Меҳнатга лаёқатли ва қобилиятли ёшдаги аҳоли. Меҳнат ресурслари таркибига I ва II гуруҳдаги ишламайдиган ногиронлар кирмаслигини эсда тутган ҳолда, дастлаб биз меҳнат қилишга лаёқатли ёшдаги аҳолини, сўнгра унинг меҳнат қилишга қобилиятли қисмини қараб чиқамиз.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар бутун аҳолининг бир қисми бўлиб, уларнинг сони демографик омил таoсирида ўзгариб туради. Уларнинг қанча бўлиши тегишли ёшлардаги ўлим даражасига боғлиқ бўлади. Бу шунингдек, меҳнат қилиш ёшига етган ёшлар билан пенсия ёшига етган фуқаролар сони ўртасидаги нисбатга ҳам боғлиқ бўлади. Ўлим қанчалик кам бўлса ва меҳнат қилиш ёшига етган фуқаролар бу ёшдан чиққан кишиларнинг ўртасидаги фарқ қанчалик юқори бўлса, меҳнат қилиш қобилиятига етган кишилар сони шунчалик кўп бўлади ёки аксинча.
Республикамиз тарихининг ўзига хос хусусиятлари меҳнат қилишга лаёқатли ёшдаги кишилар сони динамикасига кучли таoсир қилди.
Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолидан меҳнат қилиш ёшидаги меҳнатга лаёқатли аҳолига ўтиш учун биз бу ёшдаги 1 ва II гуруҳ ногиронларидан ишламайдиган кишиларнинг тоифасини қараб чиқишимиз керак.
Бошқа тенг шароитларда I ва II гуруҳ ногиронлари қанча кўп бўлса, улар орасида ишламайдиганлари шунчалик кўп бўлади. I ва II гуруҳ барча ногиронларнинг сони одамларнинг соғлиғи билан боғлиқ шарт-шароитлар мажмуи таoсирида қарор топади. Бу мажмуни одамлар қандай овқатланиши, қандай сув ичиши, қандай ҳаводан нафас олиши, қандай дам олиши, тиббиёт уларни қандай даволаши, меҳнат шароити қанчалик шинам ва ҳавосиз эканлиги каби омиллар билан боғлиқлигини ҳисобга олиш зарур. Ҳар қандай давлат ногиронларининг иложи борича камроқ бўлишини, ногиронлар орасида эса ишловчилар кўпроқ бўлишини истайди. Бизнинг мамлакатимизда, бошка мамлакатлардаги каби, иш берувчилар, яoни ногиронларга иш ўринлари ажратувчилар рағбатлантирилади. Давлатнинг ногиронлар меҳнатидан манфаатдорлиги иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эгадир. Иқтисодий аҳамияти шундан иборатки, бюджет маблағлари ҳисобидан кун кўрувчи қарамоқдагилар камроқ бўлиши керак. Ижтимоий аҳамияти шундан иборатки, инсон учун (жисмоний ёки руҳий бузилишлар билан бўлса ҳам) ўзининг жамиятга фойдали эканлигини ҳис қилиши ҳам муҳимдир. Шу билан бирга муайян миқдорда маблағ топиб туришга интилиш ўзининг ҳаёт билан баравар одим ташлаш истагини ҳам назардан қочирмаслик керак.
Ишламайдиган ногиронлар сонининг бўлажак динамикаси киши-лар турмуш даражасининг яхшиланиб боришига ва ишлаб чиқариш технологиясининг ходимга айниқса хизмат кўрсатиш соҳасида мослашиб боришига ҳал қилувчи даражада боғлиқдир. Меҳнатга қобилиятли аҳоли орасида ишламайдиган ногиронлар миқдорининг камайиб бориши меҳнат соҳасини ривожлантиришнинг барқарор тамойилини ташкил этади, деб ҳисоблаш анча тўғрироқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |