Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   192
Bog'liq
IV qism

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ
ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ 
Хидиралиев К.Э., доцент, Зикиров И.Я., ўқитувчи. Гулистон давлат 
университети,
Бизга маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐтнинг энг қадимги 
тармоқларидан бири ҳисобланади. У ҳозирги кунда нафақат жаҳон, балки 
миллий ва минтақавий иқтисодиѐт таркибида етакчи ўринни эгаллайди. 
Ушбу тармоқнинг ривожланиши турли давлатларда турлича кечади. 
Жумладан, 
ривожланган 
давлатларда 
интенсив, 
ривожланаѐтган 
давлатларда эса экстенсив характерга эгадир. Ушбу асосда қарайдиган 
бўлсак, мазкур тармоқнинг самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги ҳам 
географик жиҳатдан фарқ қилади. 
Мамлакатимизнинг 2015 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
якунларига эътибор берадиган бўлсак, қишлоқ хўжалигида ҳам чуқур 
таркибий ўзгаришлар амалга оширилганлигини кўришимиз мумкин. Экин 
майдони таркибида озиқ-овқат экин майдонлари кенгайиб бориши 
ҳисобига, 7 миллион 500 минг тоннадан зиѐд ғалла, 3 миллион 350 минг 
тоннадан ортиқ пахта хирмони барпо етилди. Бундай мўл ҳосил асосан 
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, селекция 
ишларини яхшилаш, ғўза ва бошоқли дон экинларининг раѐнлаштирилган 
навларини жорий қилиш, замонавий агротехнологияларни ўзлаштириш 
эвазига таъминланган. Мамлакатимизда буғдойдан гектаридан ўртача 55 
центнер ҳосил олингани, айрим туманларда бу кўрсаткич 60-77 центнерни 
ташкил этгани ўзига хосликни намоѐн этади.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигининг мева-сабзавотчилик, 
боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик каби тармоқлари ҳам жадал 
суръатларда ривожланди. 2015 йили 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва 
картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 
минг тонна узум, 2 миллион 731 минг тонна мева етиштирилди. Бу эса 
республикамизнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашда асосий ўрин 
тутади. Хусусан аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш 
масаласи 
давлатнинг 
стратегик 
аҳамиятга 
эга 
бўлган 
сиѐсий 
йўналишларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат 
билан 
таъминлашдан 
ташқари 
мамлакат 
экспорт 
салоҳиятини 
мустаҳкамлаш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етиштиришдек 
муҳим иқтисодий ва ноиқтисодий масалаларни ҳал этади. 
Сирдарѐ вилояти асосан Мирзачўл воҳасида жойлашган бўлиб, ўзига 
хос тупроқ-иқлим шароитга эгадир. Сирдарѐ вилояти умумий ер майдони 
427618 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда тахминан вилоят бўйича 
103123 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар мавжуд 
бўлиб, шундан 5182 гектари мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлардир. 
Вилоятда 
қишлоқ 
хўжалигининг 
деҳқончилик, 
полиз 
ва 
сабзавотчилик, мевачилик каби тармоқлари билан бир қаторда 
чорвачиликни ривожлантиришда ҳам улкан ресурслар мавжуд. Улардан 
самарали фойдаланиш ҳисобига вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятларини яратади. Шу сабабли 
қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун Сирдарѐ 


159 
вилояти шароитида алоҳида илмий асосланган ташкилий ва агротехник 
тадбирларни қўлланилиши асосида қуйидаги натижалар кейинги вақтларга 
қўлга киритилди. 
Вилоятида 2014 йил барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулот ҳажми 1192, 4 млрд. сўмни ташкил этди, шундан деҳқончилик 
маҳсулотлари 787,5 млрд. сўмни, чорвачилик маҳсулотлари 404,9 млрд. 
сўмни ташкил этди. Жумладан, дон ишлаб чиқариш 545, 4 (шундан буғдой 
466,6), сабзавотлар 247,9, картошка 36,5, гўшт 49,3 (тирик вазнда), сут 252,9 
минг тоннани ва тухум 89,8 млн донани ташкил этди. Бу натижага аввало, 
экин майдонлари таркибининг ўзгартирилиши асосида, яъни пахта экин 
майдонинг қисқартирилиши, ҳудудга мос экин турларнинг танланиши 
асосида эришилди. Масалан, барча тоифадаги хўжаликларда жами қишлоқ 
хўжалиги экинлари майдони 230,0 минг гектарни ташкил этган бўлса, 
шундан 45,6 фоизи дон экинларига, 46,6 фоизи техник экинларга (шундан 
ғўза 46,3 фоиз), картошка ва сабзавот-полиз экинлари 4,2 фоиз, озуқа 
экинлари 3,6 фоизга тўғри келган.
Лекин шунга қарамасдан вилоят қишлоқ хўжалигининг келгусида 
устувор ривожлантириш ва юқори самарадорликка эришувида қуйидаги 
муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш лозим бўлади: 
-қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар ва таркибий 
ўзгаришларни янада чуқурлаштириш; 
-ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш; 
-фермерлар учун ижара мулки ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер 
майдонларини оптималлаштириш; 
-вилоятда қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишни 
таъминлашда суғориш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш; 
-қишлоқ хўжалиги хомашѐсини чуқур қайта ишлаш, етиштирилган 
маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш; 
-пахтадан бўшаган экин майдонларида сабзавот, картошка, озуқа экинлари, 
ѐғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экиладиган, боғ ва узумзорлар 
барпо этиладиган майдонларни кенгайтириш ва ҳоказо. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish