Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   192
Bog'liq
IV qism

ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ 
ТЕХНАЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
З.И.Иззатуллаев ., Х.Т.Боймуродов., Б.Отақулов., Х.Очилов. 
Самарқанд Давлат университети 
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастури» ва уларнинг ижросини таъминловчи бошқа 
ҳужжатларда ўқитишнинг замонавий информацион ва педагогик 
технологиялари ва шу орқали узлуксиз таълим самарадорлигини 
оширишга алоҳида эътибор берилган. Педагогик технологиялар таълим 
беришнинг замонавий усулларидан энг муҳими бўлиб уларни қўллаш 
талабаларнинг шахсий сифатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш 
имкониятини берувчи ўқув воситалари ҳисобланиб, ўзига хос дидактик ва 
услубий асосларга эгадир. 
Илғор педагогик технологиялар ҳозирги даврдаги таълим жараѐнини 
янги сифат кўрсаткичларига олиб чиқиши мумкин бўлган методлар 
тизимига айланди. Шундай экан олий ўқув юртларида ва касб хунар 
коллежларида талабаларга билим бериш, уларнинг кўникма, малакаларини 
шакллантиришда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш ва шу 
асосда таълим жараѐнини йўлга қўйиш, жаҳон андозаларига мос келадиган 
мутахассисларни тайѐрлашда қўл келади. 
Ҳозирги вақтда СамДУ Экология ва табиатни мухофаза қилиш
кафедраси 
қошида 
экология, 
биогеография, 
гидробиология, 
биогеоценалогия каби фанлар бўйича электрон дарсликлар яратилган. 
Кафедрага таллуқли касб ҳунар коллежларида табиатшунослик ва экология 
асослари фанларини ўқитишда ҳам компьютер технологияларидан 
фойдаланиш дарслар самарадорлигини таъминлаш ва талабалар билимини 
оширишда катта аҳамиятга эгадир. Бунда табиатшунослик ва экология 
асослари фанини ўқитишга тегишли бўлган барча услубий кўрсатмаларга 
амал қилишни, уларни талабаларга етказишда янги педогогик 
технологиялар даражасида етказишга эришишни назарда тутилади. 
Хусусан, ўқув ва илмий материалларни вербал, икки ўлчамли график ва 
мулътемедияли тарзда, яъни уни уч улчамли: видеоли, графикли, 
анимацияли, матнли шаклда бериб бориш ҳисобга олинган. 
Экология асослари фанидан электрон дарслик яратишда давлат 
таълим стандартлари талабларида келтирилганидек, талабаларга 22 соат 
маъруза, 18 соат амалиѐт дарслари ҳажмидаги, материалларни янги 
технологиялар асосида ишлаб чиқиш режалаштирилди. Бу фан буйича: 
-
Экология асослари фанининг ривожланиш тарихи, фойдаланадиган 
услублари; 
-
Инсоннинг географик муҳитга таъсирининг асосий шакллари ва 
экологик шароит; 
-
Ландшафт қобиғининг бир бутунлиги ва экологияси; 


157 
-
Муҳитга мослашиш ва экологик омиллар; 
-
Популяциялар экологияси; 
-
Биоценозлар, биогеоценозлар ва экотизимлар; 
-
Биоценозларда организмлар ўртасидаги муносабатлар; 
-
Орол денгизи ва Орол бўйи экологияси; 
-
Табиий муҳит ҳолатини мониторинглаш; 
-
Ўзбекистондаги махсус муҳофазага олинган ҳудудлар; 
-
Ўзбекистон « Қизил китоби» каби мавзуларда информацион 
технологияларга асосланган электрон дарсликлар яратишга киришилди. 
Бизнинг назаримизда, янги педагогик технологиялар ўқув 
мақсадларини рўѐбга чиқаришга оид маълумотлар мажмуасини назорат 
топшириқларига айлантириш ва уларни бажарилишига эришиш орқали 
амалга оширилади ва бирйўла ўзлаштириш кўрсаткичини баҳолаш билан 
якунланади. Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги таълим жараѐнида 
таққослаш орқали кузатишни таъминлаш, талабаларнинг билим 
эгаллашларини фаоллаштириш, мунтазам равишда мустақил ишлаш 
кўникмаларини шакллантириш, рейтинг тизими асосида баҳолаш каби 
технологик йўл-йўриқлар жорий қилинди. 
Табиий фанларнинг ўқитиш сифатини ва самарадорлигини оширишда 
педагогик 
технологияларни 
замонавий 
информацион 
технология 
имкониятлари даражасигача кўтариш асосида уч турдаги ўқув 
машғулотларини 
маъруза, 
амалий 
машғулотлар 
ва 
лабаратория 
машғулотларининг ҳар бирини ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда иш юритиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Шунингдек, замонавий технологиялардан унумли фойдаланиш 
талабаларни билиш фаолиятини фаоллаштириш, дарслик ва қўшимча 
адабиѐтлар устида мустақил ишлаш, нутқ ва мулоқот маданиятини 
ривожлантириш, уларни онгли равишда ўз касбига меҳр қўйишга оид 
масалаларнинг ечимини топишга ундайди. Юқорида билдирилган фикр 
мулоҳазалардан шундай хулосаларга келиш мумкин: 
- Таълим жараѐни самарадорлигини ошириш таълим олувчиларнинг 
мустаҳкам назарий билим, фаолият, куникма ва малакаларини 
шакллантириш, уларни касбий маҳоратига айланишини таъминлаш 
мақсадида ўқитиш жараѐнида янги педагогик технологиялардан 
фойдаланиш давр тақозаси ҳамда ижтимоий зарурият сифатида кун 
тартибига қўйилмоқда. 
- Таълим жараѐнига янги педагогик технологияларни тадбиқ этиш 
кадрлар тайѐрлашга йўналтирилган умумий жараѐн мазмунининг сифат 
жиҳатидан ўзгаришини таъминлайди. 
- Янги педагогик технология назарияси ғояларидан фойдаланиш 
асосида ташкил этилган таълим жараѐни баркамол шахс ва малакали 
мутахасисларни тарбиялаш борасида сифат кўрсаткичига эга бўлишига 
олиб келади. Бу хилда иш юритиш вужудга келган қийинчиликларни 
бартараф этишга тайѐр бўлиш ҳар хил вазиятларга дуч келганда таҳлил 
асосида иш кўриш ва нарса ҳодисалар бўйича тўғри хулоса чиқаришга 
тайѐрлайди. 


158 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish