Технологик интизом. Меҳнат қилиш интизоми талабларининг сўзсиз бажарилишидан ташқари мазкур ишлаб чиқариш технологиясига: ишлаб чиқариш операцияларини бажариш усуллари ва изчиллигига, маҳсулот ёки иш сифатига аниқ риоя қилинишини, яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқаришга ва аварияларга барҳам берилишини назарда тутади. Ишлаб чиқариш қанчалик мураккаб бўлса, барча даражада — конструкторлик ишланмаси ва лойиҳа ҳужжатларидан тортиб то тайёр маҳсулотни йиғиш ва синаб кўришгача қўйиладиган технология интизоми талаблари шунчалик юқори бўлади.
Ишлаб чиқариш ннтизоми. Мазкур корхонада белгиланган ички меҳнат тартиби қоидаларининг бажарилишини, ишлаб чиқариш рахбарлари буйруқлари ва фармойишларининг аниқ бажарилишини, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқариш санитарияси, хавфсизлик техникаси қоидаларига сўзсиз ва аниқ риоя қилинишини, атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини назарда тутади. Ишлаб чиқариш интизомига шунингдек хомашё, материаллар, буғловчи буюмлар ва тайёр маҳсулотлардан тортиб асбоблар, машиналар, механизмлар, аппаратура ва бошқа ишлаб чиқариш жиҳозларигача эҳтиёткорона муносабатда бўлиш киради.
Ҳозирги шароитда меҳнат интизомининг қанчалик муҳимлигини исботлаб ўтиришга зарурат бўлмаса керак. Корхоналарни хусусийлаштириш шароитида унинг ўзига хос хусусияти —бу интизомни маoмурий омилдан ишлаб чиқариш эгалари бўлтан ишловчилар (акциядорлар, ишлаб чиқариш кооперативлари ва ширкатлари аoзолари) нинг ички эҳтиёжига секин-аста айланиб боришидир.
Меҳнат шароитлари ва уларни баҳолаш
Меҳнат шароитлари деганда ишлаб чиқариш жараёнида инсонни қуршаб турувчи ташқи муҳит тушунилади. Бу муҳит инсон организмига, унинг меҳнат фаолиятига, физиологик ва руҳий функцияларига, бинобарин, унинг ишчанлик қобилияти ва меҳнат унумдорлигига муҳим таoсир кўрсатади.
Меҳнат жараёнида инсон саломатлиги ва ишчанлик қобилиятига таoсир кўрсатувчи турли ишлаб чиқариш омилларини қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин:
* ижтимоий-иқтисодий омиллар. Улар меҳнат шароитида огоҳлантирувчи ва кундалик назоратни тартибга солувчи қонунчилик ва норматив ҳуқуқий базани, имтиёзлар тизимини ва ноқулай шароитда ишлаганлик учун компенсацияларни ва ҳоказоларни қамраб олади;
* психофизиологик омиллар. Улар муайян меҳнат фаолиятининг мазмуни, мазкур меҳнат турининг хусусияти (жисмоний ва асаб-руҳий нагрузкалар, меҳнатнинг бир хиллиги, сурoати ва меoёри) билан боғлиқдир;
* ташқи ишлаб чиқариш муҳитини (микроиқлим, шовқин, ҳавонинг ҳолати, ёритиш ва шу кабилар), ишлаб чиқаришдаги санитария маиший хизмат кўрсатишни белгилаб берувчи санитария-гигиена шароитлари;
* ходимда ижобий ҳис-туйғуларни шакллантиришга ёрдам берувчи эстетик омиллар (интерpернинг меoморий-конструкторлик бадиий жиҳатдан безатилиши, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, ишлаб чиқариш кийимларининг безатилиши, кўкаламзорлаштириш ва ҳоказолар);
* меҳнат жамоасида ўзаро муносабатларни тавсифловчи ва ходимда тегишли психологик кўтаринкиликни вужудга келтирувчи ижтимоий-психологик омиллар.
Санаб ўтилган омиллар гуруҳи ишлаб чиқариш шароитининг асосини ташкил этади.
Қулай меҳнат шароитини ташкил этиш соҳасидаги ишларни йўлга қўйишнинг муҳим шарти уларнинг ҳақиқий аҳволига обoектив баҳо беришдир. Бунда меҳнат шароитини шакллантиришга таoсир кўрсатувчи айрим омилларни таҳлил қилиш ва уларга баҳо бериш билан бир қаторда ишлаб чиқариш муҳитининг ягона, интеграл кўрсаткич ёрдамида таoсир кўрсатишнинг хилма-хиллигини ҳам айтиб ўтиш муҳимдир.
Ишлаб чиқариш муҳити барча омилларининг инсон иш қобилиятига, соғлиғи ва ҳаётий фаолиятига ялпи таoсир кўрсатишига миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳо бериш меҳнатнинг оғирлиги кўрсаткичида ўз ифодасини топади. Бу тушунчани жисмоний меҳнатга ҳам татбиқ этиш мумкин. Меҳнат шароитлари таoсирида организмнинг учта асосий функционал ҳолати, яoни нормал, чегаравий (норма билан патологbя ўртасидаги) ва патологик ҳолатлар шаклланади. Ҳар бир ҳолат ўзининг фарқ қилувчи белгиларига эга бўлади. Инсон организми қандай ҳолатда бўлса, унинг меҳнат фаолияти натижалари ва соғлиғи шунга боғлиқ бўлади.
Кўрсатиб ўтилган белгилар ишлар оғирлигининг физиологик шкаласи бўлиб хизмат қилади, барча ишлар эса меҳнат илмий тадқиқот институти ишлаб чиққан тиббий-физиологик таснифга кўра, олтита оғирлик тоифасига бўлинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |