизмат қилаётганларга, ишсизларга, шунингдек ҳеч бир ерда ишламайдиган, ишламаётган, ўқимаётганларга ва иш қидирмаётганларга бўлинади.
Меҳнат билан бандлик турлари бўйича меҳнат ресурсларини тақсимлашни фақат фукаро — аҳоли (яoни бунга ҳарбий хизматчилар кирмайди) бўйича кузатиш мумкин.
Ишлайдиган аҳоли (меҳнат билан банд аҳоли) ўз навбатида айрим тармоқлар, касб гуруҳлари бўйича тақсимланиши, шу жумладан, ақлий ва жисмоний меҳнат бўйича, меҳнат режими бўйича (тўлиқ йиллик бандлик, тўлиқ бўлмаган иш куни, ҳафтаси ва ҳоказо), ниҳоят социал-иқтисодий соҳалар бўйича қараб чиқилади.
Меҳнат билан бандларни ҳалқаро жиҳатлардан бири уларни „иқтисодий фаолият турлари бўйича" тақсимлашдир. Бу жиҳатнинг мазмуни иқтисодий фаолият турларининг классификатори, маҳсулот ва хизматлар классификагори деб белгиланган. Унга ҳалқаро стандарт тармоқ таснифлаши ва ҳалқаро асосий маҳсулотлар классификатори киради, улар БМТнинг статистика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган.
Айрим тушунтиришлар бериб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |