Меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича асосий тушунчалар ва унинг вазифалари
Меҳнат фаолияти деганда инсонни бирор меҳнат тури билан банд бўлипга тушунилади. Бунга илмий ва педагогик фаолият, ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолияти, тадбиркорлик ва тижорат фаолияти ва бошқалар мисол бўлиши мумкин. Кенг мазмундаги „фаолият" тушунчасини меҳнатга нисбатан татбиқ этилганда у ана шу меҳнат предметига таoсир кўрсатшп фаоллиги даражасини ва бунда сарфланадиган ақлий интеллектуал куч-ғайрат даражасини ўзида акс этгиради. Меҳнат фаолияти тушунчаси уни бундай талқин қилиш илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга ҳар томонлама, фаол ёндошиш (аънанавий амалиётга нисбатан) ва кенгроқ фойдаланиш имконини беради.
Меҳнат фаолияти инсоннинг ҳал қилинадиган вазифалар ва бажариладиган ишлари йиғиндисидан ташкил топади.
Меҳнат фаолиятининг моҳиятини умумлашган, ҳамда конкрет шаклда олиб қараладиган бўлса, бир-бири билан боғлиқ икки муҳим вазифани ҳал қилишнинг обoекгив зарурати билан белгиланади. Бу вазифалардан бири — одамларнинг моддий меҳнат элементлари бнлан ўзаро ҳаракатга киришувини аниқлашдан иборат бўлса, иккинчиси -биргаликда ёки ўзаро боғланган фаолият қатнашчилари ўртасида муносабатлари шаклланишидан иборатдир. Худди мана шу нарса меҳнат фаолиятини ташкил этиш предмети ҳисобланади. Бунинг моҳияти меҳнат фаолиятини ташкил этиш вазифасига (кенг маoнода олганда) меҳнат субъектини (айрим ходим ёки меҳнат жамоаси) аниқлаш, уни зарур меҳнат предметлари ва воситалари билан таъминлаш, қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш, меҳнат (ишларини бажариш) жараёнларини ташкил этиш, меҳнатга ҳақ тўлаш каби масалаларини ўрганиш билан боғлиқцир.
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, самарали меҳнат фаолиятини ташкил этиш (меҳнат предмети ва воситаларининг мавжудлигини тақазо этади); меҳнат шароитларини ташкил қилиш (технология ва экология омилларини тақозо этади); меҳнат муносабатларини ташкил этиш (ходимлар ўртасидаги муносабатларни шакллантиришни талаб этади); меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, меҳнатни ўлчаш, нормалаш ҳамда меҳнат сарфини унинг сифатига қараб баҳо беришни тақазо этади. Бу муаммоларнинг ечилиши мустақил аҳамиятга эга бўлишдан ташқари, меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг ажралмас функцияси сифатида ҳам қаралди.
Меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг бу вазифалари уни амалга оширишнинг мақсади ва мазмунини белгилаб берадиган тизимининг ташкил этилиши, ишлаши ва ривожланиш тартибини бошқа тизимлар билан ўзаро алоқасини вужудга келтиришни талаб қилади. Ҳар бир тизим доирасида ходимларга юкланган меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида улар меҳнатининг тақсимланиши ва кооперацияси масалалари ҳам ҳал этилади. Шу билан бирга ишчи ўринлари, лавозимлар, таркибий бўлинмалар ва меҳнат жамоаларининг таркибий тузилиши аниқланади. Бу ўз навбатида корхонанинг ташкилий лойиҳасини ишлаб чиқишга комплекс (ҳар томонлама) ёндашувни таoмин этади ва корхоналар олдида турган, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш билан боғлиқ меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Меҳнат фаолиятини ташкил этиш назарияси ва амалиётини ўрганиш масаласини юқорида қабул қилинган тарзда талқин қилиш ташкилот ва тизимнинг асосий категорияларини, шунингдек улар билан боғланган меҳнат тақсимоти ва кооперацияси, ташкилий тузилмаларининг қурилиши каби муаммоларини қараб чиқишни талаб этади. Улар схематик тарзда 2.1- расмда ўз аксини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |